Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.
Пропион кислотаси ҳосилалари.
Дори шакли:
ректал суппозиторийлар
оқдан сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, цилиндрконик шаклли суппозиторийлар.
Суппозиторий кесимида ҳаволи ва ғовак ўқи ва воронкасимон чуқурчаси бўлишига йўл қўйилади.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.
Пропион кислотаси ҳосилалари.
M01AЕ03
Ректал юборилганда кетопрофен меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади.
Плазмадаги максимал концентрациясига 2,4-4 соатдан кейин эришилади.
Сўрилган кетопрофеннинг 99% плазма оқсиллари, асосан албумин билан боғланади.
Кетопрофен синовиал суюқликка ва бириктирувчи тўқималарга яхши киради.
Гарчи кетопрофеннинг синовиал суюқликдаги концентрацияси плазмадагига қараганда бироз пастроқ бўлсада, у анча барқарордир (30 соатгача сақланиб туради), шу сабабли оғриқ синдроми ва бўғимларнинг танглиги узоқ вақтга камаяди.
Кетопрофен асосан жигарда метаболизмга учрайди.
Асосан буйрак орқали ва анча кам даражада (тахминан 1%) ичак орқали чиқарилади.
Ректал юборилгандан кейин кетопрофенни плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил қилади.
Ректал буюрилади.
Суппозиторийларни, пациент ётган ҳолатида тўғри ичакка иложи борича чуқурроқ киритилади, ич келганидан кейин юборган афзал.
Катталарга одатда 1 суппозиторийдан суткада бир ёки икки марта буюрилади.
Максимал суткалик доза 300 мг ни ташкил қилади.
Препаратнинг терапевтик дозалари ишлатилганда ножўя таъсирлар кам юз беради ва ўткинчи характерга эга бўлади.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айнаши, қусиш, абдоминал оғриқлар, метеоризм, диарея, қабзият, стоматит; Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, толиқиш, уйқучанлик, депрессия, уйқусизлик, асабийлашиш; Маҳаллий реакциялар: ачишиш ҳисси, ректал қон кетишлари, оғриқли ич келиши, тенезмлар; Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тери тошмаси; Иммун тизими томонидан: анафилактик шок; Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, бронхиал астма хуружи.
– препаратнинг компонентларига, салицилатларга ва бошқа НЯҚП га ўта юқори сезувчанлик; – ҳомиладорлик ва эмизиш даври; – 14 ёшгача бўлган болалар; – зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак касаллиги, меъда-ичакдан қон кетишлари; – жигар ва буйрак фаолиятини оғир бузилишлари; – геморрой, анус соҳаси ва тўғри ичакнинг яллиғланиш касалликлари, анамнездаги тўғри ичакдан қон кетиши.
Кетопрофенни бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки салицилатлар (ацетилсалицил кислотаси) билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.
Антигипертензив воситалар ва диуретик воситалар билан бир вақтда қўлланиши, уларнинг самарасини пасайтиради.
Тиришишга қарши ва диабетга қарши препаратларнинг таъсирини кучайтиради.
Диуретиклар ва ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари билан мажмуада қўлланганда нефротокциклик хавфи ошади.
Антикоагулянтлар ва кортикостероидлар билан бир вақтда қўлланиши қон кетишлари хавфини оширади.
Кетопрофен юрак гликозидлари, литий препаратлари, циклоспорин ва метотрексатни чиқарилишини сусайтириб, уларнинг токциклигини оширади.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар бирга қўлланганда мифепристоннинг самарадорлигини пасайтиради.
Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни, мифепристон бекор қилинганидан кейин 8-12 кунлик танаффусга риоя қилинган ҳолда буюриш тавсия қилинади.
Кетопрофенни буюришда меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги бўлган ёки анамнезида меъда-ичакдан қон кетишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим.
Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда, шунингдек кумарин гуруҳи антикоагулянтларини ёки литий препаратларини қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорликка амал қилиш тавсия қилинади.
Кетопрофенни узоқ муддат қўлланганда периферик қон таркибини, жигар ва буйрак фаолиятини, айниқса кекса ёшдаги шахсларда мунтазам назорат қилиш керак.
Буйрак фаолияти бузилганида дозага тузатиш киритиш лозим.
Кетопрофен инфекцион касалликларнинг симптомлари ва белгиларини ниқоблаши мумкин.
Кетопрофен билан даволаниш вақтида тамаки чекиш ва алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида кетопрофенни қўллаш тавис қилинмайди.
Ателье ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш вақтида бош айланиши ёки уйқучанлик пайдо бўладиган пациентлар транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлашдан воз кечишлари лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.