Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 95,5 мг калций глюконати; ёрдамчи моддалар: калций сахаринати, инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
салcиум глуcонате;
Препаратнинг савдо номи:
Калция глюконат стабилизированнй
Фармакалогик гуруҳи:
калций препаратлари.
Дори шакли:
инекция учун эритма
тиниқ, рангсиз суюқлик.
калций препаратлари.
A12AA03
Препарат парентерал юборилгандан кейин қон оқими билан барча тўқималар ва аъзоларда бир текис тақсимланади.
Калций қон плазмасида ионлашган ҳолатда бўлади.
Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралади.
Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.
Вена ичига ва мушак ичига юборилади.
Катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга 5-10 мл дан 10% ли эритма суткада 1 марта, касалликнинг характери ва беморнинг ҳолатига қараб – ҳар куни, кунора ёки 2 кун оралаб юборилади.
Болаларга ёшига қараб, 10% ли калций глюконати вена ичига қуйидаги дозаларда юборилади: 6 ойликкача – 0,1-1 мл; 7-12 ойлик – 1-1,5 мл; 1-3 ёш – 1,5-2 мл; 4-6 ёш – 2-2,5 мл; 7-14 ёш – 3-5 мл.
Юборишдан олдин препаратни тана ҳароратигача қиздириш керак.
Катталарга ва болаларга эритма 2-3 минут давомида секин юборилади.
1 мл дан камроқ миқдордаги эритмани юбориш учун препаратнинг бир марталик дозасини натрий хлоридининг 0,9% ли изотоник эримаси ёки глюкозанинг 5% ли эритмаси билан тегишли ҳажм (шприц ҳажми) гача келтириш керак.
Баъзида кўнгил айниши, қусиш, диарея, брадикардия, оғиз бўшлиғида, сўнгра бутун танада қизиш ҳисси, шунингдек тери томонидан ўзгаришлар кузатилиши мумкин.
Бу реакциялар ўз-ўзидан тез ўтиб кетади.
Тез юборилганда кўнгил айниши, қусиш, кўп терлаш, артериал гипотензия, коллапс, баъзида ўлим кузатилиши мумкин.
Калций эритмасини экстравазал тушиши оқибатида юмшоқ тўқималарнинг калцификацияси кузатилиши мумкин.
Жуда кам ҳолларда аллергик ва анафилактик реакциялар, ҳатто анафилактик шок кузатилиши мумкин.
Калций тузларини мушак ичига инекцияси маҳаллий таъсирланишни чақириши мумкин.
Алюминий оксиди калций глюконати сақловчи шиша ампуладан ювиб чиқарилиши мумкин, шунинг учун алюминийни пациентларга, айниқса буйрак фаолиятини бузилиши бўлган ва болаларга таъсирини чеклаш учун тўлиқ парентерал озиқлантиришга тайёрлаш учун калций глюконатини қўллаш мумкин эмас.
Болаларда ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган шахсларда такроран ва узоқ вақт даволаш (алюминни организмга таъсири хавфи туфайли).
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; тромбозларга мойиллик; гиперкалциемия (масалан гиперпаратиреоз, Д гипервитаминози, суякларнинг декалцинацияси билан кечувчи ўсма касалликлари); оғир гиперкалциурия; яққол атеросклероз; қонни юқори ивиши; юрак гликозидлари билан бир вақтда қўллаш; оғир буйрак етишмовчилиги.
Ўпка ва буйракда цефтриаксон – калций чўкмасини хосил бўлиш хавфи туфайли, калций глюконатини цефтриаксон билан қуйидаги ҳолатларда бирга юбориш мумкин эмас: чала туғилган чақалоқлар (ҳомиладорлик хафталари + ҳаёт ҳафталари) 41 хафтага етгунгача;муддатида туғилган чақалоқларда (28 кунликкача).
Eтил спиртини калций глюконати билан ўзаро таъсири натижасида калций глюконати чўкмага тушади.
Калцийнинг бошқа препаратлари билан бирга буюриш тавсия этилмайди.
Верапамилни қабул қилишдан олдин ва қабул қилгандан кейин калций глюконатини вена ичига юбориш унинг гипотензив таъсирини камайтиради, лекин унинг антиаритмик самарасига таъсир қилмайди.
Тиазид диуретиклари билан мажмуаси гиперкалциемия ривожланишини чақириши мумкин.
Хинидин билан бир вақтда қўлланилганда юрак қоринчалари ички ўтказувчанлиги ва хинидиннинг токциклиги ошиши мумкин.
Юрак гликозидлари билан даволаш вақтида кардиотоксик таъсир кучайиши мумкинлиги туфайли калций глюконатини парентерал қўллаш тавсия этилмайди.
Калций глюконати ва тетрациклинларни бир вақтда перорал қўлланилганда тетрациклинларнинг сўрилишини камайиши туфайли уларнинг таъсири камайиши мумкин.
Калций глюконат аминогликозидлар қатори антибиотикларини қўллаш чақирган нерв-мушак ўтказувчанлигининг сусайишини бартараф этади.
