Тез-тез – 3% дан кўпроқ, тез-тез эмас – 1-3%, кам ҳолларда– 1% дан кам.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан тез-тез (айниқса 65 ёшдан ошган, анамнезида меъда–ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари бўлган кекса ёшдаги пациентларда) – гастралгия, диарея, камроқ ҳолларда – стоматит, метеоризм, қабзият, қусиш, меъдани тўлиб кетиш ҳисси; кам ҳолларда– кўнгил айниши, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан перфорация билан ва/ёки қон кетиш билан кечувчи – абдоминал оғриқлар, эпигастрал соҳасида спазм ёки ачишиши, аҳлатда қон ёки мелена, қон қусиш ёки “кофе қуйқаси” туридаги қусиш, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши ва б.), холестатик сариқлик, гепатит, гепатомегалия, ўткир панкреатит.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда– ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия ва/ёки азотемия билан кечувчи бел оғриғи, гемолитик уремик синдром (гемолитик анемия, буйрак етишмовчилиги, тромбоцитопения, пурпура), тез-тез сийиш, сийдик ҳажмини камайиши ёки ошиши, нефрит, буйрак генезли шишлар.
Сезги аъзолари томонидан: кам ҳолларда: эшитишни пасайиши, қулоқларни шанғиллаши, кўришни бузилиши (шу жумладан кўришни аниқ бўлмаслиги).
Нафас тизими томонидан кам ҳолларда: бронхоспазм, диспноэ, ринит, ўпкаларни шиши, халқум шиши (ҳансираш, нафасни қийинлашиши).
МНТ томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, кам – асептик менингит (иситма, кучли бош оғриғи, тиришишлар, бўйин ва/ёки орқа мушакларининг ригидлиги), ўта юқори реактивлик (кайфиятни ўзгариши, безовталик), галлюцинациялар, депрессия, психоз.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас – артериал босимини ошиши, кам ҳолларда– хушдан кетиш.
Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – анемия, эозинофилия, лейкопения.
Гемостаз тизими томонидан: кам ҳолларда – операциядан кейинги жароҳатлардан қон кетиши, бурундан қон кетиши, тўғри ичакдан қон кетиши.
Тери қопламалари томонидан: тез-тез эмас – тери тошмаси (шу жумладан макулопапулёз тошмалар), пурпура, кам ҳолларда – эксфолиатив дерматит (қалтираш билан ёки у сиз кечувчи иситма, терини қизариши, зичлашиши ёки пўст ташлаши, танглак бодомсимон безларининг шиши ёки оғриғи), эшакеми, Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми.
Маҳаллий реакциялар: тез-тез эмас – препарат юборилган жойида ачишиш ёки оғриқ.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – анафилакция ёки анафилактоид реакциялар (юз терисининг рангини ўзгариши, тери тошмаси, эшакеми, терини қичишиши, тахипноэ ёки диспноэ, қовоқларни шиши, периорбитал шишлар, ҳансираш, нафас олишни қийинлашиши, кўкрак қафасида оғирлик, хуштакли нафас).
Бошқалар: тез-тез – шишлар (юз, болдирлар, тўпиқлар, бармоқлар, оёқпанжаларни, тана вазнини ошиши); тез-тез эмас – кучли терлаш, кам ҳолларда – тилни шишиши, иситма.