Кандифлю НЕОрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: флуконазол  – 2 мг; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

флуконазол

Препаратнинг савдо номи:

Кандифлю НЕО

Фармакалогик гуруҳи:

Замбуруғларга қарши воситалар.

тиниқ ёки бироз товланувчи, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

Замбуруғларга қарши воситалар.

J02AC01

Вена ичига (в/и) юборилгандан сўнг флуконазол организмнинг тўқима ва суюқликларига яхши ўтади. Препаратни балғам ва сўлакдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаси билан бир хил. Замбуруғли менингити бўлган беморларда флуконазолнинг орқа мия суюқлигидаги миқдори плазмадаги даражасининг мувофиқ равишда 80% га етади. Плазмадаги концентрациясига дозага тўғри пропорционал боғлиқ бўлади. Тўқсон фоизли мувозанатли концентрациясига суткада бир дозадан бир неча марта юборилгандан сўнг 4-5 кунга келиб эришилади. Биринчи куни одатдаги суткалик дозадан икки марта юкори дозани қўлланилиши, иккинчи кунга келиб, плазмадаги препаратнинг 90% ли мувозанатли концентрациясига яқин даражасига эришиш имконини беради. Тахминий тақсимланиш ҳажми организмдаги суюқликнинг умумий миқдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан флуконазолнинг озгина қисми (11-12 %) боғланади. Ярим чиқарилиш даври – анча узоқ (30 соат). Флуконазол организмдан асосан буйрак орқали чиқарилади: бунда юборилган дозанинг тахминан 80 % ўзгармаган ҳолда чиқади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига тўғри пропорционалдир. Периферик қонда метаболитлари аниқланмаган.

Флуконазол қўйидаги касалликларни даволаш учун қўлланилади: Криптококкоз. криптококкли менингит ва ўпка, тери криптококк инфекцияси ОИЦ бўлган беморларда ва аъзоларни кўчириб ўтказишда криптококкли инфекцияни олдини олиш ва иммун танқисликнинг бошқа ҳолларида қўлланади.Ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва инвазив кандидозли инфекциянинг бошқа шакллари (қорин бўшлиғи, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари) да қўлланади.Шиллиқ қаватларнииг кандидомикози, шу жумладан оғиз бўшлиғи, халқумнинг, қизилўнгачнинг ва ноинвазив ўпка-бронх инфекциялари. кандидози (шу жумладан тиш протезларини тақиш билан боғлик оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози), қизилўнгач кандидози, ноинвазив бронх-ўпка кандидозилари, кандидоурия да қўлланади.Вагинал кандидоз – ўткир ёки сурункали қайталанувчи шаклларида қўлланади.Цитостатиклар билан кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларга мойил бўлган ҳвфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун қўлланади.

