Клабел табрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: Кларитромицин – 500 мг. ёрдамчи моддалар: кремний диоксид, повидон, кроскармеллоза, микрокристаллик теллюлоза, крахмал, магний стеарати, талк; қобиқ таркиби: Опадрй ОЙ-С 32924 (гипромеллоза, титан диоксиди, гидроксипропилтеллюлоза, полисорбат,сариқ хинолин, сорбино кислотаси, ванилин, пропиленгликол).

Тасир этувчи модда(ХПН):

Кларитромицин

Препаратнинг савдо номи:

Клабел®

Фармакалогик гуруҳи:

Антибиотиклар (макролидлар гуруҳи)(2-авлод)

Дори шакли:

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Сариқ рангли, овал шаклли, силлиқ, икки ёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Антибиотиклар (макролидлар гуруҳи).

Кларитромицин унга сезгир бактерияларнинг ҳужайраларида 50С рибосомал суббирлиги билан боғланиб, шу йўл билан оқсил синтезини бостириб, микробларга қарши фаолликни намоён қилади. Кларитромициннинг микробларга қарши таъсири асосан бактериостатик. Кларитромицин қуйидаги микроорганизмлар доирасига спектрига нисбатан антибактериал фаолликни намоён қилади: граммусбат бактериялар: Стрептоcоccус агалаcтиаэ, Стрептоcоccус пёгенес, Стрептоcоccус вириданс, Стрептоcоccус пнеумониаэ, Листериа моноcйтогенес, Стапҳйлоcоccус ауреус; грамманфий бактериялар: Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ, Ҳаэмопҳилус параинфлуэнзаэ, Неиссериа гоноррҳеаэ, Легионелла пнеуопҳила, Пастеурелла мултоcидс, Ҳелиcобаcтер пйлори, Cампйлобаcтер жежуни, Морахелла (Брантҳамела) cатаррҳалис, Бордетелла пертуссис; бошқа микроорганизмлар: Чламйдиа пнеумониаэ (ТWАР), Чламйдиа трачоматис, Боррелиа бургофери, Мйcобаcтериум авиум, Мйcобаcтериум интраcэллулар, Мйcобаcтериум лепраэ, Мйcобаcтериум челонаэ, Мйcобаcтериум фортуитум, Мйcобаcтериум кансасиилардан ташкил топган Мйcобаcтериум авиум (МАC) мажмуаси, Уреапласма уреалйтиcум, Тохопласма гондии; анаэроб микроорганизмлар: Cлостридиум перфрингес, Пептоcоccус нигер, Пропионбаcтериум аcнес, Баcтероидес меланиногениcус; микоплазмалар: Мйcопласма пнеумониаэ.

Кларитромицин ичга қабул қилинганида тез ва фаол сўрилади, унинг биологик кираолишлиги тахминан 50% ни ташкил қилади. Препаратни бевосита буюрилишдан олдин овқат қабул қилиш кларитромицинни сўрилишини бошланишини бироз секинлаштиради, аммо унинг биологик кираолишлигига таъсир қилмайди. Препарат 250 мг дан суткада 2 марта буюрилганида кларитромициннинг плазмадаги максимал мувозанатли контентрациясига (Смах) 2-3 кундан кейин эришилади. Препарат асосан жигарда фаол 14-гидрокларитромицин метаболитини ҳосил қилиш билан, метаболизмга учрайди. Кларитромицин ва фаол метаболит 14-гидрокцикларитромицин организмнинг барча тўқима ва суюқликлари бўйлаб тез тақсимланади. Ичга қабул қилинганидан кейин кларитромициннинг тўқималардаги контентрацияси (айниқса ўпкаларда) қон плазмасидагига қараганда бир неча марта юқори. Ярим чиқарилиш даври дозага боғлиқ бўлиб, 3 дан 9 соатгачани ташкил қилади. Препарат организмдан асосан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфектион касалликларни даволаш: – қуйи нафас йўлларининг инфектиялари (бронхитлар, пневмониялар); – юқори нафас йўлларининг инфектиялари (ларингит, тонзиллит, фарингит, синуситлар); – тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфектиялари (фолликулитлар, флегмоналар, сарамасли яллиғланиш); – тарқалган ва тарқалмаган микобактериал инфектиялар; – CД4 (Т-хелпер лимфоцитлар) лимфоцитларининг миқдори 1 мм3 да 100 дан кўп бўлмаган ОИТВ инфектияланган беморларда Мйcобаcтериум авиум (МАC) мажмуаси билан боғлиқ бўлган инфектиянинг тарқалишини олдини олиш; – ўн икки бармоқ ичак ярасини қайталанишлари тез-тезлигини камайтириш учун Н.пйлори ни йўқотишда қўлланади.

