Препаратга сезгир бўлган микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларини (моно- ёки аралаш инфекциялар) даволаш: -оғир инфекциялар (сепсис, септицемия, бактериемия, перитонит, менингит, иммунитети пасайган пациентлардаги инфекциялар; жадал даволаш бўлимлари пациентларидаги инфекциялар, масалан инфицирланган куйишлар); -суяк ва бўғимлар инфекциялари (септик артрит, остеомиелит, бактериал бурсит); -нафас йўллари инфекциялари (ўткир ва сурункали бронхит, инфицирланган бронхоэктазлар, граммусбат микроорганизмлар чақирган пневмония, ўпка абцесси, плевра эмпиемаси); -сийдик чиқариш йўллари инфекциялари (ўткир ва сурункали пиелонефрит, пиелит, простатит, цистит, уретрит /бактериал/, буйрак абцесси); -тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (мастит, жароҳат инфекциялари, тери яралари, целлюлит, сарамас, инфицирланган куйишлар); -меъда-ичак йўллари, ўт-сафро чиқариш йўллари ва қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, энтероколит, дивертикулит, кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиши, холецистит, холангит, ўт пуфаги эмпиемаси); -гинекологик инфекциялар; -қулоқ, томоқ ва бурун инфекциялари (ўрта отит, синусит, мастоидит); -сўзак (айниқса, пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда); -гемодиализ ва перитонеал диализ, ҳамда узлуксиз амбулатор перитонеал диализ билан боғлиқ бўлган инфекциялар; -простата безидаги операцияларда инфекцион асоратларни олдини олиш (трансуретрал резекция).
Цефтазидимни микроорганизмларнинг сезгирлиги тўғрисидаги маълумотлар олингунича биринчи танлов препарати сифатида бошқа антибактериал воситалари билан ºўшмасдан ишлатиш мумкин.
Цефтазидимни бета-лактамазага чидамли бўлган кўпчилик антибиотиклар ва аминогликозидлар билан бирга қўллаш мумкин.
Цефтазидимни анаэроб инфекцияларда, агарда Баcтероидес фрагилис ни бўлиши тахмин қилинаётган бўлса, бошқа антибиотиклар билан бирга қўллаш мумкин.