Калция глюконат Дарница (стабилизированнй)рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма сақлайди: Фаол модда: 85 мг калций глюконати; 10 мг калций левулинати; Ёрдамчи моддалар: калций сахарати, суюлтирилган хлорид кислотаси, инекция учун сув. 1 мл препарат 9,706 мг йиғинди калций (Са2+) сақлайди, бу калций глюконатининг назарий миқдорига қайта ҳисобланганда 100 мг/мл эквивалент.

Препаратнинг савдо номи:

Калция глюконат-Дарница (стабилизированнй)

Фармакалогик гуруҳи:

минерал препаратлар (калций препаратлари)

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз суюқлик

минерал препаратлар (калций препаратлари)

A12AA03.

Парентерал юборилганидан кейин препарат қон оқими билан барча аъзо ва тўқималарда бир текис тақсимланади. Қон плазмасида калций ионланган шаклда бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, она сутига тушади. Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Қалқонсимон бези олди безларининг фаолиятини етишмовчилиги; калцийни организмдан кучли чиқарилишида (хусусан узоқ муддатли сувсизланишда), аллергик касалликларда (зардоб касаллиги, эшакеми, ангионевротик шиш) ва дори билан даволашнинг аллергик асоратларида қўшимча восита сифатида, турли генезли патологик жараёнларда (яллиғланиш жараёнининг экссудатив босқичи, геморрагик васкулит, нур касаллиги) томирларнинг ўтказувчанлигини камайтириш учун; паренхиматоз гепатит; жигарни токсик шикастланиши; нефрит; эклампсия; гиперкалиемия; пароксизмал миоплегиянинг гиперкалиемик шаклида, тери касалликлари (терини қичишиши, экзема, псориаз), қонни тўхтатувчи восита сифатида, шунингдек магний тузлари, шовул кислотаси ёки унинг эрувчан тузлари, фтор кислотасининг эрувчан тузлари билан заҳарланишда антидот сифатида қўлланади.

Вена ичига ёки мушак ичига қўлланади. Эритмали ампулани юборишдан олдин тана ҳароратигача иситилади. Эритмани 2-3 минут давомида секин юборилади Катталарга ва 14 ёшдан катта болаларга касаллик характери ва беморнинг ҳолатига боғлиқ ҳолда 5-10 мл дан “Калция глюконат-Дарница (стабилизиваннй)” эритмаси ҳар куни ёки 1-2 суткадан кейин юборилади. Болаларга ёшига боғлиқ ҳолда, калций глюконатининг 10% эритмаси фақат вена ичига қуйидаги дозаларда юборилади: 6 ойликкача – 0,1-1 мл, 6-12 ойликда – 1-1,5 мл, 1-3 ёш – 1,5-2 мл, 4-6 ёш – 2-,25 мл, 7-14 ёш – 3-5 мл. Эритмани 1 мл дан кам миқдорда юбориш учун, эритмани бир марталик дозасини натрий хлориднинг 0,9% изотоник эритмасида ёки глюкозанинг 5% эритмасида эритиш йўли билан мувофиқ ҳажмга (шприц ҳажмига) келтирилади.

Тез юборишда кўнгил айниши, қусиш, терлаш, бошда оғирлик ҳисси, цингаопал холатлар, умумий ҳолсизлик, артериал гипотензия, вазомотор коллапс бўлиши мумкин. Баъзида диарея, брадикардия, оғиз бўшлиғида, сўнгра эса бутун тана бўйлаб иссиқлик ҳисси, улар ўз-ўзидан ўтиб кетади; калций эритмасини экстравазацияси натижасида юмшоқ тўқималарни калцификацияси бўлиши мумкин. Калций тузларини мушак ичига инекцияси маҳаллий таъсирланишни чақириши мумкин. Жуда кам ҳолларда аллергик ва ҳатто анафилактик шоккача анафилактик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; тромбозларга мойиллик; гиперкалциемия; оғир даражали гиперкалциурия, яққол атеросклероз, қоннинг юқори ивувчанлиги; оғир даражали буйрак етишмовчилиги; саркоидоз; гликозидлар, цефтриаксон билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Eтил спиртини калций глюконати билан ўзаро таъсири натижасида калций глюконати чўкмага тушади. Бошқа калций препаратлари билан бирга буюриш тавсия этилмайди. Верапамилни қабул қилишдан олдин ва қабул қилгандан кейин калций глюконатни вена ичига юбориш унинг гипотензив самарасини камайтиради, лекин унинг антиаритмик самарасига таъсир қилмайди. Тиазидли диуретиклар билан мажмуаси гиперкалциемия ривожланишини чақириши мумкин. Хинидин билан бир вақтда қўлланганида қоринчалар ички ўтказувчанлигини секинлаштириши ва хинидиннинг токциклигини ошишига олиб келиши мумкин. Юрак гликозидлари билан даволаш вақтида, юрак гликозидларининг кардиотоксик самаралари кучаяди. Калций глюконати аминогликозидлар қаторига мансуб антибиотикларни қўлланиши оқибатидаги нерв-мушак ўтказувчанлигини сусайишини бартараф этади. Фенигидин билан бир вақтда қўлланганда калций препаратлари унинг самарадорлигини камайтиради. Номутаносиблиги. Этил спирти, карбонатлар, салицилатлар, судьялар, тартратлар билан фармацевтик номутаносибдир.

