Калция фолинатрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: калций фолинати (фолин кислотасига қайта ҳисобланганда) – 50 мг ёки 100 мг; ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат – 0,50 мг ёки 1,00 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

калций фолинати

Препаратнинг савдо номи:

Калция фолинат

Фармакалогик гуруҳи:

Бошқа турли дори воситалари. Цитостатик даволашнинг токциклигини камайтириш учун воситалар.

Дори шакли:

вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун.

оч-сариқдан сариқ ранглигача нотекис рангли ғовак масса, гигроскопик.

Бошқа турли дори воситалари. Цитостатик даволашнинг токциклигини камайтириш учун воситалар.

V03AF03.

фолат кислотасининг антагонистлари (метотрексат, триметоприм ва пириметамин) билан интоксикация;метотрексатни ошган ва юқори дозаларда қўлланилганда унинг токсик таъсирини олдини олиш;колоректал рак (5-фторурацил билан мажмуавий даволаш таркибида);фолат кислотасининг танқислиги фонидаги (шу жумладан малабсорбция синдроми, озиқланишни етишмовчилиги, ҳомиладорлик, спру фонида, дигидрофолатредуктазани туғма етишмовчилигида эрта болалик ёшида) мегалобласт анемияда қўлланади.

Eритма мушак ичига ёки вена ичига юборилади. Калций фолинатини интратекал юбориш мумкин эмас. Инекция учун эритмани тайёрлаш учун 50 мг ёки 100 мг массали флакон ичидагиси мувофиқ равишда 5 ёки 10 мл инекция учун стерил сувда 10 мг/мл концентрациягача эритилади. Тайёрланган эритма +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда 12 соат давомида қўллаш учун яроқли. Препаратни инфузия кўринишида вена ичига юборишдан олдин тайёрланган эритма 5% ли декстроза эритмаси ёки 0,9% ли инекция учун натрий хлориди эритмасида суюлтирилади. Инфузион эритмани тайёрлангандан кейин дарҳол ишлатиш керак. Агар эритма дарҳол юборилмаган ҳолатда, уни асептик шароитда 12 соат давомида +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланади. Препарат юқори концентрацияда калций сақлаганлиги туфайли, препаратни вена ичига юбориш тезлиги минутига 160 мг ёки 10 мг/мл концентрацияли тайёрланган эритманинг 16 мл дан ошмаслиги керак. Аниқ дозани танлашда шифокор махсус тиббий адабиётлардан фойдаланиши керак. Калций фолинати 500 мг/м2 дан юқори дозада метотрексат билан даволаганда буюрилиши ва 100-500 мг/м2 дозада режалаштирилиши керак. Малабсорбция синдроми ёки сўрилишни бузилиши кузатиладиган меъда-ичак йўлларининг бошқа бузилишлари (қусиш, ич кетиши, нотўлиқ ичак тутилиши) бўлган пациентларда калций фолинати билан даволаш фақат парентерал амалга оширилиши керак. Одатда препаратни метотрексатнинг юқори дозалари (12-15 г/м2) билан бирга буюрилганда, юборишни 72 соат давомида ҳар 6 соатда 10 мг/м2 дозада метотрексат билан даволаш якунлангандан 24 соатдан кейин бошланади. Сийдик реакцияси кислотали бўлган, экссудатив суюқликлар тўпланиши, буйрак фаолиятини бузилиши, ичак тутилиши бўлган беморларда калций фолинатининг юқорироқ дозаси ва/ёки узоқроқ даволаш талаб этилиши мумкин, чунки бу гуруҳ пациентларда метотрексатни чиқарилиши секинлашиши мумкин. Бундай ҳолатларда калций фолинатини қўллаш қон плазмасида метотрексатнинг концентрациясини аниқлашга асосланиши керак. Сурункали буйрак етишмовчилиги ривожланишини олдини олиш учун гидратация (суткада 3 л) ўтказилади ва сийдикнинг рН 7 ва ундан юқори даражада тутиб туриш учун натрий гидрокарбонати юборилади. Буйрак фаолияти ҳам зардобда креатинин даражасини ўлчаш орқали назорат қилиниши керак. Қонда метотрексатнинг қолдиқ даражаси метотрексат инфузияси бошлангандан кейин 48 соат давомида аниқланиши керак. Агар метотрексатнинг қолдиқ даражаси >0,5 мкмол/л бўлса, калций фолинатининг дозаси қуйидаги жадвалга мос равишда мувофиқлаштирилиши керак: Метотрексатни юбориш бошлангандан кейин 48 соат давомида метотрексатнинг қондаги қолдиқ концентарцияси48 соат давомида ҳар 6 соатда юбориладиган ёки метотрексатнинг даражаси 0,05 мкмол/л гача юбориладиган калций фолинатининг қўшимча дозаси>0,5 мкмол/л15 мг/м2>1,0 мкмол/л100 мг/м2>2,0 мкмол/л200 мг/м2 Метотрексатнинг дозаси тўсатдан ошириб юборилганда калций фолинати юборилган метотрексатнинг дозасига тенг ёки ундан юқори дозада инекциядан 1 соатдан кечиктирмасдан юборилади, кейинчалик препарат интоксикация белгилари йўқолмагунча ҳар 3 соатда 10 мг/м2 дан юборилади.

Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда (<0,01%): аллергик реакциялар, шу жумладан – анафилактоид реакциялар ва эшакеми кўринишида. Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда (0,01%-0,1%): эшакеми, қўзғалиш ёки депрессия (юқори дозалар қўлланилганда), тутқаноқ хуружларининг тез-тезлигини ошиши. Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда (0,01%-0,1%): юқори дозалар қўлланилгандан кейин меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар. Умумий бузилишлар: тез-тез эмас (0,1%-1%): иситма.

калций фолинати ёки препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай бошқа моддага юқори сезувчанлик;пернициоз ва анемиянинг цианокобаламин (В12 витамини) ни танқислиги билан боғлиқ бошқа турларида қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: алкоголизм, тутқаноқ, сурункали буйрак етишмовчилиги, болалар (2 ёшгача – болаларда хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган), ҳомиладорлик ва эмизиш даври (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Калций фолинати билан бир вақтда қўлланилганда фолат кислотасининг самарадорлигини камайтиради. Фенобарбитал, фенитоин ва примидоннинг тиришишга қарши фаоллигини камайтиради. Калций фолинатининг инекцион шаклларини дроперидол, метотрексат ва фоскарнет билан номутаносиблиги ҳақида хабар берилган. Фторурацилнинг терапевтик ҳам, токсик таъсирини ҳам кучайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун бирга қўлланилганда фторурацилнинг дозаси камайтирилиши керак. Номутаносиблик Калций фолинати дроперидол, фторурацил, метотрексат ва фоскарнетнинг инекцион шакллари билан номутаносиб.

