Кетотоп фортерецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100,0 мг кетопрофен, ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, картошка крахмали, талк, повидон, натрий крахмал гликолят, коллоид кремний диоксиди (аэросил), калций стеарати, қобиғининг таркиби: гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза), титан диоксиди, трицетин, вазелин мойи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

кетопрофен

Препаратнинг савдо номи:

Кетотопфорте

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар. Пропион кислотаси ҳосилалари. Кетопрофен

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар, 100 мг

оқ ёки деярли оқ рангли, икки томони қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар. Пропион кислотаси ҳосилалари. Кетопрофен

M01AЕ03

Ичга қабул қилинганида кетопрофен меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) тез ва етарли даражада тўлиқ сўрилади, биокираолишлиги – тахминан 90%. Ичга қабул қилингандан кейин қондаги Смах 2-6 соатдан сўнг эришилади. Овқат билан бирга қабул қилинганда умумий биокиришаолишлиги (АУC) ўзгармайди, лекин сўрилиш тезлиги секинлашади. Сўрилиши жигар орқали “биринчи ўтиш” самараси билан кечади. Қон плазмаси оқсиллари асосан албумин билан боғланиши – 99% ни ташкил қилади. Плазмада мувозанат концентрациясига мунтазам қабул қилиш бошлангандан кейин 24 соатдан сўнг эришилади. Гистогематик тўсиқлардан осон ўтади ва тўқима ва аъзоларда тақсимланади. Кетопрофеннинг синовиал суюқликдаги даражаси қондагига қараганда паст, аммо терапевтик даражасида кўп вақт давомида (6-8 соат) сақланади. Глюкуронизация йўли билан жигарда метаболизмга учрайди. 24 соат давомида, асосан глюкурон ҳосиласи кўринишида – 80%, асосан буйрак орқали чиқарилади. 10% дан камроғи ўзгармаган ҳолда ахлат орқали чиқарилади. Ичга қабул қилинганда ярим чиқарилиш даври Т1/2 – 2-4 соат. Буйрак етишмовчилигида чиқарилиши секинлашади. Кекса пациентарда плазма ва буйрак клиренси пасаяди, Смах, АУC ва боғланмаган фракциялар кўрсаткичлари ёш ўтган сайин ошиб боради (аёлларда эркакларга нисбатан кўпроқ).

артритлар, шу жумладан ревматоид, псориатик, реактив артрит (мажмуавий даволаш таркибида)спондилоартриттендинит, бурситневралгия, миалгия ва яллиғланиш ва оғриқ синдроми билан кечувчи таянч-ҳаракат аппаратининг бошқа касалликларида қўлланилади.

Катталарга ва 15 ёшдан катта ўсмирларга Кетотоп® форте таблеткаларини чайнамасдан, етарли миқдордаги (камида 100 мл) сув ёки сут билан овқат вақтида ёки овқатдан кейин ўша заҳоти қабул қилинади. Кетотоп® форте 100 мг: катталарга 1 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади. Максимал суткалик доза 200 мг ни ташкил қилади. Нохуш ножўя таъсирларни олдини олиш учун пациент Кетотоп® форте билан бир вақтда антацид воситаларни қабул қилиши мумкин. Даволаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади. Креатинин клиренси минутига 20 мл дан паст бўлган оғир бўлмаган буйрак етишмовчилиги ва жигарнинг сурункали касаллиги (қон зардобида албумин даражаси миқдори кам) бўлган беморларда кетопрофеннинг дозасини камайтириш керак.

Тез-тез кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диспепсия, пептик яралар ҳосил бўлиши, улар қон кетишини ривожланиши, то ўлимгача асоратланиши мумкинжигар функциясини бузилиши (трансаминазалар даражаси кўтарилиши мумкин), шу жумладан сариқлик, гепатитбош оғриғи,бош айланишиуйқусизлик, уйқучанлик, қўзғалиши асабийлик, депрессия, астения, толиқишқулоқ шанғиллаши, кўришни ноаниқлигиартериал босимни ошишишиш синдромитери тошмалари (шу жумладан эритематоз), эшакеми, терини қичишишикучли терлаш. Кам ҳолларда таъм сезишни ўзгариши, чанқоқ.онгни чалкашиши ёки хушни йўқотиш, хотирани бузилиш, меньшевизм, периферик нейропатия, парестезияларконъюнктивит, кўз шиллиқ қаватларини қуриши, кўзларда оғриқ, конъюнктива гиперемиясиешитиш қобилиятини пасайишистоматит, қабзият, қоринда оғриқ, диареятахикардия, юрак етишмовчилигилейкопения, агранулоцитоз, анемия, гемолитик анемия, тромбоцитопения, пурпурагематурия, цистит, уретрит, буйрак фаолиятини бузилиши, интерстициал нефрит, нефротик синдромринит, фарингит, диспноэ, қон тупуриш, бронхоспазм, астматик хуруж эҳтимолиексфолиатив дерматит, ангионевротик шиш, анафилактик шок, миалгиялар, мушак тортишишиҳансирашфотосенсибилизация, алопеция, экзема, пурпурага ўхшаш тошмалартромбоз, шу жумладан миокард инфаркти ва импульсни ривожланишиколит, ичак тешилиши, ярали колит ёки Крон касаллигини зўрайиши, тешилиш, яраланиш ёки қон кетиши билан кечувчи энтеропатиягаллюцинация, дезориентация, нутқни бузилишларименометроррагиябош мия псевдоўсмаси ҳодисаси таърифланган.