Флуконазол инфузия учун эритма кўринишида вена ичига томчилаб, минутига кўпи билан 20 мг (10 мл) тезликда юборилади. Вена ичига юборишдан капсулаларни қабул қилишга ўтишда ва аксинча, суткалик дозани ўзгартиришга зарурат юқ. Инфузия учун эритма қўйидаги эритувчилар: 20% ли глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси, Хартман эритмаси, калий хлориднинг эритмаси глюкоза эритмасида, аминофузин, натрий хлориднинг изотоник эритмаси билан мутаносиб. Флуконазол инфузияларини трансфузиялар учун мўлжаллнган оддий тизимлар орқали, юқорида санаб ўтилган суюқликлардан фойдаланилаган ҳолда ўтказиш мумкин. Катталарда қўлланилиши Криптококкли инфекцияларда биринчи куни одатда 400 мг буюрилади, сўнгра эса даволаш суткада 1 марта 200-400 мг дозада давом эттирилади. Криптококкли инфекцияларида даволаш давомийлиги микологик текширишларда ассосланган клиник самарага боғлиқ бўлган ва даволаш одатда 6-8 ҳафта ташкил қилади. ОИЦ бўлган беморларда криптококкли менингитнинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугатилгандан кейин, флуконазол билан даволашни суткада 200 мг дозада узоқ вақт давомида буюрилади. Кандидемияда, диссеминацияланган кандидоз ва башқа инвазив кандидозли инфекцияларда доза одатда биринчи суткада 400 мг ни, сўнгра эса – 200 мг ни ташкил қилади. Клиник самарадорлиги етарли бўлмаганида, препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги клиник самарадорликка боғлиқ. Орофарингеал кандидозда, шу жумладан иммунитетни яққол пасайиши бўлган беморларда препарат одатда суткада 1 марта 50-100 мг дан буюрилади; даволаш давомийлиги 7-14 кун ташкил қилади. Иммунитетни яққол пасайиши бўлган беморларда зарурати бўлганида даволаш янада узоқроқ давом этиши мумкин. Бошқа кандидозли инфекцияларда масалан эзофагитда, ноинвазив бронх-ўпка инфекцияларда кандидурияда, тери ва шиллик қаватларининг кандидози бўлганида бўлганида, самарали доза одатда суткада 50-100 мг ни ташқил қилади ва даволашнинг давомийлиги 14-30 кун ташкил қилади. Болаларда қўлланилиши. Болаларда катталардагига ўхшаш инфекцияларда бўлгани каби, даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ. Болаларда препаратни катталардагидан ортиқ суткалик дозада қўллаш мумкин эмас. Флуконазол хар куни суткада 1 марта қўлланади. Шиллиқ каватларинииг кандидозида флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади. Биринчи куни тезроқ доимий мувозанат концентрациясига эришиш мақсадида 6 мг/кг зарб дозани буюриш мумкин. Ёйилган кандидозни ва криптококкли инфекцияларни даволаш учун тавсия қилинадиган доза касалликнинг оғирлигига қараб, суткада 6-12 мг/кг ни ташкил қилади. Иммунитети пасайган болаларда, инфекцияни ривожланиш хавфи цитотоксик кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида ривожланувчи нейтропения билан боғлиқ бўлган замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун, препарат кучайган нейтропениянинг яққоллиги ва давомийлигини сақланишига қараб, суткада 3-12 мг/кг дан буюрилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган болаларда препаратнинг суткалик дозаси буйрак етишмовчилигининг оғирлик даражасига мувофиқ (катталардаги пропорционал боғлиқлик билан бир хил) камайтирилиши керак. Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолиятини бузилишлари бўлмаганида препаратнинг одатдаги дозалаш тартибига риоя килиш лозим. Препаратни буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда бир марта қабул қилинганида дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Препарат кўп марта қўлланганда креатинин клиренси (КК) минутига 50 мл дан ортиқ бўлганида препарат ўртача даволаш дозада қўлланади. КК минутига 11 дан 50 мл гача бўлганида 50 мг дан 400 мг гача бўлган зарб дозада юбориш лозим, сўнгра тавсия қилинадиган дозанинг 50% ни ташкил қилувчи дозаси қўлланади. Мунтазам диализда бўлган беморларда препаратнинг бир дозаси гемодиализнинг хар бир сеансидан кейин қўлланади.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: таъмни ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, абдоминал оғриқлар, кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши (сариқлик, гепатит, гепатонекроз, гипербилирубинемия, аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши) бўлиши мумкин. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кам ҳолларда – тиришишлар. Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз. Юрак-қон томир тизими томонидан: ҚТ интервали давомийлигини ошиши: юрак коринчаларни хилпиллаши, липиллаши. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам ҳолларда – хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми), анафилактоид реакциялар. Бошқалар: кам ҳолларда – буйрак фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

