Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: уйқусизлик, бош айланиши, бош оғриғи, таъсирчанлик, эйфория, уйқуни бузилиши, сезгирликни бузилиши, парестезиялар, гиперрефлекция, периферик невритлар, руҳий реакциялар (шу жумладан токсик психозлар), шахснинг аҳамияциз ўзгаришидан бошланиб, руҳий бузилишларгача, тутқаноғи бўлган беморларда хуружларни кўпайиши, тиришишлар, токсик энцефалопатия, хотирани бузилиши.
Сезги аъзолари томонидан: кўриш нервининг неврити, кўриш нервининг атрофияси, эшитишни йўқолиши, буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидаги пациентларнинг қулоқларида шовқин.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жигар функциясининг бузилиши, гепатит, зардобли трансаминазаларининг (СГОТ, СГПТ) даражасини ошиши, гипербилирубинемия, билирубинурия, фулминант жигар етишмовчилиги, бу некроз ривожланишига олиб келиши мумкин.
Меъда-ичак йўллари томонидан: оғизни қуриши, анорекция, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, ўткир панкреатит.
Эндокрин тизими ва моддалар алмашинуви томонидан: пиридоксин танқислиги, пеллагра, гипергликемия, метаболик ацидоз.
Юрак- қон томир тизими томонидан: юрак уришини ҳисси, тўш орқаси ва юрак соҳасида оғриқ, артериал гипертензия, кекса шахсларда миокард ишемияси, сийдикни тутилиши.
Қон тизими томонидан: агранулоцитоз, гемолитик анемия, сидеробласт анемия, апластик анемия, тромбоцитопения, эозинофилия.
Жинсий тизими томонидан: гинекомастия ва меноррагиялар.
Аллергик реакциялар, шу жумладан Квинке шиши, нафас олишни қийинлашиши, терини қичишиши, дерматит, тана ҳароратини ошиши, лимфаденопатия, васкулит, тери тошмаси (эксфоллиатив, макулопапулёз, пурпура, кўп шаклли эритема, югурик синдроми, ревматик синдром), Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, интерстициал пневмонит, бронхлар шиллиқ қаватининг шиши кузатилади.
Юбориш жойида ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Одатда ножўя самаралари доза камайтирилганида ёки препаратни қўллашда вақтинча танаффус қилинганида ўтиб кетади.