Кандид В6 rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

клотримазол Дори шакли: вагинал таблеткалар Таркиби: Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100 мг клотримазол; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, метилпарабен, пропилпарабен, повидон (Коллидон К-30), натрий гликолат крахмали, талк, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, адипин кислотаси, натрий бикарбонати. Таърифи: икки ёқлама қавариқ юзали, бир томонида “Г” ва бошқа томонида “В6” гравировкаси бўлган оқ рангли таблеткалар.

Препаратнинг савдо номи:

Кандид В6

Фармакалогик гуруҳи:

гинекологик касалликларни даволаш учун антисептик ва антибактериал препаратлар. Имидазол ҳосиласи. Клотримазол.

гинекологик касалликларни даволаш учун антисептик ва антибактериал препаратлар. Имидазол ҳосиласи. Клотримазол.

G01AF02 Farmakologik xususiyatlari Farmakodinamikasi Kandid V6 preparatini ta’sir etuvchi moddasi bo‘lib – imidazol hosilasi klotrimazol hisoblanadi. Zamburug‘larga qarshi keng ta’sir doirasiga ega vositadir. Preparatni samarasi zamburug‘ hujayrasining membranasini tarkibiga kiruvchi ergosterin biosintezini buzilishi bilan bog‘liq, bu uning tuzilmalarini va xususiyatlarini o‘zgarishini chaqiradi va hujayralarni lizisiga olib keladi. Dermatofitlar, achitqi zamburug‘lari (Candida, Torulopsis glabarata, Rhodotorula oilasi), mog‘or zamburug‘i, shuningdek Pityriasis versicolor (rangbarang temiratki) qo‘zg‘atuvchisi va eritrazma qo‘zg‘atuvchilari klotrimazolga sezgir. Bundan tashqari, klotrimazol grammusbat (stafilakokklar, streptakokklar) va grammanfiy bakteriyalar (Bacteroides, Gardnerella vaginalis) ga nisbatan, shuningdek Trichomonas vaginalis, Malassezia furfur, Corinebacterium minussumum ga nisbatan samaralidir.

Клотримазол шиллиқ қаватлар ва теридан ёмон сўрилади. Клотримазол қин ичига қўлланилганида сўрилиш юборилган дозанинг 3-10% ни ташкил қилади.

– Cандида оиласининг ачитқи замбуруғлари чақирган генитал инфекциялар ва/ёки Тричомонас вагиналис (шу жумладан кандидоз вулвовагинит, трихомониаз); – клотримазолга сезгир бактериялар (қинни аралаш инфекциялари, бактериал вагинит) чақирган генитал суперинфекцияларда қўлланади.

Кандид В6 вагинал қўлланилганда амфотерицин В ва бошқа полиен антибиотикларнинг фаоллигини пасайтиради. Нистатин билан бир вақтда қўлланилганида Кандид В6 препаратини фаоллигини пасайтириши мумкин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат маҳаллий қўлланганида дозани ошириш юборилишини эҳтимоли кам ва ҳаёт учун хавф-хатар туғдирмайди.

Рецепциз

6 таблеткадан алюмин фолгали контур уясиз ўрамда жойланади. 1 контур ўрам аппликатори ва давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

4 йил.