Калций Д Никомед Форте rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир чайналадиган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 500 мг элементар калцийга эквивалент бўлган 1250 мг калций карбонати; 5,0 мкг колекалциферол 4,0 мг колекалциферол концентрати кўринишида (қуйидагилардан ташкил топган: колекалциферол – 0,0110 мг; ДЛ-α-токоферол – 0,0440 мг; ўртача занжирли триглицеридлар – 0,132 мг; модификация қилинган маккажўхори крахмали – 3,21 мг; сахароза – 0,770 мг; натрий аскорбати – 0,176 мг; кремний диоксиди – 0,0528 мг); ёрдамчи моддалари: ксилитол – 225 мг; 45,0 мг апелсин грануляти ароматизатори (қуйидагилардан ташкил топган: изомалт – 44,3 мг; апелсин ароматизатори – 0,675 мг; ёғ кислоталарини моно- ва диглицеридлар – 0,000540 мг); повидон – 15,75 мг; магний стеарати – 6,0 мг; сукралоза – 0,25 мг..

Тасир этувчи модда(ХПН):

калций карбонати+колекалциферол

Препаратнинг савдо номи:

Калций-Д Никомед Форте

Фармакалогик гуруҳи:

калций препаратлари бошқа препаратлар билан мажмуаси.

Дори шакли:

чайналадиган таблеткалар (лимонли)

думалоқ, икки томонлама қавариқ, қобиқсиз, оқ рангли таблеткалар. Катта бўлмаган доғлари бўлиши мумкин.

калций препаратлари бошқа препаратлар билан мажмуаси.

A12AX.

Калций Сўрилиши: Меъда-ичак йўллари орқали сўриладиган калцийнинг миқдори, қабул қилинган дозанинг тахминан 30% ни ташкил қилади. Тақсимланиши ва метаболизми: Танадаги 99% калций суяклар ва тишларнинг қаттиқ структурасида тўпланган. Қолган 1% хужайра ичидаги ва ташқарисидаги суюқликда бўлади. Қондаги калцийнинг умумий миқдорини тахминан 50% физиологик фаол ионланган шаклда бўлади, улардан тахминан 10% цитрат, фосфат ёки бошқа анионлар билан мажмуада, қолган 40% эса, оқсиллар билан, асосан албуминлар билан боғланган бўлади. Чиқарилиши: Калций аҳлат, сийдик ва тер билан чиқарилади. Сийдик билан чиқарилиши калцийнинг буйрак калавалари февральацияси ва найчалардан қайта сўрилишига боғлиқ. Колекалциферол Сўрилиши: Д3 витамини ингичка ичакда осон сўрилади. Тақсимланиши ва метаболизми: колекалциферол ва унинг метаболитлари специфик глобулин билан боғланган ҳолда қонда айланиб юради. Колекалциферол жигарда гидроксил гуруҳини ажралиб чиқиши йўли билан 25-гидроксиколекалциферолга айланади. Сўнгра буйракда фаол шакли – 1,25-гидроксиколекалциферолга айланади, 1,25-гидроксиколикалциферол калцийни сўрилишини ошишига масъул бўлган метаболит ҳисобланади. Метаболизмга учрамаган Д3 витамини ёғ ва мушак тўқимасида тўпланади. Чиқарилиши: Д3 витамини ахлат ва сийдик орқали чиқарилади.

Кекса одамларда калций ва/ёки Д3 витаминининг танқислигини олдини олиш ва даволашда қўлланади. Калций ва Д витаминининг танқислиги хавфи бўлган пациентларда остеопорозни даволашда ёрдамчи воситалар сифатида калций ва Д витаминини қўшиб қабул қилиш учун қўлланилади.

Катта ва кекса пациентлар: Бир таблетка кунига икки марта буюрилади.

Ножўя таъсирлар аъзолар тизими синфи ва тез-тезлиги бўйича қуйида санаб ўтилган. Тез-тезлиги қуйидагича аниқланади: тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000); ёки номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас).

