Меъда-ичак йўллари ва жигар томонидан: кўнгил айниши, қусиш, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, диарея, қорин соҳасида оғриқ, метеоризм, иштаҳани йўқолиши, холестатик сариқлик, гепатит.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, меньшевизм, чарчоқлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, қўзғалиш, қалтираш, периферик невралгия, парестезиялар, кўп терлаш, ҳаракат координациясини бузилиши, тиришиш, безовталик ҳолати, депрессия, галлюцинациялар, тунги даҳшатлар (бу реакциялар препаратни дарҳол бекор қилишни талаб қилади).
Турли реакциялари: қичишиш, эшакеми, фотосенсибилизация, қизариш.
Юрак–томир тизими томонидан: тахикардия, ҳушдан кетишлар, гипертензия, стенокардия, миокард инфаркти, церебрал тромбозлар.
Қон ва унинг компонентлари томонидан: эозинофилия, лейкоцитопения, лейкоцитоз, анемия, гемолитик анемия, тромбоцитопения, тромбоцитоз.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: гломерулонефрит, дизурия, полиурия, кристаллурия, албуминурия, уретрал қон кетишлар, буйрак фаолиятини транзитор етишмовчилишини ривожланишига қадар бўлган бузилиши.
Сезги аъзолари томонидан: таъм ва ҳид сезишни бузилиши, кўришни бузилиши (диплопия, хроматопсия), қулоқларда шовқин, вақтинчалик карлик (айниқса баланд товушларга).
Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: тери тошмалари, дорилар таъсирида иситмалаш, кам ҳолларда- Квинке шиши, бронхоспазм, артралгия, жуда кам ҳолларда – анафилактик шок, пеетехиялар, геморрагик пуфакчалар, миалгиялар, васкулит, Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми кузатилиши мумкин.