Препарат олдини олиш мақсадларида буюрилганида қон оқувчанлигини ошишига тенденция кузатилмаган.
Препарат даволаш мақсадларида буюрилганида кекса ёшли пациентларда (айниқса 80 ёшдан ошганлар) қон кетишларини ривожланиш хавфи бор.
Пациентнинг ҳолатини синчиклаб кузатиш тавсия қилинади.
Гемостазни бузиш қобилиятига эга препаратларни (салицилатлар, ацетилсалицил кислотаси, ностероид яллиғланишга қарши воситалар, шу жумладан кеторолак; молекуляр массаси 40 кДа бўлган декстран, тиклопидин, клопидогрел; глюкокортикостероид препаратлар, тромболитиклар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, шу жумладан ИИб/ИИИа глюкопротеин рецепторларининг антагонистлари) қўллаш, уларни қўллаш қатъий кўрсатилган ҳолатлардан ташқари ҳолларда эноксапаин натрий билан даволашни бошлашдан олдин тўхтатилиши тавсия қилинади.
Агарда эноксапарин натрийни бу препаратлар билан мажмуада қўллаш кўрсатилган бўлса, унда тегишли лаборатор кўрсаткичларни синчков клиник кузатуви ва мониторингини ўтказиш керак.
Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда анти-Ха фаолликни ошиши натижасида қон кетишини ривожланишини хавфи бор.
Бу ошиш буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари (креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам) бўлган пациентларда аҳамиятли кучайиши туфайли, препарат олдини олиш учун ҳам, даволаш учун ҳам буюрилганида дозани тўғрилашни ўтказиш тавсия қилинади.
Гарчи буйраклар фаолиятини енгил ва ўртача бузилиши (креатинин клиренси 30-50 мл/мин ёки 50-80 мл/мин) бўлган пациентларда дозани тўғрилаш талаб қилинмасада, бундай пациентларнинг ҳолатини синчков назоратини ўтказиш тавсия қилинади.
Эноксапарин натрийнинг анти-Ха фаоллигини, уни тана вазни 45 кг дан кам аёлларга ва тана вазни 57 кг дан кам эркакларга олдини олиш мақсадида буюрилишида ошиши, қон кетишларини ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Гепарин чақирган аутоимун тромбоцитопениянинг хавфи, қуйимолекуляр гепаринлар ишлатилганида ҳам мавжуддир.
Агарда тромбоцитопения ривожланса, унда у одатда эноксапарин натрий билан даволаш бошланганидан кейин 5- ва 21чи кунлар орасида аниқланади.
Шунинг учун препарат билан даволашни бошлашдан олдин ва уни қўллаш вақтида тромбоцитлар сонини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади.
Тромбоцитларнинг сонини тасдиқланган аҳамиятли пасайишида (дастлабки кўрсаткичга нисбатан 30-50% га) эноксапарин натрийни дарҳол бекор қилиш ва беморни бошқа даволашга ўтказиш керак.
Спинал/эпидурал анестезия Бошқа антикоагулянтлар қўлланганида бўлгани каби, Клексан спинал/эпидурал анестезиянинг фонида ишлатилганида барқарор ёки қайтмас фалажни ривожланиши билан, нейроакциал гематомаларни пайдо бўлиш ҳоллари таърифланган.
Бу кўринишларни пайдо бўлиш хавфи препарат 40 мг ёки пастроқ дозада қўлланганида пасаяди.
Хавф, препаратнинг дозаси оширилганида, шунингдек операциядан кейин катетерлар ишлатилганида ёки гемостазга худди шундай таъсир кўрсатувчи ностероид яллиғланишга қарши воситалар каби қўшимча препаратлар йўлдаш ишлатилганида ошади (“Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири” га қаранг).
Хавф шунингдек жароҳатли ўтказилган ёки такрорий орқа-мия пункцияда ҳам ошади.
Эпидурал ёки спинал анестезияда орқа мия каналидан қон кетиши хавфини пасайтириш учун препаратнинг фармакологик профилини ҳисобга олиш лозим (“Фармакологик хусусиятлари”га қаранг).
Катетерни ўрнатиш ёки олиб ташлашни эноксапарин натрийнинг паст антикоагулянт самарасида ўтказган афзал.
Катетерни ўрнатиш ёки олиб ташлаш, чуқур веналарнинг тромбозини олдини олиш учун, Клексаннинг олдини олиш дозалари қўлланганидан кейин 10-12 соат ўтгач ўтказилади.
