Тез-тез – 3% дан ортиқ, камроқ – 1-3%, кам ҳолларда – 1% дан кам.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўпинча – гастралгия, диарея; камроқ – стоматит, метеоризм, қабзият, қусиш, меъдани тўлиб кетиш ҳисси; кам – иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, меъда-ичак йўлларининг эрозив – ярали шикастланишлари (шу жумладан перфорация ва/ёки қон кетиши билан – қоринда оғриқ, эпигастрия соҳада спазм ёки ачишиш, аҳлатда қон ёки мелена; қон билан ёки “кофе қуйқаси” туридаги қусиш, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши ва бошқалар), холестатик сариқлик, гепатит, гепатомегалия, ўткир панкреатит.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, белда оғриқ, гематурия, азотемия, гемолитико – уремик синдром (гемолитик анемия, буйрак етишмовчилиги, тромбоцитопения, пурпура), сийдик чиқаришни тезлашиши, сийдик ҳажмини ошиши ёки пасайиши, нефрит, буйрак генезли шишлар.
Сезги аъзолари томонидан: кам ҳолларда – эшитишни пасайиши, қулоқларни шанғиллаши, кўришни бузилиши (шу жумладан кўришни ноаниқлиги).
Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – бронхоспазм ёки диспноэ, ринит, ўпка шиши, ҳиқилдоқни шиши (нафас олишни қийинлашиши, ҳансираш).
Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, кам ҳолларда – асептик менингит, (иситма, кучли бош оғриғи, тиришишлар, бўйин ва/ёки орқа мушакларининг ригидлиги), гиперфаоллик (кайфиятни бузилиши, безовталик), галлюцинациялар, депрессия, психоз, ҳушдан кетиш ҳолатлари.
Юрак-томир тизими томонидан: камроқ – артериал босимни ошиши.
Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – анемия, эозинофилия, лейкопения.
Гемостаз тизими томонидан: кам ҳолларда – операциядан кейинги жароҳатлардан, бурундан, ректал соҳадан қон кетишлар.
Тери қопламалари томонидан: камроқ – тери тошмаси (шу жумладан макулопапуллез тошма), пурпура, кам ҳолларда – эксфолиатив дерматит (этни увишиши билан ёки у сиз кечувчи иситма, гиперемия, терини зичлашиши ёки кепакланиши, танглай бодомсимон безларининг шиши ва/ёки оғриғи), эшакеми, хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми).
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – анафилакция ёки анафилактоид реакциялар (юз териси рангини ўзгариши, тери тошмаси, эшакеми, терини қичишиши, тахипноэ ёки диспноэ, қовоқларни шиши, кўз косаси олди шиши, хансираш, нафасни қийинлашуви, кўкрак қафасида оғирлик, хуштак чалгандагига ўхшаш нафас).
Бошқалар: тез-тез – шишлар (юзни, болдирларни, тўпиқларни, бармоқларни шиши, тана вазнини ошиши); камроқ – кучли терлаш, кам ҳолларда – тилни шиши, иситма.