“Таркиби” бўлимида келтирилган фаол ва ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик.Оғир буйрак касалликлари (калавалар февральацияси тезлиги <30 мл/мин/1,73 м2)Гиперкалциемия ва/ёки гиперкалциурия билан кечувчи ҳолатлар ва/ёки касалликларБуйракдаги тошлар (нефролитиаз)Д витаминининг гипервитаминозида қўллаш мумкин эмас.

Тиазид диуретиклар сийдик билан калцийни чиқарилишини камайтиради, шунинг учун гиперкалциемия хавфини ошиши мумкинлиги туфайли, тиазид диуретиклар билан ёндош даволаш вақтида зардобдаги калций даражасини мунтазам назорат қилиш керак. Тетрациклин қатори препаратларини бир вақтда қабул қилинганда калций карбонати препаратларни сўрилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Шунинг учун тетрациклин препаратларини калций карбонатини перорал қабул қилишдан камида икки соат олдин ёки тўрт-олти соатдан кейин қабул қилиш керак. Гиперкалциемия юрак гликозидларини калций ва Д витамини билан даволаш вақтида токциклигини ошириши мумкин. Пациентларни кузатиш керак, электрокардиограммани (ЭКГ) ўтказиш ва зардобда калций даражасини назорат қилиш керак. Бисфосфонатларни бир вақтда қабул қилинганда, уларни Калций-Д3 Никомед Фортени қабул қилишдан камида бир соат олдин қабул қилиш керак, чунки меъда-ичакда сўрилиши пасайиши мумкин. Левотироксиннинг самараси, левотироксинни сўрилишини пасайиши туфайли, қалцийни бир вақтда қабул қилинганда пасайиши мумкин. Калцийни ва левотироксинни қабул қилиш орасида камида тўрт соат ўтиши керак. Хинолон антибиотикларини сўрилиши калций билан бир вақтда қабул қилинганда секинлашиши мумкин. Хинолон антибиотикларини калцийни қабул қилишдан икки соат олдин ёки олти соатдан кейин қабул қилиш керак. Калций тузлари темир, рух ва стронций ренелатини сўрилишини камайтириши мумкин. Шунинг учун темир, рух ёки стронций ранелатини сақловчи препаратларни Калций-Д3 Никомед Фортени қабул қилишдан камида икки соат олдин ёки кейин қабул қилиш керак. Орлистат билан даволаш ёғда эрувчи витаминларни (масалан Д3 витаминини) сўрилишини потенциал пасайтириши мумкин.

Узоқ муддат даволаниш вақтида қон зардобида калций миқдорини назорат қилиш ва қон зардобида креатинин даражасини ўлчаш йўли билан буйрак фаолиятини кузатиш керак. Айниқса юрак гликозидлари ва диуретиклар билан даволанаётган кекса ёшдаги пациентлар ва буйракда тошларни ҳосил бўлишига юқори хавфи бўлган пациентлар назорат остида бўлишлари керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Гиперкалциемия ёки буйрак фаолиятини бузилишлари белгилари бўлган ҳолларда дозани камайтириш ёки даволашни тўхтатиш керак. Калций карбонати таблеткалари колекалцеферол билан гиперкалциемияси бўлган пациентларда ёки жигар фаолиятини бузилиши белгилари бўлган пациентларда шунингдек калций ва фосфатлар даражасини кузатиш керак. Юмшоқ тўқималар калцификацияси хавфини инобатга олиш керак. Ёндош даволаш вақтида Д витаминининг бошқа манбалари ва/ёки калций сақловчи дориларни ёки озуқа моддаларини (сут каби) қўллаб ёндош даволаш ўтказилган вақтда, гиперкалциемия ва кейинчалик буйрак фаолиятини бузилишларига олиб келувчи сут-ишқор синдромини ривожланиш хавфи мавжуд. Бундай пациентларда қон зардобида калций даражисини назорат қилиш ва буйрак фаолиятини кузатиш керак. Д3 витаминининг фаол шаклига ўтиш метаболизмини ошиш хавфи туфайли Калций-Д3 Никомед Форте таблеткаларини саркоидози бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Бундай пациентларни қон зардобида ва сийдикда калций миқдорини аниқлаш юзасидан кузатиш керак. Таблеткаларини остеопорози бўлган харакацизланиб қолган пациентларга гиперкалциемиянинг юқори хавфи туфайли, Калций-Д3 Никомед Форте эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Калций-Д3 Никомед Форте таблеткалари аспартам (Е 951, фенилаланин) сақлайди. Фенилкетонурияси бўлган пациентларга зиён етказиши мумкин. Калций Д3 Никомед Форте таблеткалари сорбитол (Е420), изомалт (Е953) ва сахароза сақлайди. Фруктозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмаслиги, глюкоза галактоза малабсорбцияси ёки сахараза-изомалтаза етишмовчилиги бўлган пациентлар бу дори препаратини қабул қилмасликлари керак.