Флуконазол варфарин билан қўлланганида протромбин вақтини ўртача 12% га ошиши аниқланган. Шунинг учун препаратни кумарин антикоагулянтлари билан бирга қабул қилалаётган беморларда протромбин вақтини синчиклаб текшириш лозим. Бир вақтда қўлланганда флуконазол перорал гипогликемик воситалар – сулфонилмочевина ҳосилалари (хлорпропанид, глибенкламид, глипизид, толбутамид) нинг, ярим чиқарилиш даврини (Т1/2) оширади. Флуконазол ва перорал гипогликемик воситаларни бирга қўллашга йўл қўйилади, аммо гипогликемияни ривожланиши мумкинлигига эътиборга олиш керак. Флуконазол ва фенитоинни бир вақтда қўлланиши фенитоиннинг плазмадаги концентрациясини клиник ахамиятли даражагача ўсишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун бу препаратларни бирга қўллаш зарурати туғилганида, фенитоиннинг қон плазмасидаги терапевтик концентрациясини таъминлаш мақсадида, унинг дозасини тузатиш йўли билан концентрациясини мониторинг қилиш керак. Флуконазолни рифампицин билан бир вақтда қўлланиши “концентрация – вақт” эгри чизиғи ости майдони (АУC) ни 25% га пасайишига ва флуконазолнинг плазмадан ярим чиқарилиш даврини (Т1/2) 20% га қисқаришига олиб келади. Шунинг учун бир вақтда рифампицин қабул қилаётган беморларда, флуконазолнинг дозасини ошириш тавсия қилинади. Флуконазолни қабул қилаётган пациентларнинг қонида циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади, чунки флуконазол ва циклоспоринни буйраги кўчириб ўтказилган беморларда қўлланганда, флуконазолни суткада 200 мг дозада қабул қилиш циклоспориннинг плазмадаги концентрациясини аста-секин ошишига олиб келади. Теофиллинни юқори дозаларда қабул қилаётган ёки теофиллин интоксикациясини ривожланиш эҳтимоли бўлган беморлар теофиллин дозасини ошириб юборилишини эрта аниқлаш мақсадида кузатув остида бўлишлари керак, чунки флуконазолни қабул қилиш плазмада теофиллиннинг клиренсини ўртача тезлигини камайишига олиб келади. Флуконазол ва терфенадин ёки цизаприд бир вақтда қўлланганида юрак томонидан нохуш реакциялар, шу жумладан юрак қоринчалари тахикардиясининг пароксизми (“пируэт” туридаги аритмиялар) ҳоллари таърифланган. Флуконазол ва рифабутинни бир вақтда қўлланганда, охиргисининг зардобдаги даражасини ошиши билан кечувчи ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар бор. Флуконазол ва рифабутинни бир вақтда қўлланганда увеит ҳоллари таърифланган. Рифабутин ва флуконазолни бир вактда олаётган беморларни синчиклаб кузатиш керак. Флуконазол ва зидовудиннннг мажмуасини қабул қилаётган беморларда зидовудиннинг концентрациясини ошиши кузатилади, бу зидовудинни унинг метаболитига айланишини пасайиши билан юз беради. Флуконазолни мидозолам билан бир вақтда қўлланганида психомотор самараларнинг хавфи ошади, такролимус билан – нефротокциклик хавфи ошади.

Флуконазолнн қўллаш кам ҳолларда, асосан жиддий ёндош касалликлари бўлган беморларда жигарнинг токсик ўзгаришлари билан кечган, шу жумладан ўлим билан якунланган. Флуконазол билан боғлиқ гепатотоксик самаралар бўлган ҳолларда, уларни умумий суткалик дозасига, даволаш давомийлигига, беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлиги аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчи бўлган; унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган. Жигарнинг флюконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш лозим. ОИЦ бўлган беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакцияларининг ривожланишига кўпрок мойил бўладилар. Юза жойлашган замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма ривожланган ҳолларда ва у флюконазол билан аниқ боғлиқ деб баҳоланганда, препаратни бекор қилиш лозим. Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида, синчиклаб кузатиш ва буллез ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритема пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак. Буйрак фаолияти бузилган беморларда препарат бир марта қўлланганда дозани тузатиш талаб қилинмайди. Қайта қўлланганда креатинин клиренсига (КК) қараб белгиланади. Агар КК минутига 50 мл дан ортиқ бўлса, дозани тузатиш талаб қилинмайди; КК минутига 11 дан 20 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг 33% 72 соат интервал билан қабул қилинади; КК минутига 21 дан 40 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг ярми 48 соат интервал билан қабул қилинади. Мунтазам диализда бўлган беморларда ҳар бир диализ сеансидан сўнг препаратнинг бир дозаси қабул қилинади. Флуконазол цизаприд, рифабутин ёки Р 450 цитохром тизими томонидан метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Даволашни клиник-гематологик ремиссия пайдо бўлгунга қадар давом эттириш керак, чунки уни барвақт тўхтатилиши қайталанишларга олиб келиши мумкун. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Галлюцинация ва параноидал ҳатти-ҳаракатлар пайдо бўлган ҳоллари таърифланган. Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурезни таъминлаш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак. 3 соат гемодиализ сеанси ўтказилганидан сўнг препаратнинг плазмадаги концентрацияси 50% га камаяди

Рецепт бўйича

Инфузия учун 100 мл эритма

3 йил.