Пациентлар эноксапарин натрийнинг юқори дозаларини (1 мг/кг суткада 2 марта ёки 1,5 мг/кг суткада 1 марта) олаётган ҳолларда, ушбу муолажаларни узоқроқ вақт оралиғига (24 соат) кечиктириш керак.
Препаратни кейинги юборишлари катетер олиб ташланганидан кейин кечи билан 2 соатдан кейин амалга оширилиши керак.
Агарда шифокор эпидурал/спинал анестезияни ўтказиш вақтида антикоагулянт даволашни буюрса, орқа оғриқлари, сенсор ва мотор функцияларини бузилиши (оёқларда жимирлаш ёки ҳолсизлик), ичак ва/ёки қовуқнинг фаолиятини бузилиши каби ҳар қандай неврологик симптомларни аниқлаш учун, пациентни ўта синчковлик билан мунтазам кузатиш керак.
Пациентга юқорида таърифланган симптомлар пайдо бўлганида шифокорни дарҳол хабардор қилиш кераклиги тўғрисида йўл-йўриқ бериш керак.
Орқа мия гематомаси учун хос бўлган симптомлар аниқланганида, зарурати бўлганида орқа мия декомпрессиясини ўз ичига олувчи шошилинч диагностика ва даволаш зарур.
Гепарин-индукцияланган тромбоцитопения Анамнезида гепарин чақирган, тромбоз билан ёки усиз тромбоцитопения тўғрисидаги маълумотлар бўлган беморларга Клексанни махсус эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Гепарин чақирган тромбоцитопениянинг хавфи бир неча йиллар давомида сақланиши мумкин.
Агарда анамнез жиҳатидан, гепарин чақирган тромбопенияни борлиги тахмин қилинса, унда ин витро шароитида тромбоцитлар агрегациясининг тестлари, уни ривожланиш хавфини башорат қилишда чекланган аҳамиятга эга.
Бундай ҳолларда Клексанни буюриш тўғрисидаги қарорни фақат тегишли мутахассис билан маслаҳатлашгандан кейингина қабул қилиш мумкин.
Тери орқали коронар ангиопластикаси Ностабил стенокардия ва Қ тишисиз миокард инфарктини даволашда инвазив томир муолажаси билан боғлиқ қон кетиши хавфини камайтириш мақсадида, сон артериясининг интродюсерини Клексан тери остига юборилганидан кейин 6-8 соат давомида олиб ташлаш мумкин эмас.
Кейинги ҳисобланган дозани, сон артериясининг интродюсери олиб ташланганидан кейин кечи билан 6-8 соатдан кейин юбориш керак.
Қон кетиши ва гематомаларни ҳосил бўлиши белгиларини ўз вақтида аниқлаш учун инвазия жойини кузатиш керак.
Юракнинг сунъий клапанлари Юракнинг сунъий клапанлари бўлган пациентларда тромбоэмболик асоратларни олдини олишда, Клексаннинг самарадорлиги ва хавфсизлигини ишончли баҳолашга имкон берувчи текширишлар ўтказилмаган.
Препаратни бу мақсадларда қўллаш учун тавсия қилиб бўлмайди (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Лаборатория тестлари Тромбоэмболик асоратларни олдини олиш учун ишлатиладиган дозаларда Клексан қон кетиш вақтига ва умумий коагуляцион кўрсаткичларга, шунингдек тромбоцитлар агрегациясига ёки уларни фибриноген билан боғланишига жиддий таъсир қилмайди.
Доза оширилганида АЧТВ ва қон ивиш вақти узайиши мумкин.
АЧТВ ва қон ивиш вақтини ошиши препаратнинг антитромболитик фаоллигини ошиши билан тўғри чизиқли боғлиқликда бўлади, шунинг учун уларнинг мониторингини зарурати йўқ.
Ўткир терапевтик касалликлари бўлган, ётоқ тартибидаги беморларда веноз тромбозлар ва эмболияларни олдини олиш Ўткир инфекция, ўткир ревматик ҳолатлар риволанган ҳолларда, эноксапаринни профилактик буюрилиши, фақат агарда юқорида санаб ўтилган ҳолатлар веноз тромб ҳосил бўлишини қуйида санаб ўтилган хавф омилларидан бири қўшилиб келгандагина оқланган: 75 ёшдан катталархавфли ўсмаларанамнездаги тромбозлар ва эмболияларгормонал даволашюрак етишмовчилигисурункали нафас етишмовчилиги Клексан транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.