Калций ДЗ Наброс rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: Калций (калций карбонати кўринишида Бр. Ф.)        – 500 мг Холекалциферол Бр.Ф. (ДЗ витамини)                            – 200 ХБ Ёрдамчи моддалар: аспартам, аравия камеди, сукроза, натрий метилпарабени, натрий пропилпарабени, тозаланган сув, магний стеарати, лимон ароматизатори, сорбитол кукуни.

Тасир этувчи модда(ХПН):

калций карбонати, холекалциферол

Препаратнинг савдо номи:

Калций ДЗ Наброс

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик жараёнларини мувофиқлаштирувчи восита (калций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи).

Дори шакли:

лимон, апелсин, шоколад ва қулупнай таъмли чайналадиган таблеткалар.

метаболик жараёнларини мувофиқлаштирувчи восита (калций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи).

A12AX

Д3 витамини ингичка ичакда сўрилади. Калций фаол Д-витаминига боғлиқ ташиш механизми оркали ингичка ичакнинг проксимал қисмида ионланган ҳолда сўрилади.

Сифациз парҳез ва/ёки овқат билан калций ва Д3 витамини етарли миқдорда тушмаслиги билан боғлиқ бўлган овқатланишни бузилишидаги (калций ва Д3 витаминининг танқислиги ҳолати; кекса ёшли шахсларда калций ва Д3 витаминининг танқислиги; калций ва Д3 витаминининг танқислиги чақирган остеопорозни комплекс даволаш ва олдини олиш; ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, шунингдек болалар ва ўсмирларда жадал ўсиш даврида организмнинг калций ва Д3 витаминига бўлган юқори эҳтиёжида қўлланади.

Меъда-ичак йўлларининг дисфункцияси (қабзият ёки диарея, қоринни дам бўлиши, кўнгил айниши, қоринда оғриғи) кузатилиши мумкин. Баъзан гиперкалциемия ёки гиперкалциурия (қонда ёки сийдикда калций концентрацияси ошиши) кузатилиши мумкин.

препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликгиперкалциемия ёки гиперкалциурия (қонда ёки сийдикда калцийнинг юқори концентрацияси)иммобилизация билан боғлиқ бўлган остеопорозсаркоидозбуйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланиши Д3 витаминининг фаоллигини пасайтирадикалций препаратлари юрак гликозидларининг терапевтик ва токсик самарасини кусайтириши мумкинлиги сабабли, юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганда ЭКГ ва клиник ҳолатни назорат қилиш кераккалций ва Д3 препаратлари тетрациклинни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини оширади. Шунинг учун тетрациклин қатори препаратини ва Калций Д3 Набросни қабуллар орасидаги интервал камида 3 соатни ташкил қилиши керак.бифосфонатлар ва натрий фторидни сўрилиш даражасини пасайишини олдини олиш учун Калций Д3 Набросни уларни қабул қилгандан кейин камида 2 соат ўтгач қабул қилиш тавсия этилади.минераллар ёки ўсимлик ёғидан олинган сурги воситалари, ёки холестерин сақловчи дорилар билан бирга қўллаш Д3 витаминини абсорбциясини камайтириши мумкин.диуретикларни бир вақтда қўллаш ҳолларида гиперкалциемия хавфини оширади, чунки улар калцийни чиқарилишини оширади. Ва аксинча, фуросемид ва бошқа халқали диуретиклар калцийни буйраклар орқали чиқарилиши оширади.

юрак гликозидлари ва/ёки диуретикларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда, шунингдек калций препаратлари билан узоқ муддат даволанганда, қон зардобида калций ва креатинин концентрациясини назорат қилиш лозим.қон зардобида калций ва креатинин концентрацияси ошган ҳолларда препаратнинг дозасини камайтириш ёки даволашни вақтинча тўхтатиш керакдозани ошириб юборилишидан сақланиш мақсадида Д3 витаминини бошқа маҳсулотлардан қўшимча тушишини ҳисобга олиш зарур. Калций ва Д3 витаминини сақловчи витаминлар мажмуаси билан бир вақтда қабул қилинмасин. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорлик вақтида суткалик доза калций 1500 мг ва Д3 витамини 600 ТБ дан ошмаслиги керак, калций ва Д3 витамини кўкрак сутига ўтади. Шунинг учун калций ва Д3 витаминини организмга тушишида она ва бола организмига бошқа маҳсулотлардан тушишини ҳисобга олиш ва клиник назорат қилиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

15-25°С ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилган ҳолларда шифокорга мурожаат қилинг. Доза ошириб юборилган ҳолларда иштаҳани йўқолиши, чанқоқлик, сийдик ажралишини камайиши, кўнгил айниши, қусиш, қонда калций концентрациясини ошиши, гиперкреатинемия кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда организмни катта миқдордаги суюқлик билан таъминлаш, халқали диуретикларни (масалан фуросемид), кортикостероидлар, калцитонин ва биофосфат қабул қилиш тавсия қилинади.

Рецепциз

30 таблеткадан пластик флаконда.

3 йил.