Буйрак фаолиятини бузилиши, юрак касалликлари бўлган пациентларга калций тузлари эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Юрак гликозидлари ва/ёки диуретикларни қабул қилаётган пациентларда қўллашда, шунингдек узоқ муддатли даволашда (айниса болаларда) қонда калций ва креатинин концентрациясини назорат қилиш керак. Уларнинг концентрацияси ошиши ҳолларида препаратнинг дозасини камайтириш ёки юборишни вақтинча тўхтатиш керак. Суткада 300 мг (суткада 7,5 ммол) дан юқори ўртача даражали гиперкалциурия, яққол бўлмаган буйрак фаолиятини бузилиши, анамнезида сийдик тош касаллиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан ва сийдик билан чиқарилаётган калций миқдорини мунтазам назорати остида пациентларга буюрилади. Сийдик чиқариш йўлларида конкрементларни пайдо бўлишига мойиллиги бўлган беморларда даволаш вақтида истеъмол қилинаётган суюқлик миқдорини ошириш керак. Шприцни калций глюканат эритмаси билан тўлдиришдан аввал, унда этил спиртининг қолдиқлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак, чунки уларнинг ўзаро таъсири оқибатида калций глюконати чўкмага тушади. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Аёл учун фойда/ҳомила (бола) учун хавф нисбатини инобатга олиб препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин. Болалар. Некроз ривожланишининг эҳтимоли бўлганлиги сабабли 14 ёшгача бўлган болаларга препаратни мушак ичига юбориш тавсия этилмайди. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда  реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига Калций глюконат-Дарницанинг салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: гиперкалциемия ривожланиши мумкин. гиперкалциемия симптомлари анорекция, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, қоринда оғриқ, мушак кучсизлиги, полидипсия, полиурия, руҳий бузилишлар, нефрокалциноз, нефролитиаз; оғир даражали ҳолларда – юрак аритмиялари ва комани ўз ичига олади. Даволаш: аҳамияциз даражадаги дозани ошириб юборилишида (қон зардобида калцийнинг концентрацияси – 2,6-2,9 ммол/л) юбориш тўхталади ва калций сақловчи бошқа дори воситалари бекор қилинади. Оғир даражали дозани ошириб юборишда (қон зардобида калцийнинг концентрацияси – 2,9 ммол/л дан юқори) калцитонин парентерал суткада ҳар 1 кг тана вазнига 5-10 ТБ ҳисобидан юборилади (препарат 500 мл натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида суюлтирилади) 6 соат давомида томчилаб юборилади. Суткада 2-4 марта секин оқим билан вена ичига юбориш мумкин. Тиазид бўлмаган диуретиклар қўлланади, зардобда калий ва магний концентрацияси назорат қилинади, зарурати бўлганида – калий ва магний препаратлари юборилади; юрак-томир тизими назорат қилинади, аритмияларни олдини олиш учун бета-адреноблокаторлар юборилади. Зарурати бўлган ҳолларда гемодиализ амалга оширилади.

Рецепт бўйича

5 мл дан ампулаларда, 10 ампуладан қутида; 5 ампуладан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамдан қутида; 5 ампуладан контур уяли ўрамда; 1 ёки 2 контур уяли ўрамдан қутида.

3 йил.