Калций фолинати мушак ичига ёки вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Интратекал юборилмасин. Метотрексатни интратекал юбориш чақирган дозани ошириб юборилиши оқибатида фолат кислотасини интратекал юборилганда пациентларнинг ўлими ҳолатлари ҳам аниқланган. Метотрексат ёки 5-фторурацил билан бирга калций фолинати билан даволаш малакали шифокор-онколог назорати остида олиб борилиши керак. Калций фолинати пернициоз анемия ва В12 витаминининг танқислиги билан боғлиқ бошқа анемияларнинг симптомларини ниқоблаши мумкин. ДНК синтезининг бевосита ёки билвосита ингибитори ҳисобланган кўпгина цитостатик препаратлар (хусусан гидроксикарбамид, цитарабин, меркаптопурин, тиогуанин) макроцитоз чақириши мумкин. Бундай макроцитозни фолин кислотаси билан даволаш мумкин эмас. Фенобарбитал, феинтоин, примидон ва сукцинамидлар қабул қилаётган тутқаноғи бўлган беморларда калций фолинати билан даволаганда қон плазмасида тутқаноққа қарши препаратларнинг концентрациясини пасайиши оқибатида тутқаноқ хуружларининг тез-тезлиги ошиши мумкин. Шунинг учун бундай ҳолларда синчковлик билан клиник кузатиш, шунингдек зарурати бўлганида қон плазмасида тутқаноққа қарши препаратларнинг концентрациясини мониторинги ва калций фолинати билан даволаш даврида ва у бекор қилингандан кейин уларнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Калций фолинатини 5-фторурацил билан бирга қўллаш Калций фолинати 5-фторурацилнинг токсик таъсирини кучайтириши мумкин, айниқса кекса ёшдаги ва кучсизланган беморларда. Токсик таъсирнинг кўринишлари бўлиб лейкопения, шиллиқ қаватларни яллиғланиши, стоматит, диарея ҳисобланади. Бу ножўя самаралар дозани чекловчи бўлиши мумкин. 5-фторурацил ва калций фолинатини мажмуавий қўлланилганда токсик самаралар оқибатида дозани камайтириш зарурати бўлганида 5-фторурацилнинг дозасини 5-фторурацил билан монотерапияга нисбатан кўпроқ камайтириш керак. Оғирлик даражасидан қатъий назар меъда-ичак токциклиги симптомлари тўлиқ бартараф этилмагунча 5-фторурацилни калций фолинати билан бирга даволашни бошлаш ёки давом эттириш мумкин эмас. Диарея меъда-ичак токциклигининг белгиси (у пациентнинг клиник ҳолатини тез ёмонлашиши, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин) бўлиши мумкинлиги туфайли, диареяси бўлган пациентлар тегишли симптомлар тўлиқ бартараф этилмагунча синчковлик билан кузатув остида бўлишлари керак. Агар дираея ва/ёки стоматит кузатилса, симптомлар тўлиқ бартараф этилмагунча 5-фторурацилнинг дозасини камайтириш тавсия этилади. Кучсизланган ва кекса ёшдаги беморларни даволаганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Кекса пациентларда ва аввал нур билан даволанган пациентларда 5-фторурацилнинг паст бошланғич дозаларини буюриш тавсия этилади. Калций фолинати ва 5-фторурацилни алоҳида юбориш керак. 5-фторурацил ва калций фолинати билан мажмуавий даволаганда калцийнинг даражасини назорат қилиш ва зарурати бўлганида калций препаратларини буюриш керак. Калций фолинатини метотрексат билан бирга қўллаш Метотрексат билан даволаганда токсик самараларни олдини олиш бўйича тавсиялар метотрексатни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномасида келтирилган. Калций фолинати метотрексат билан даволаш вақтида ногематологик характерга эга токсик самаралардан (масалан буйрак каналчаларида метотрексат ва/ёки унинг метаболитларини чўкмага тушиши оқибатида нефротик таъсири) ҳимоя қилмайди. Эрта фазада метотрексатни чиқарилиши секинлашган пациентларда қайтувчан буйрак етишмовчилиги ва метотрексатни қўллаш билан боғлиқ бошқа токсик самараларнинг эҳтимоли юқори. Буйрак етишмовчилиги (метотрексат билан даволаш жараёнида ривожланган ёки даволашни болашдан олдин мавжуд бўлган) метотрексатни чиқарилишини секинлашиши билан потенциал ассоциацияланади, шунинг учун бундай ҳолларда калций фолинатини юқори дозаларда ёки узоқ вақт қўллаш зарур бўлиши мумкин. Калций фолинатининг ҳаддан ташқари юқори дозаларини қўллашдан сақланиш керак, чунки бу метотрексатнинг ўсмаларга қарши фаоллигини пасайишига олиб келиши мумкин, айниқса бир неча даволаш курсидан кейин калций фолинатини тўпланиши кузатиладиган марказий нерв тизимининг ўсмалари ҳолатларида. Мембрана орқа ташишни ёмонлашиши оқибатида метотрексатга резистентлик ривожланганда калций фолинатига ҳам резистентлик ривожланади, чунки иккала моддалар бир тизим орқали ташилади. Фолат кислотасининг антагонистлари (масалан метотрексат) дозаси ошириб юборилганда иложи борича тезроқ калций фолинатини юборишни бошлаш керак. Метотрексат ва калций фолинатини юборишлари орасидаги вақт интервалиши ошиб борган сари калций фолинатининг антитод сифатида самарадорлиги пасаяди. Лаборатор кўрсаткичларда оғишлар ёки токсик таъсирнинг клиник симптомлари аниқланганда пациент метотрексат билан ўзаро таъсирлашадиган бошқа препаратларни (масалан метотрексатни чиқарилиши ёки уни қон плазмасидаги оқсиллар билан боғланишига таъсир кўрсатувчи) қабул қилмаётганлигини ҳар доим текшириш керак. Препаратни 0,9% ли натрий хлориди ёки 5% ли глюкоза эритмасида суюлтириш орқали тайёрланган инфузия учун эритмалар 25°С дан юқори бўлмаган ҳарорат шароитда сақланганда 12 соат давомида физик ва кимёвий жиҳатдан барқарор. Микробиологик нуқтаи назардан инфузия учун эритмани тайёрлагандан кейин дарҳол юбориш керак. Агар эритма дарҳол ишлатилмаган бўлса, сақлаш давомийлиги ва шароитларини тиббиёт ходими назорат қилиши керак. Одатда сақлаш вақти 2-8°С ҳароратда 12 соатдан ошмаслиги керак, фақат агар эритма назоратланмаган ва аттестациядан ўтмаган асептик шароитларда тайёрланмаган бўлса. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Калций фолинатининг ҳайвонларда ва одамларда репродуктив фаолиятга текшириш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Агар калций фолинати ҳомиладор аёлларга буюрилса, ҳомилага зарарли таъсир кўрсатиши ва репродуктив фаолиятга таъсир кўрсатиши номаълум. Калций фолинати кўкрак сутига кириши номаълум. Дори воситасини ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин. Автотранспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Калций фолинати токсик эмас. Ҳатто жуда юқори дозаларда қўлланилганда ҳам дозани ошириб юборилиши белгилари кузатилмайди. Шунга қарамасдан, калций фолинатининг ҳаддан ташқари юқори дозалари фолат кислотаси антагонистларининг (метотрексат) химиотерапевтик самарасини ошкор этиши мумкин. 5-фторурацил билан мажмуада калций фолинатининг дозаси ошириб юборилганда 5-фторурацил дозасини ошириб юборилишидаги кўрсатмаларга мурожаат этиш керак.

Рецепт бўйича

50 мг ёки 100 мг дан флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади. Стационарлар учун ўрам: 40 флаконда мувофиқ миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан гуруҳ қутиларида.

2 йил.