Фенигидин билан бир вақтда қўлланилганда калций препаратлари унинг самарадорлигини камайтиради.
Қонда калций даражасини ва калцийни чиқарилишини, айниқса болаларда, сурункали буйрак етишмовчилиги ёки нефролитиази бўлган пациентларда назорат қилиш керак.
Агар қон плазмасидаги калцийнинг даражаси 2,75 ммол/л дан юқори бўлса ёки калцийни сийдик билан суткалик чиқарилиши 5 мг/кг дан ошса, юрак аритмияларини ривожланиши хавфи туфайли, даволаш дарҳол тўхтатилиши керак.
Буйрак фаолиятини бузилиши, юрак касалликлари бўлган пациентларда калций тузларини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Нефроуролитиазни ривожланиш хавфини камайтириш учун етарли миқдорда суюқлик қабул қилиш тавсия этилади.
Шприцни калций глюконати тўлдирганда, этил спирти қолдиқлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак, чунки уларнинг ўзаро таъсири натижасида калций глюконати чўкмага тушади.
Калций тузлари таъсирловчи ҳисобланади, шунинг учун экстравазал шикастланишини олдини олиш мақсадида инекция жойини доимо назорат қилиш керак.
Калций глюконати кўпгина бирикмалар (“Номутаносиблик” бўлимига қаранг) билан физик жиҳатдан номутаносиб, шунинг учун номутаносиб компонентларни мажмуавий юбориш ёки алоҳида юборгандан кейин уларнинг ўзаро таъсиридан сақланиш учун дори воситаларини юборганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Физик жиҳатдан номутаносиб эритмаларни алоҳида ёки калций ва фосфатлар сақловчи парентерал озиқлантириш учун комплекс эритмаларни юборганда кейин организмда калцийнинг эримайдиган тузларини микрокристаллизацияси оқибати юз берган жиддий асоратлар, шу жумладан ўлим ҳолатлари кузатилган.
Ўпка ва буйракда цефтриаксон-калций эримайдиган комплексларини ҳосил бўлиши билан боғлиқ 1 ойликкача бўлган муддатида туғилган ва чала туғилган чақалоқлардаги ўлим ҳолатлари таърифланган.
Камида улардан биттаси цефтриаксон ва калцийни турли вақтларда қабул қилган.
Мавжуд илмий маълумотларда бошқа ёш тоифасидаги пациентларда цефтриаксон-калций комплексларини қон томир ичида ҳосил бўлишининг исботлари йўқ.
Ин витро шароитдаги тадқиқотлар бошқа ёш тоифасидаги пациентларга нисбатан янги туғилган чақалоқлар цефтриаксон-калций эримайдиган комплексларини ҳосил бўлишининг юқори хавфига мойиллигини намойиш қилган.
Ҳар қандай ёшдаги пациентларда цефтриаксонни калций сақловчи инфузион эритмалар билан аралаштириш ёки, ҳатто турли инфузион тизим ёрдамида ёки турли жойларга бир вақтда юбориш мумкин эмас.
Лекин 28 кунликдан ошган пациентларда агар инфузия турли соҳаларда амалга оширилса ёки агар инфузион тизим алмаштирилган бўлса ёки чўкма ҳосил бўлмаслиги учун физиологик эритма билан синчковлик билан ювилган бўлса цефтриаксон ва калций сақловчи эритмаларни кетма-кет юбориш мумкин.
Препаратни аёл учун фойда/ҳомила (бола) учун хавф нисбатини ҳисобга олиб ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин.
Калций кўкрак сутига ўтади, буни эмизикли аёлларда қўллаганда ҳисобга олиш керак.
Оригинал ўрамида, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Доза ошириб юборилганда анорекция, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, абдоминал оғриқ, мушак кучсизлиги, полидипсия, полиурия, руҳий бузилишлар, нефрокалциноз, нефролитиаз, оғир ҳолатларда – юрак аритмияси, кома билан намоён бўлувчи гиперкалциемия ривожланиши мумкин.
Даволаш.
Хужайра ичидаги суюқлик ҳажмини ошириш учун натрий хлориди инфузияси, ундан кейин фуросемидни юбориш калцийни чиқарилишини кучайтириши мумкин.
Антидот сифатида калцитонин қўлланиши мумкин, у суткада 1 кг тана вазнига 5-10 ХБ ҳисобидан вена ичига юборилади (препарат 500 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтирилади, 2-4 қабулда 6 соат давомида томчилаб юборилади).
Гемодиализни қўллаш сўнгги навбатда кўриб чиқилади.
Дозани ошириб юборилишини даволаш вақтида қон зардобида электролитларнинг даражасини синчковлик билан назорат қилиш керак.
Рецепт бўйича
5 мл ёки 10 мл дан ампулада; 5 ёки 10 ампуладан қутида.
5 мл ёки 10 мл дан ампулада; 5 ампуладан блистерда; 1 ёки 2 блистердан қутида.