Калция глюконатрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: калций глюконати – 940 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

калций глюконати.

Препаратнинг савдо номи:

Калция глюконат

Фармакалогик гуруҳи:

Минерал препаратлар.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

тиник, рангсиз суюқлик.

Минерал препаратлар.

A12AA03

Препарат парентерал юборгандан кейин қон оқими билан бирга барча аъзо ва тўқималарга бир текис тақсимланади. Қон плазмасида калций ионлашган шаклда бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига ўтади. Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Калций глюконати қалқонолди безлари фаолияти етишмовчилигида, организмдан калцийнинг кўп чиқиб кетишида (жумладан, узоқ муддатли сувсизланишда), қўшимча восита сифатида аллергик касалликларда (зардоб касаллиги, эшакеми, ангионевротик шиш ва бошқаларда), дорилар билан даволашдаги аллергик асоратларда турли сабабли патологик жараёнлардаги (яллиғланиш жараёнининг экссудатив босқичи, геморрагик васкулит, нур касаллиги ва бошқаларда) қон томирларнинг ўтказувчанлигини камайтириш учун; паренхиматоз гепатитда, жигарнинг токсик шикастланишида, нефритда, эклампсияда, гиперкалиемияда, пароксизмал миоплегиянинг гиперкалиемик шаклида, тери касалликларида (терини қичиши, экзема, псориаз ва бошқаларда) қон кетишини тўхтатувчи восита сифатида, шунингдек, магний тузлари, шовул кислотаси ёки унинг эрийдиган тузлари, фтор кислотасининг эрийдиган тузлари билан захарланишда антидот сифатида қўлланади.

Препаратни вена ичига ва мушак ичига юборилади. Эритмали ампула юбориш олдидан тана ҳароратигача иситилади. Калций глюконатни вена ичига инекциясини тез юборилганда пайдо бўладиган ножўя реакциялардан сақланиш учун препаратни секинлик билан тахминан 1,5 мл ни 1 минут давомида юбориш зарур. Катталарга касаллик характери ва беморнинг аҳволига қараб 10% эритма 5-10 мл дан ҳар куни, кунора ёки ҳар 2 кунда юборилади. Болаларга некроз ривожланиши эҳтимоли бўлганлиги сабабли препаратни мушак ичига юбориш тавсия этилмайди. Болаларга уларнинг ёшига қараб вена ичига 10% ли калций глюконат эритмасини 1 мл дан 5 мл гача юборилади.

Ичга қабул қилинганда қабзият, меъда – ичак йўлларини шиллиқ қаватини таъсирланиши кузатилиши мумкин. Мушак ёки вена ичига юборилганда кўнгил айниши, қусиш, диарея, брадикардия бўлиши мумкин. Вена ичига юборилганда оғиз бўшлиғида, сўнгра бутун тана бўйлаб қизиш ҳисси кузатилиши мумкин. Вена ичига тез юборилганда артериал босимни пасайиши, аритмия, хушдан кетиш, юрак тўхташи кузатилиши мумкин. Мушак ичига юборилган соҳада некроз кузатилиши мумкин. Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар Тромбозларга мойиллик, гиперкалциемия, яққол намоён бўладиган атеросклероз, қон ивишининг кучайишида қўллаш мумкин эмас.

Шприцни калций глюконати эритмаси билан тўлдиришдан олдин шприцда этил спирти қолдиқлари бўлмаслигини текшириш (глюконат чўкмага тушади) керак. Калцийнинг бошқа препаратлари билан бирга буюриш тавсия этилмайди. Бирга қўлланганда калций каналлари блокаторларининг таъсирини камайтиради. Калций глюконатни верапамилдан олдин ва кейин вена ичига юбориш унинг гипотензив таъсирини пасайтиради, лекин  антиаритмик самарасига таъсир қилмайди. Хинидин билан бир вақтда қўлланганда қоринча ички ўтказувчанлигининг секинлашишини ва хинидиннинг захарлилигини ошириши мумкин. Юрак гликозидлари билан даволаш  вақтида кардиотоксик таъсирини кучайиши муносабати билан калций глюконатни парентерал қўллаш тавсия қилинмайди. Калций глюконати ва ангишвонагул гуруҳи препаратларини бир вақтда қўлланганда салбий оқибатларни пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли дигитализация бўлган пациент калций препаратларини вена ичига қабул қилиши мумкин эмас. Калций глюконати ва тетрациклинлар бир вақтда перорал қўлланганда, охиргини таъсири уларни сурилишини пасайиши сабабли камайиши мумкин.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида гиперкалциемия ривожланиши мумкин. Бундай ҳолда антидот сифатида калцийтонин қўлланади, уни вена ичига кунида тананинг 1 кг вазнига  5-10 ХБ ҳисобидан юборилади (препарат 500 мл натрий хлориди изотоник эритмасида суюлтирилади, кунига 2-4 марта томчилаб 6 соат давомида юборилади).

Рецепт билан

10% ли эритма, ампулаларда. Сақлаш шароити Ёруғликдан химояланган жойда, хона ҳароратида сақлансин.

2 йил.