Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Тасир этувчи модда(ХПН):
натрий пара-аминосалицилати.
изониазид Дори шакли: ичакда эрувчан пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар Таркиби:
Препаратнинг савдо номи:
Изопаск
Фармакалогик гуруҳи:
туберкулёзга қарши мажмуавий восита.
туберкулёзга қарши мажмуавий восита.
Ичга қабул қилинганида препарат яхши сўрилади.
Бир марталик дозаси қабул қилинганида фаол компонентларининг максимал концентрацияси 1-2 соатдан кейин кузатилади.
Бутун организм бўйлаб яхши тақсимланади.
Жигарда метаболизмга учрайди.
Катта бўлмаган миқдори ичак орқали чиқарилади.
Натрий пара-аминосалицилати қонда изониазиднинг концентрациясини оширади.
Кўпчилик дори воситаларига чидамли бўлган туберкулёз (турли шаклли ва локализацияли), ўпкаларни тез авж олиб борувчи тарқалган туберкулёзи.
Ичга, овқатдан сўнг, сув билан (150 мл) қабул қилинади.
Изопаскнинг дозасини ҳисоблаш беморнинг тана вазнига караб ПАСК бўйича олиб борилади.
Тана вазни 30 кг бўлганда 4 таблетка, 40 кг – 6 таблетка, 50 кг – 8 таблетка, 60 кг – 10 таблетка буюрилади.
10 тадан ортиқ таблетка буюрилмасин.
Изопаск кунига 2 марта қабул қилинади.
Потенциал жихатдан нейро-, гепато- ва нефротоксик дори воситалари билан бирга ножўя таъсирини кучайиш хавфи борлиги туфайли эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Кумарин ва индандион, бензодиазепинлар, теофиллиннинг таъсирини кучайтиради.
Глюкокортикостероидлар жигардаги метаболизмини тезлаштиради ва қондаги фаол концентрациясини пасайтиради.
Изопаскни рифампицин ва рифамбутин билан буюриш тавсия этилмайди, чунки ПАСК бу препаратларнинг сўрилишига монелик қилади.
Фаолроқ туберкулёзга қарши дори воситалари билан бирга қўлланилади.
Даволаш вақтида “жигар” трансаминазалари фаоллигини назорат қилиш тавсия этилади.
Туберкулёз интоксикациияси ёки специфик шикастланиш фонида буйраклар фаолиятини пасайиши препаратни буюришга қарши кўрсатма ҳисобланмайди.
Токсик гепатитни белгилари пайдо бўлганида, протеинурия ва гематурия ривожланганида препаратни вақтинчалик бекор қилиш тавсия этилади.
Даволаниш даврида пишлоқ (асосан, швейцар ёки чешир тури) ва балиқ (асосан, тунец сардина) маҳсулотларини изониазид билан бир вақтда қўлланилиши, моно ва диаминоксидаза активлигини пасайиши ва балиқ, пишлоқ махсулотлари таркибида сақланувчи тирамин ва гистамин метаболизмини бузилиши натижасида реакция (тери гиперемияси, қичишиш, исиб ёки совиб кетиш ҳисси, юрак уриб кетиши, кўп терлаш, титраш, бош оғриғи, бош айланиши) юзага келтириши мумкинлиги сабабли, уларни бир вақтда истеъмол қилинишидан сақланиш лозим.
Ҳомиладорлик даврида агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал ҳавфдан юқори бўлса, препаратни қўллаш мумкин.
Эмизикли даврда препаратни қўллаш зарур бўлса, кўкрак билан боқишни тўхтатиш керак.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецепт буйича
33,3 мг+1145 мг ли ичакда эрувчан плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 8 донадан контур уяли ўрамда.10 та контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.