Нафас йўллари, тери ва юмшоқ тўқималарининг инфектион касалликларида: катталарга кларитромициннинг одатда тавсия қилинадиган дозалари – 250 мг дан суткада 2 марта. Оғирроқ ҳолларда дозани суткада 2 марта 500 мг гача ошириш мумкин. Даволаш давомийлиги кўпчилик ҳолларда 6 дан 14 кунгачани ташкил қилади. Микобактериялар чақирган инфектион касалликларда: катталарга тавсия қилинадиган бошланғич доза – 500 мг дан суткада 2 марта. 3-4 ҳафта давомида клиник ва бактериал жавоб бўлмаганида дозани суткада 2 марта 1000 мг гача ошириш мумкин. Мйcобаcтериум авиум (МАC) мажмуаси чақирган инфектияларни олдини олиш учун: катталарга тавсия қилинадиган доза – 500 мг дан суткада 2 марта Пйлори ни йўқотиш учун мажмуавий даволаш: кларитромицин 500 мг дан суткада 2 марта, пантопразол билан 40 мг дан суткада 2 марта ва амоксициллин билан 1000 мг дан суткада 2 марта мажмуада, 7-14 кун давомида қабул қилинади. Кларитромицин 500 мг дан суткада 2 марта, амоксициллин билан 1000 мг дан суткада 2 марта, ва омепразол билан суткада 20 мг дан мажмуада 7-14 кун давомида қўлланади. Кларитромицин 500 мг дан суткада 2 марта, 40 мг омепразол билан мажмуада, 14 кун давомида, кейинги 14 кун давомида омепразол суткада 20-40 мг дозада. Яраларни тўлиқ битиши учун меъда ширасининг кислоталигини қўшимча пасайтириш талаб қилиниши мумкин. Буйрак етишмовчилигида: креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган беморларда кларитромициннинг одатдаги дозасини ярмини, яъни 250 мг дан суткада 1 марта ёки оғир инфектияларда 250 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Бундай беморларни даволаш 14 кундан ошмаслиги керак.

Меъда-ичак йўллари ва жигар томонидан: тез-тез кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриқлари, диарея, сохтамембраноз колит, глоссит, стоматит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кандидози ва тилнинг рангини ўзгариши, таъмни ўзгариши; кам – қон зардобида жигар ферментлари даражасини ошиши, холестаз ва сариқликни ривожланиши билан кечувчи гепатит ҳоллари; жуда кам ҳолларда – жиддий асосий касалликлар ва/ёки бошқа дори воситаларини бир вақтда қўллаш билан боғлиқ бўлган ўлим билан якунланувчи жигар етишмовчилиги. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, кам уйқусизлик. Юрак-томир тизими томонидан: ҚТ интервалини узайиши, юрак қоринчалари аритмияси, шу жумладан қоринчаларни пароксизмал тахикардияси ва қоринчаларни хилпиллаши-липиллаши кузатилади. Аллергик реактиялар: уларнинг жадаллиги, эшакеми ва тери тошмасидан то анафилакция ва Стивенс-Джонсон синдромигача ўзгаради. Бошқалар: эшитишни пасайиши, ҳансираш, кам ҳолларда – гипогликемия.

Макролидлар гуруҳи антибиотикларига юқори сезувчанлик. Кларитромицин билан даволашда тизаприд, пимозид, астемизол ва терфенадинни қабул қилиш таъқиқланади.