кетопрофен аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситага нисбатан индивидуал юқори сезувчанлик (анамнезда ацетилсалицил кислотасини қабул қилиш боғлиқ астма, бронхоспазм, эшакеми ёки ринитга кўрсатмалар)оғир юрак етишмовчилигизўрайиши фазасидаги меъда-ичак касалликлари (гастрит, меъда яра касаллиги, анамнезида меъда яра касаллиги, анамнезда меъда-ичак қон кетишларига кўрсатмалар, яралар пайдо бўлиши ёки тешилиши)қон кетишлари (меъда-ичак, церебро-васкуляр ёки бошқа фаол қон кетишлари)қон кетишига мойилликжигар ва буйрак функциясини яққол бузилишлариқон томонидан бузилишлар (лейкопения, тромбоцитопения, гемокоагуляция бузилишларибронхиал астма, ринитҳомиладорлик ва лактация давриболалар ва 15 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Диуретиклар ва артериал босимни пасайтирадиган воситалар билан бир вақтда қўлланганда гипотензив самара пасайиши мумкин. Кетотоп® форте гипогликемик воситалар ва антиконвулсантларнинг самарасини ошириши мумкин. Кетотоп® фортени диуретиклар ва ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш нефротоксик самарани кучайишига олиб келади. Кетотоп® форте юрак гликозидлари, литий препаратлари, метотрексат ва бошқа цитостатиклар, циклоспориннингтокциклигини ошириши мумкин. Кетотоп® фортени бошқа НЯҚВ билан қабул қилиш тавсия этилмайди. Кетопрофен мифепристоннинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни мифепристонни бекор қилинганидан камида 8-12 кундан кейин қабул қилишни бошлаш керак. Қон кетиш хавфи юқори бўлгани туфайли, антикоагулянтлар ёки кортикостероидларни Кетотоп® форте билан бир вақтда қабул қилаётган пациентлар мунтазам мониторинг ўтказилишига муҳтождирлар. Меъда шираси кислоталигини камайтирадиган антацид воситалар ва бошқа дори воситалари Кетотоп® фортени сўрилиши ҳажми ва тезлигига таъсир этмайди.

Кетотоп® фортени анамнезида меъда-ичакдан қон кетишлари ёки меъда-ичак яралари бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Шуни назарда тутиш керакки, меъда-ичакдан қон кетишлари ҳеч қандай олдинги клиникасиз ривожланиши ва симптомсиз бўлиши мумкин. Кетотоп® форте буюрилганда буйрак ва жигар функцияси бузилган беморларнинг ҳолатини қатъий назорат қилиб туриш керак, чунки уларнинг аҳволи ёмонлашиши мумкин. Кетотоп® фортени қабул қилиш артериал гипертензияси, юрак касалликлари бор беморлар аҳволини ёмонлашишига олиб келиши ва периферик шишларни ривожланишини чақириши мумкин. Кекса ёшдаги беморларни алоҳида кузатиш талаб этилади, чунки айниқса шу беморларда нохуш самаралар ривожланиши мумкин. Тромбоцитопения, анемия ва агранулоцитозни ривожланиш хавфи туфайли, Кетотоп® форте буюрилганда қон умумий тахлилининг мониторинги тавсия этилади. Даволаниш пайтида алкогол қабул қилиш ва чекишдан воз кечиш мақсадга мувофиқ. Препарат жарроҳлик аралашувларидан олдин қўлланмаслиги керак. Кетопрофенни қўллаш фертилликни пасайтириши мумкин, шунинг учун, ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга Кетотоп® фортени қабул қилмаслик тавсия этлади. Дори воситасининг транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хос хусусиятлари Кўпчилик ҳолатларда Кетотоп® форте автотранспорт ёки мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этмайди, лекин баъзида бош айланиши ёки уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин, бундай ҳолатларда рухий реакцияларнингюқориталаб тезлигига ҳаракатлардан воз кечиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда оғриқлар, жуда кам ҳолатларда дозани ошириб юборилиши натижасида меъда-ичакдан қон кетишлари, онгни чалкашиши  ривожланиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, сорбентлар қабул қилиш, симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан поливинилхлорид ва алюмин фолгаликонтур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги тасдиқланган қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. Давлат ва рус тилларидаги тасдиқланган қўллаш бўйича йўриқномадаги маълумотларни қутига ёзиш мумкин. Ўрамлар картон қутига жойлаштирилади.

4 йил.