Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши, атакция, уйқучанлик, бош оғриғи; кам холларда – аккомадацияни бузилиши, диплопия, нистагм, кўз ҳаракатларини бузилиши, дизартрия, қулоқларни шанғиллаши, периферик невритлар, парестезиялар, мушак кучсизлиги, нимфалаж симптомлари, тажаввузкор хулқ, галлюцинациялар, депрессия, толиқиш, онгни бузилиши, психозларни фаоллашуви кузатилади.
Овкат-ҳазм килиш тизими томонидан: қусиш, кўнгил айниши, оғизни қуриши; кам холларда – плазмада трансаминазаларнинг фаоллигини ошиши, сариқлик, диарея, қабзият, иштаҳани пасайиши, қорин оғриғи, глоссит, стоматит, гепатит кузатилади.
Юрак-қон томир тизими томонидан: кам холларда – миокард ўтказувчанлигини бузилиши, брадикардия, аритмия, юрак етишмовчилиги, тромбофлебитлар, тромбоэмболиялар, цингаопе билан кечувчи АВ-блокадалар, коллапс кузатилади.
Қон ҳосил қилиш тизими томонидан: лейкопения, эозинофилия, тромбоцитопения; кам холларда – лейкоцитоз, анемия бўлиши мумкин.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – буйрак фаолиятини бузилиши, интерстициал нефрит ва буйрак етишмовчилиги кузатилади.
Моддалар алмашинуви томонидан: гипонатриемия, суюқликни организмда тутилиши, шишлар, тана вазнини ошиши, плазманинг осмолярлигини камайиши, алоҳида ҳолларда – ўткир ўзгариб турувчи порфирия, фолат кислотаси танқислиги, калций алмашинувини бузилиши, холестерин ва тригликциридлар даражасини ошиши кузатилади.
Эндокрин тизимини томонидан: гинекомастия ёки галакторея, кам ҳолларда – қалқонсимон бези фаолиятини бузилиши бўлиши мумкин.
Нафас тизимини томонидан: баъзи ҳолларда – диспноэ, пневмонитлар ёки пневмониялар кузатилади.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш; кам ҳолларда – лимфоаденопатия, иситма, гепатоспленомегалия, артралгиялар бўлиши мумкин.