Кларитромицинни тизаприд, пимозид, терфенадин ва астемизол билан бир вақтда қўллаш, уларни қондаги контентрациясини ошишига, ҚТ интервалини узайиши ва юрак аритмияларини, шу жумладан юрак қоринчалари пароксизмал тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси ва қоринчаларни титраши – липиллашни ривожланишига олиб келади. Кларитромицинни титохром Р450 тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган дори воситалари (карбамазепин, такролимус, гексобарбитал, алфентанил, бромкриптин, валпроат, ловастатин, дисопирамид, фенитоин, тиклоспорин) билан бир вақтда қўллаш, бу препаратларнинг зардобидаги контентрациясини ошиши ва уларнинг самарасини кучайиши билан бирга кечади. Кларитромицин билан бир вақтда ишлатилганида, бу дориларнинг зардобдаги контентрациясини назорат қилиш зарурати туғилиши мумкин. Кларитромицин ва гидроксиметилглутарил-СоА-редуктаза ингибиторлари-ловастатин ва симвастатин бир вақтда буюрилганида, камдан-кам ҳолларда скелет мушакларининг ўткир некрози ривожланиши мумкин. Дигоксин ва кларитромицин таблеткаларини бир вақтда олаётган беморларда қон плазмасида дигоксиннинг контентрациясини ошиши аниқланади. Шунинг учун бундай беморларда дигиталис интоксикациясидан сақланиш учун, дигоксиннинг қон зардобидаги миқдорини мунтазам назорат қилиш керак. Кларитромицин триазолам клиренсини камайтириши ва шундай қилиб, унинг уйқучанлик ва онгни чалкашиши ривожланиши билан кечувчи фармакологик самараларини ошиши мумкин. Кларитромицин ва эрготамин ёки дигидроэрготаминни бир вақтда ишлатиш, айрим беморларда периферик томирларнинг спазми ва сезувчанликни ўзгариши билан намоён бўлувчи ўткир эрготамин интоксикациясига олиб келиши мумкин. ОИТВ билан инфектияланган катталарга бир вақтда зидовудин ва кларитромицин таблеткаларини оғиз орқали буюриш зидовудиннинг мувозанат контентрациясини камайишига олиб келиши мумкин. Кларитромицин бир вақтда перорал буюрилган зидовудиннинг сўрилишини ўзгартириши эҳтимолини ҳисобга олиб, кларитромицин ва зидовудинни куннинг турли соатларида қабул қилиш билан, бу ўзаро таъсирдан маълум даражада сақланиш мумкин. Кларитромицин ва ритонавир бир вақтда буюрилганида кларитромициннинг зардобдаги контентрациясининг кўрсаткичи ошади. Бундай ҳолларда буйрак фаолияти меъёрда бўлган беморларда кларитромициннинг дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди. Аммо креатинин клиренси минутига 30 дан 60 мл гача бўлган беморларда, кларитромициннинг дозасини 50% га пасайтириш лозим. Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлганида, кларитромициннинг дозасини 75% га пасайтириш лозим. Ритонавир билан бир вақтда даволанганда кларитромицинни суткада 1 г дан юқори дозада буюриш мумкин эмас. Кларитромицин ва омепразол бир вақтда буюрилганида, уларнинг плазмадаги контентрациясини ошиши юз беради, аммо бу препаратларнинг дозасини тўғрилашни талаб қилмайди.

Кларитромицин ва бошқа макролидлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек линкомицин ва клиндамицин орасида қарама-қарши чидамлилик бўлиши мумкинлигига эътибор бериш керак. Препаратни жигар етишмовчилиги бўлган беморларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Аммо буйраклар фаолияти меъёрда сақланган ўртача ёки оғир жигар етишмовчилиги бўлган беморларда кларитромициннинг дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди. ОИЦ ли беморларда МАС чақирган тарқалган инфектияларда, даволашни унинг фойдасига ижобий клиник ва микробиологик тасдиқлар олингунича, давом эттириш лозим. Кларитромицинни бошқа микробларга қарши препаратлар билан мажмуавий буюриш керак. Микобактериялар чақирган туберкулёздан ташқари бошқа инфектион касалликларда, даволашнинг давомийлигини шифокор белгилайди. Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида кларитромициннинг хавфсизлиги аниқланмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик даврида кларитромицинни фақат муқобил даволаш бўлмаганида, агарда кутиладиган фойда, ҳомилага бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюриш мумкин. Кларитромицин кўкрак сутига ўтади, шунинг учун уни эмизикли оналарда қўлланиши эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак. Кекса ёшдаги шахсларда қўлланилганида дозани пасайтириш талаб қилинмайди. Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: Кўнгил айниши, қусиш, диарея. Даволаш: Дарҳол меъдани ювиш ва симптоматик даволаш. Гемодиализ ва перитонеал диализ кларитромицинни қон зардобидаги даражасини аҳамиятли ўзгаришга олиб келмайди.

Рецепт бўйича.

“Клабел”, қобиқ билан қопланган таблеткалар, 500 мг дан, №7, №14.

2 йил.