Кавинтон инекциярецепт билан rasmini ko'rish

Препаратнинг савдо номи:

Кавинтон® инекция

Геморрагик церебрал импульснинг ўткир даври, оғир юрак ишемик касаллиги, аритмиянинг оғир шакллари. Ҳомиладорлик, лактация. Фаол моддага ёки ҳар қандай тўлдирувчиларига ўта юқори сезувчанлик. Препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас (мувофиқ клиник тадқиқотларнинг маълумотлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли).

Винпоцетинни ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик: Винпоцетин йўлдош тўсиғи орқали киради, аммо йўлдошда ва ҳомила қонида она қонидагидан пастроқ концентрацияларда аниқланади. Тератоген ёки эмбриотоксик самараси аниқланмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда винпоцетинни катта дозаларда юбориш, айрим ҳолларда асосан йўлдошда қон айланишининг кучайиши ҳисобига йўлдошдан қон кетиши ва ҳомиланинг тушиши билан кечган. Лактация: Винпоцетин она сути билан чиқарилади. Нишонланган винпоцетинни қўллаш билан ўтказилган тадқиқотларда она сутининг радиофаоллиги она қонидагига нисбатан ўн марта юқори бўлган. 1 соат давомида она сути билан чиқариладиган миқдори препаратнинг юборилган дозасининг 0,25 фоизини ташкил қилади. Винпоцетинни она сути билан чиқарилиши, янги туғилган чақалоқ организмига таъсирининг маълумотлари эса йўқлиги туфайли эмизиш даврида винпоцетинни қўллаш мумкин эмас.

+15Со дан +25Со гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Дозани ошириб юбориш ҳоллари қайд қилинмаган. Илмий адабиётларнинг маълумотлари асосида препаратни 1 мг/кг тана вазнига дозада юбориш хавфсиз ҳисобланиши мумкин. Ушбу дозадан юқори дозада препаратни қўллаш бўйича маълумотларнинг йўқлиги сабабли, препаратни юқорироқ дозаларда юборишга йўл қўйилмайди.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма 5 мг/мл. 2 мл, 5 мл ёки 10 мл дан препарат И гидролитик гуруҳ жигарранг шиша, оқ рангли синдириш нуқтали ампулаларда. 5 ампуладан пластик тагликда. 2 мл ва 5 мл: 2 пластик тагликдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. 10 мл:  1 пластик тагликдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

5 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.