Ҳомиладорлик Ҳомиладорлик вақтида калций ва Д витамини танқислиги ҳолларида Калций-Д3 Никомед Форте ни қўллаш мумкин. Лактация даврида суткалик доза калций учун 2500 мг дан ва Д витамини учун 400 ХБ дан ошмаслиги лозим. Ҳомиладор аёллар калций ва Д3 витаминининг рухсат берилган дозасини ошириш мумкин эмас, чунки доимий гиперкалциемия ривожланаётган ҳомилага ноҳуш таъсир кўрсатиши мумкин. Д витамини терапевтик дозаларда одамга тератоген таъсир кўрсатиши ҳақида кўрсатмалар йўқ. Лактация даври Калций-Д3 Никомед Фортени эмизиш даврида қўллаш мумкин. Калций ва Д3 витамини кўкрак сутига ўтади. Буни Д витаминини болага қўшимча равишда буюрилганида эътиборга олиш лозим.

Флакон зич ёпилган ҳолда, қуруқ жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари Дозани ошириб юборилиши гиперкалциемияга ва Д гипервитаминозига олиб келиши мумкин. Гиперкалциемия симптомлари иштахани йўқолиши, чанқоқ, кўнгил айниши, қусиш, констипация, қоринда оғриқ, мушаклар кучсизлиги, толиқиш, руҳий бузилишлар, полидипсия, полиурия, суякларда оғриқ, нефрокалциноз, буйракда тошларни ҳосил бўлиши ва оғир ҳолларда юрак аритмияларини ўз ичига олиши мумкин. Гиперкалциемиянинг энг юқори даражаси комага ёки ўлимга олиб келиши мумкин. Калцийни доимий юқори даражаси буйрак фаолиятини қайтмас бузилишларига ва юмшоқ тўқималар калцификациясига олиб келиши мумкин. Сут-ишқорий синдроми овқат билан кўп миқдорда калций ва сўриладиган ишқорлар қабул қиладиган пациентларда пайдо бўлиши мумкин. Гиперкалциемияни даволаш Асосан симптоматик ва самарани бир маромда тутиб турувчи даволаш ўтказилади. Калций ва Д витамини билан даволашни бекор қилиш керак. Тиазид диуретиклари ва юрак гликозидлари билан даволашни тўхтатиш керак. (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Онгни бузилиши бўлган пациентларда меъдани ювиш керак. Регидратация ва оғирлик даражасига кўра, халқали диуретиклар, бифосфанатлар, калцитонин ва кортикостероидлар билан алоҳида ёки мажмуавий даволаш тавсия этилади. Зардоб электролитларини, жигар фаолиятини ва диурезни назорат қилиш керак. Оғир ҳолатларда ЭКГ ўтказиш ва марказий веноз босимни(МВБ) назорат қилиш керак.

Рецепциз

60 ёки 120 таблеткадан, тагида флаконни биринчи очилишини назорат қилинишини таъминловчи, зичлаштирувчи тагликни узиб ташлаш ҳалқаси бўлган буралувчан қопқоқ билан беркитилган, юқори зичликка эга полиетилен флаконларда. Флаконга этикетка ёпиштирилган. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

30 ой.