Амоксициллин (ярим синтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб антибиотик) ва клавулан кислотасининг (β-лактамазларнинг ингибитори) мажмуавий антибактериал препарати.
Микробиологик хусусиятлари мукаммал ўрганилган.
Амоксициллин – ярим синтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга бўлган кислотага чидамли антибактериал, бактерицид восита.
Бўлиниш ва ўсиш даврида транспептидазани ингибиция қилади, пептидогликаннинг (ҳужайра қобиғининг таянч оқсили) синтезини бузади, микроорганизмларнинг лизисини чақиради.
Клавулан кислотаси Стрептомйcэс cлавулигерус ферментациясининг маҳсулоти бўлиб, бир вақтда юборилаётган амоксициллинга нисбатан β-лактамазаларга юқорироқ яқинликка эга.
Улар билан турғун фаолсизлантирилган мажмуасини ҳосил қилиб, амоксициллиннинг ферментатив парчаланишини олдини олади ва унинг антибактериал таъсирини кафолатли намоён бўлишини таъминлайди.
Шу билан бирга тузилиши β-лактам антибиотикларига ўхшаш клавулан кислотаси, ўзининг кучсиз антибактериал фаолликига эгадир.
Клавулан кислотаси Ричмонд-Сйкес-Матҳеw таснифи бўйича ИИ, ИИИ, ИВ, В тур β-лактамазаларни ингибиция қилади.
Бундай ферментларни граммусбат ва грамманфий, шу жумладан анаэроб микроорганизмлар, яъни Стапҳйлоcоccус спп., Ҳаэмопҳилус инфлуэнза, Морахелла cатаррҳалис, Клебсиелла спп., Эсчеричиа cоли, Неиссериа спп., Протеус спп., Ерсиниа энтероcолитиcа, Баcтероидес спп.
лар ишлаб чиқариши мумкин.
Клавулан кислотаси Энтеробаcтер спп., Псеудомонас аэругиноза, Серратиа спп., Аcинобаcтер спп.
лар ишлаб чиқарадиган И тур β-лактамазларга нисбатан фаол эмас.
Препаратнинг бактерицид таъсири граммусбат ва грамманфий, аэроб ва анаэроб қўзғатувчиларнинг кенг доирасини, шу жумладан, β-лактамазларни ишлаб чиқарилиши оқибатида уларда β-лактам антибиотикларига (ампициллин ва амоксициллинга), чидамлилик шаклланган уларнинг штаммларини қамраб олади.
Граммусбат: Стрептоcоccус Гроуп А,Б,C,Г (Стреп.
пнеумониаэ, вириданс, микрофильмлери, фаэcалис, пёгенес, антҳраcис, агалаcтиаэ, бовис); Стапҳйлоcоccус ауреус, эпидермидис (пенициллинга сезгир ва пенициллинга – резистент, метициллинга – резистент МРСА, МРСE штаммларидан ташқари); Энтероcоccус фаэcалис, фаэcиум; Cорйнебаcтериум спп.; Листериа моноcйтогенес; Ноcардиа астероидес;
Грамманфий: Аэромонас спп.; Бордетелла пертуссис; Бруcэлла спп.; Cампйлобаcтер жежуни, cоли; Cитробаcтер спп.
(ўртача сезгир); Эсчеричиа cоли; Гарднерелла вагиналис; Ҳаэмопҳилус дуcрейи, инфлуэнзаэ; Ҳелиcобаcтер пйлори; Клебсиелла спп., К.
пнеумониаэ; Морахелла cатаррҳалис; Морганелла спп.
(ўртача сезгир); Неиссериа гоноррҳоэаэ, менингитидис; Пастеурела мултоcида; Протеус мирабилис, вольтметрис; Салмонелла спп.; Шигелла спп.; Вибрио чолераэ; Ерсиниа энтероcолитиcа (ўрта сезгир); Бранҳамелла cатаррҳалис.
Анаэроблар: Аcтиномйcэс исраэли; Баcтероидес спп.
(шу жумладан Б.
фрагилис); Превотелла меланиногениcа; Cлостридиум спп.
(Cл.
диффиcиле дан ташқари); Пептострептоcоccус спп.; Эикенелла cорроденс; Фусобаcтериум спп.; Пропионибаcтериум спп.; Пептоcоccус спп.
Бошқалар: Мйcобаcтериум туберcулосис, фортуитум, бовис, канасаии – ўртача сезгир, (Мйcобаcтериум челонеи – чидамли); Трепонема паллидум; Ноcардиаэ спп., Л-эптоспираэ спп.
Қуйидаги микроорганизмлар резистент ёки қисман резистент: Псеудомонас аэругиноса, Энтеробаcтер спп., Серратиа спп., Протеус реттгери, моргании, Провиденcиа спп., Мйcопласмаэ спп., Чламидиаэ спп., Риcкетциаэ спп.