Кетопрофен РГ rasmini ko'rish

Таркиби:

таъсир этувчи модда: кетопрофен. ёрдамчи моддалар: карбомер 940, полиетиленоксид 400, пропиленгликол, нероли мойи, натрий бензоат, 96% этил спирти, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Кетопрофен

Препаратнинг савдо номи:

Кетопрофен-РГ

Турли генезли оғриқли ва яллиғланиш жараёнларини, шу жумладан: Ревматоид артрит ва периартрит;Анкилозловчи спондилит (Бехтерев касаллиги);Псориатик артрит;Реактив артрит (Рейтер синдроми);Турли локализацияли остеоартрит;Тендинит, бурсит;Миалгиялар;Невралгиялар;Радикулит;Таянч-харакат аппаратининг жароҳатлари (шу жумладан спортдаги), мушакларни лат ейиши ва бўғимларни ва мушакларнинг пайларини лат ейишини симптоматик даволаш учун қўлланади.

Гелнинг оз миқдорини (3-5 см) юпқа қилиб, терига шикастланиш ўчоғига суткада 1-2 марта, оҳиста ишқалаб суртилади. Доза шикастланиш майдонига боғлиқ 5 см гел 100 мг кетопрофенга мос келади, 10 см гел 200 мг кетопрофенга мос келади. Гелни бошқа дори шакллари (капсулалар, таблеткалар, шамчалар) билан мажмуада қўллаш мумкин. Умумий максимал суткалик доза, дори шаклидан қатъий назар 200 мгдан ошмаслиги керак. Шифокорнинг маслаҳатисиз даволаниш давомийлиги – 14 кундан ошмаслиги керак. Окклюзион боғловларни қўллаш тавсия қилинмайди.

Дермотологик реакциялар: 3% ҳолатларда – эритема, қичишиш, кучсиз намоён бўлувчи транзитор дерматит; кам холларда – фотосенсибилизация кузатилади. Ёмон гигиеник шароитлар ва қуёш нурининг таъсири оқибатидаги оғир контакт дерматитнинг бир ҳолати ва оғир тарқоқ дерматитнинг 1 ҳолати тарифланган. Нафас тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – астматик хуружлар (аллергик реакциянинг варианти каби) кузатилади. Сийдик – чиқариш тизими томонидан: гелни сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентга қўлланганидан кейин буйрак фаолиятини ёмонлашишининг бир ҳолати таърифланган; якка ҳолларда – интерстициал нефрит.

Анамнезида НЯҚВ ва салицилатларни қабул қилиш оқибатида келиб чиққан бронхоспазмга, эшакемига ва ринитга кўрсатмалар;Тери қопламаларини бутунлигини бузилиши (экзема, хўлланувчи дерматит, очиқ ёки инфекцияланган жароҳат);Ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлиги;Лактация даври;12 ёшгача бўлган болалар;Кетопрофенга ёки препаратнинг бошқа компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ га юқори сезувчанлик. Препаратни жигар ва\ёки буйрак фаолиятини бузилишларида, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишларида, қон касалликларида, брохиал астмада, сурункали юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Ҳомиладорликнинг И ва ИИ уч ойликларида она учун даволашдан кутиладиган файда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Препаратнинг плазмадаги концентрацияси жуда паст бўлганлиги туфайли, бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирининг белгиларини (тизимли қўллашдаги белгиларга ўхшаш) намоён бўлиши фақат тез-тез ва узоқ-вақт қўлланганда бўлиши мумкин. Кетопрофен ёки бошқа НЯҚВ сақлаган бошқа дори шаклларини (суртмалар, гелларни) бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда қабул қилиш кетопрофенни қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш даражасини камайтирада. Кетопрофен метотрексатни чиқарилишини камайтиради ва уни заҳарлилигини ошишига олиб келади. Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири ва уларни чиқарилишига таъсири аҳамиятли эмас. Препарат кумаринларни олаётган пациентларга буюрилганда тиббий назорат тавсия қилинади.

Гелни қўллаганда препаратни кўзнинг шиллиқ қаватига ва кўз атрофидага терига тушишидан сақланиши лозим. Ножўя самаралар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим. Суткалик умумий доза дори шаклидан қатъий назар, 200 мг дан ошмаслиги керак. Даволаш вақтида ва даволаниш тўхтатилгандан кейин 2 ҳафта давомида тўғри қуёш нурларидан ва ултрабинафша нурланишидан сақланиш лозим. Гелни суртилгандан кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак. Терини таъсирланиши пайдо бўлганида даволанишни вақтинча тўхташиш лозим. Яққол таъсирланишда даволашни давом эттириш тавсия қилинмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150 дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

Симптомлари: кетопрофеннинг сиртга қўллаш учун дори шакллари қўлланганда дозани ошириб юборилиши қайд этилмаган. Тери реакциялари – таъсирланиши, эритема, қичишиш бўлиши мумкин. Даволаш: препаратни бекор қилиш, гелни қўллаганда терини оқар сув билан яхшилаб ювиш лозим. Зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

2,5% сиртга қўллаш учун гел, 30г дан тубаларда.

2 йил.