Ипроидрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

100 г суртма қуйидагиларни сақлайди: Гидрокортизон ацетати       0,275 г; Лидокаин                              5 г; Алюминий субацитати       3,5 г; Рух оксиди                            18 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

гидрокортизон ацетати, лидокаин, алюминий субацетати, рух оксиди

Препаратнинг савдо номи:

Ипроид

Фармакалогик гуруҳи:

Глюкокортикостероидлар мажмуада. Геморрой ва анал ёриқларини даволаш учун қўлланадиган мажмуавий препаратлар.

Дори шакли:

суртма.

силлиқ, оқ, бир хил суртма.

Глюкокортикостероидлар мажмуада. Геморрой ва анал ёриқларини даволаш учун қўлланадиган мажмуавий препаратлар.

S05AX03.

Препаратнинг таркибига кирувчи гидрокортизон тўғри ичакда қисман сўрилади. Ярим чиқарилиш даври Т1/2 – тахминан 90 минутни ташкил этади.

геморроидал тугунлар;орқа чиқарув йўлидаги юзаки ёриқлар;проктитда қўлланади.

Ҳар дефекация актидан сўнг қўллаш тавсия этилган Ипроид® препаратини қўллашдан олдин, орқа чиқарув тешиги соҳасини яхшилаб тозалаш керак. Аксарият ҳолларда жуда тез бошланадиган яхшиланиш ҳолати даволаш курсини муддатидан олдин тўхтатишга сабаб бўлиши мумкин эмас. Шикоятлар бутунлай йўқолганидан сўнг касалликнинг қайталанишини олдини олиш учун Ипроид® препаратини яна камида 1 ҳафта давомида қўллаш керак, бироқ катта интервал билан қўллаш (суткада 1 марта) тавсия этилади. Даволаш курси имкон борича 4 ҳафтадан ошмаслиги лозим. Агар шифокор ҳеч қандай бошқа кўрсатмалар бермаса, у ҳолда суртмани кунига икки марта суртилади. Касалликнинг шикоятларини тезроқ бартараф қилиш учун даволаш курсининг биринчи кунида суртмани кунига тўрт мартагача қўллаш тавсия этилади. Нўхат катталигидаги суртманинг миқдори бармоқ билан орқа чиқарув тешиги соҳасига ва сфинктернинг қаршилигини бармоқ билан енгиб, орқа чиқарув халқасига суртилади. Кучли яллиғланиш ва унинг оқибатидаги айниқса оғриқли жараёнларда суртмани тўғри ичак ичига қўллаш тавсия этилади. Суртманинг қалин қисми бармоқ ёрдамида ташқарига тушиб турган тугунларга ҳам суртилади, сўнгра эса уларни бармоқ ёрдамида эҳтиёткорлик билан ичкарига киритилади.

Ипроид® препарати узоқ муддат (4 ҳафтадан кўп) қўлланганида, масалан, терининг атрофияси каби маҳаллий ёндош ўзгаришларни истисно қилиш мумкин эмас. Кам ҳолларда терида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Туберкулёз ва сифилитик жараёнлар даволаниш керак бўлган соҳалари, вирусли касалликлар (масалан, сувчечак) да қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида препаратни қўллашдан принципиал сақланиш тавсия этилади.

Ипроид® суртмасини бошқа дори препаратлари, шу жумладан таркибида глюкокортикостероидлар сақловчи маҳаллий қўлланадиган препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Бундай бирга қўллаш глюкокортикостероидларнинг таъсирини кучайишига ва ушбу препаратларнинг тизимли ножўя самараларини ривожланиш ҳавфини ошишига олиб келиши мумкин. Препаратни ректал қўлланадиган бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Бир неча ректал дори воситалари билан мажмуавий даволаш ўтказиш зарурати бўлганида, қўллашлар орасидаги интервал камида 60 минут бўлиши керак.

Ҳомиладорликнинг И уч ойлигида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Ипроид® препаратининг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ. Ипроид® препаратининг юқори дозалари узоқ муддат қўлланганида буйрак усти безларининг фаолияти сусайиши мумкин, бу сув-электролитлар мувозанатини бузилишлари, бош мия ички босимини ошиши, юрак қисқаришлар сонини ўзгариши, шунингдек Кушинг синдромини ривожланиши билан кечади. Специфик антидоти номаълум. Дозани сурункали ошириб юборилиш белгилари ривожланганида Ипроид® препаратини бекор қилиш керак. Ипроид® суртмаси бехосдан перорал қабул қилинганида меъда-ичак йўллари томонидан нохуш самаралар, шу жумладан кўнгил айниши, диарея, қуйиш ва эпигастрал соҳада оғриқ ривожланиши мумкин.

Шифокор рецепти бўйича

15 г суртма пластик қопқоқли алюмин тубада. Бир дона туба пластмасса учлиги ва тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.