Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцияларни даволаш: – юқори нафас йўллари инфекциялари (шу жумладан, қулоқ, томоқ ва бурун инфекциялари) масалан, Стрептоcоccус пнеумониаэ, Ҳаемопҳилус инфлуэнзаэ, Морахелла cатаррҳалис ва Стрептоcоccус пёгенес чақирган қайталанувчи тонзиллит, синусит, ўрта отит; – қуйи нафас йўллари инфекциялари (Стрептоcоccус пнеумониаэ, Ҳаемопҳилус инфлуэнзаэ ва Морахелла cатаррҳалис чақирган сурункали бронхитнинг оғир зўрайиши, бўлакли пневмония ва бронхопневмония); – сийдик-жинсий йўллари инфекциялари (Энтеробаcтериаcэаэ оиласи бактериялари (асосан Эсчеричиа cоли), Стапҳйлоcоccус сапропҳйтиcус ва Энтероcоccус спп., чақирган цистит, уретрит, пиелонефрит, аёллар жинсий аъзолари инфекциялари), шунингдек Неиссериа гоноррҳоэаэ чақирган гонорея; – Стрептоcоccус ауреус, Стрептоcоccус пёгенес ва Баcтероидес спп., чақирган тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари; – суяклар ва бўғимлар инфекциялари (Стрептоcоccус ауреус чақирган остеомиелит узоқ муддатли даволашни ўтказиш зарурати бўлганида); – бошқа инфекциялар (септик аборт, туғруқдан кейинги сепсис, септицемия, перитонит, интраабдоминал сепсис, операциядан кейинги инфекциялар ва уларни олдини олиш, улар меъда-ичак йўлларидаги катта жарроҳлик аралашувлари, чаноқ, бош ва бўйин, юрак, буйрак, ўт чиқариш йўлларидаги, ҳамда суъний бўғимларни кўчириб ўтказишдаги катта жароҳлик аралашувлари билан боғлиқ бўлиши мумкин) да қўлланади.