Живокоста (Окопника) rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 100 мг исфарак тиндирмасини (Сймпҳйти тинcтура (1:10), эстрагент – этанол 40%), 10 мг Е витаминининг 98% мойли эритмасини (Е витамини 100% миқдорига ҳисобланганда) сақлайди. ёрдамчи моддалар: оқ юмшоқ парафин, маккажўхори мойи, глицерин, Т-2 эмулгатори, метилпарагидроксибензоат (Е 218), ароматизатор 482.056, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Живокоста (Окопника)

Дори шакли:

суртма

оч-сариқдан то оч-жигарранг ранглигача бўлган ўзига хос ҳидли суртма. Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қитиқловчи восита (бўғим ва мушак оғриқларида  қўлланадиган). АТХ коди: М02АХ.

Ревматик оғриқ, невралгия, ишиас, люмбаго, радикулит, миалгия, артралгия, остеохондроз, артритлар, спорт, маиший жароҳатлар (зарбалар, бўғимларни чўзилиши, суякларни ёпиқ синиш). Терини қуруқлиги ва ёрилиши, узоқ вақт битмайдиган яралар, трофик яраларда қўлланади.

Оғриқли шикастланган соҳа юзасининг ўлчамига қараб суртма суткада 2-3 марта қалин қават қилиб суртилади ва яхшилаб терига ишқаланади, кечасига суртмани боғлов остига қўйиш мумкин. Даволаш курси касалликнинг оғирлигига, шунингдек йўлдош даволашнинг характерига қараб шифокор томонидан индивидуал белгиланади, аммо йил давомида 4-6 ҳафтадан ошмаслиги керак.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан қичишиш, шиш, иситма) бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Номаълум. Ҳар қандай бошқа дори воситаларини бир вақтда қўллаш зарурати ҳолларида шифокор билан маслахатлашиш керак.

Ножўя самараларидан сақланганида оз миқдордаги препаратни индивидуал сезувчанликни аниқлаш учун терига олдиндан суртиш керак. Аллергик реакция белгилари бўлган терига, шиллиқ қаватларга, очиқ жароҳатларга қўйиш мумкин эмас. Суртмани кўзга тушишига йўл қўйилмаслик керак.

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилмасин.

20ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Ножўя реакцияларни кўринишлари кучайиши мумкин. Аллергия симптомлари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш ва теридаги қолдиқларни ювиб юбориш керак. Даволаш симптоматик.

Рецепциз

40 г дан тубада қутида, 50 г дан банкада қутида.

3 йил.