Ипигриксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ипидакрин гидрохлориди (сувсиз моддага қайта ҳисоблаганда) – 5,0 мг ёки 15,0 мг; ёрдамчи моддалар: хлорид кислотасининг рН 2,8-4,0 гача бўлган 1 М эритмаси, инекция учун сув 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ипидакрин ()

Препаратнинг савдо номи:

Ипигрикс

Фармакалогик гуруҳи:

парасимпатомиметик воситалар, холинестераза ингибиторлари.

Дори шакли:

инекция учун эритма 5 мг/мл ва 15 мг/мл

тиниқ, рангсиз суюқлик.

парасимпатомиметик воситалар, холинестераза ингибиторлари.

N07AA.

Сўрилиши Парентерал қўллангандан сўнг тез сўрилади. Плазмадаги максимал концентрациясига тери остига ёки мушак ичига юборилгандан кейин 25-30 минут давомида эришилади. Фаол модданинг 40-55% плазма протеинлари билан боғланади. Терапевтик самараси парентерал юборилганидан кейин 15-20 минутдан сўнг намоён бўлади. Препаратнинг таъсир давомийлиги 3-5 соатни ташкил этади. Тақсимланиши Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Ипидакрин тўқималарга тез ўтади ва мувозанат ҳолатида фаол модданинг фақат 2% плазмада бўлади. Метаболизми ва чиқарилиши Препарат жигарда метаболизмга учрайди. Ипидакринни чиқарилиши буйрак орқали ва буйракдан ташқарида (жигарда биотрансформацияга учраш йўли билан) амалга ошади, сийдик билан чиқарилиши устунлик қилади. Ипидакриннинг ярим чиқарилиш даври        40 минутни ташкил қилади. Ипидакринни парентерал юборилгандан кейин, қўлланган дозанинг 34,8% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Бу препаратни организмда тез метаболизмга учрашидан далолат беради.

Периферик нерв тизими касалликлари (невропатия, неврит, полиневрит, миелополирадикулоневрит). Миастения ва миастеник синдром. Тарқалган склероз ва нерв тизимининг демиелинизация касалликларининг бошқа шакллари (мажмуавий даволаш). Давомли бузилишлар билан бирга кечувчи МНТ органик шикастланишларидаги булбар фалажлар ва парезлар (тикланиш даври). Сенил деменция, Алцгеймер касаллиги, энцефалопатия (травматик, қон томир патологияси ва бошқа генезли), бош мия қон айланишини бузилиши, бош мия жароҳатлари, болаларда ўқитишни қийинчиликлари билан кечувчи церебрал дисфункцияда МНТ функционал бузилишлари (хотирани, диққатни жамлаш қобилиятини, мотивацияларни, ташаббускорликни пасайиши, дезориентация, эмоционал ҳаракатчанлик ва бошқалар). Туғруқ фаолиятини кучсизлиги. Ичак атониясида қўлланади.

Касалликнинг оғирлик даражасига қараб, дозалар ва даволаш давомийлиги индивидуал равишда белгиланади. 5 мг/мл ва 15 мг/мл сақловчи ипидакрин эритмалари мушак ичига ва тери остига юборилади. Миастеник синдромли периферик нерв тизими касалликларида 1 мл да 5 мг ёки 15 мг ипидакрин сақловчи эритмалар 1 мл дан кунда 1-2 марта қўлланади. Даволаш курсининг давомийлиги 1-2 ойни ташкил қилади. Зарурати бўлганида даволаш курсини, курслар орасидаги 1-2 ойлик интервал билан бир неча марта такрорлаш мумкин. Нерв-мушак ўтказувчанлигини оғир бузилишларида миастеник кризни бартараф этиш учун қисқа вақт ичида 1 мл да 15 мг (15-30 мг) ипидакрин сақловчи 1-2 мл эритма юборилади, сўнгра даволаш таблеткалар шаклидаги ипидакрин билан давом эттирилади. Ўткир мононевритда 5 мг/мл эритма 1 мл дан кунига 1-2 марта яллиғланишга қарши ва шишга қарши воситалар билан бирга қўлланади. Даволаш курси 10-15 кунни ташкил этади. Сурункали невритда олдинги даволашнинг самарадорлиги етарли бўлмаган ҳолларда,       5 мг/мл эритма 2 мл дан кунда 1-2 марта қўлланади. Даволаш курси 20-30 кунни ташкил этади. Зарур ҳолларда максимал самарага эришилгунча даволаш курси 2-4 ҳафталик интервал билан 2-3 марта такрорланади. Бош мия жароҳатида ўткир даврида жароҳат вақтидан 3-5 кун ўтгач, 5 мг/мл эритма       1-2 мл дан кунда 1-2 марта қўлланади, 5-6 кундан кейин дозани 30-45 мг гача (15 мг/мл эритма) ошириш мумкин, кунда 1-3 марта буюрилади. Алоҳида ҳолларда оғир бузилишларда 5% ли глюкоза эритмасини ёки 0,9% ли натрий хлорид эритмасини вена ичига юбориш мумкин. Даволаш курсининг давомийлиги индивидуал равишда белгиланади ва 30-40 кунлар чегарасида ўзгариб туриши мумкин. Жароҳатнинг кечки даврида хотира, ҳаракатлар, диққат, нутқни тиклаш, ҳаракат бузилишларини камайтириш, умумий ишлаш қобилиятини ошириш учун таблеткалар шаклидаги ипидакрин қўлланади. Мияда қон айланишининг бузилишини ўткир босқичида 1 мл да 5 мг ипидакрин сақловчи эритма 1-2 мл дан кунига 2-3 марта бошқа препаратлар билан мажмуада, давомли коматоз холатда, булбар бузилишлар мавжудлигида, афазик, апраксик ва амнестик кўринишларни тез орқага қайтиши учун қўлланади. Ўткир ости даврида 5 мг/мл эритма 1-2 мл дан кунда 2 марта давомийлиги 30-40 кунлик бўлган инекция курслари ўтказилади. Туғруқ фаолиятининг бирламчи ва иккиламчи кучсизлигида 5 мг/мл эритма 2 мл дан            1 соатлик интервал билан 1-3 марта қўлланади. Миелополирадикулит, тарқоқ склероз, Алцгеймер касаллиги ва ақли заифликнинг бошқа шаклларида, ичак атониясини даволаш ва олдини олиш учун ипидакрин таблеткалар шаклида қўлланади.

Ипидакрин яхши ўзлаштирилади, ножўя самаралари кучсиз ифодаланган бўлиб, одатда, препаратни бекор қилишни талаб қилмайди (организмдан тез чиқарилиши препаратнинг кумуляцияси ва ножўя самараларини пайдо бўлишига тўсқинлик қилади). Ножўя таъсирлари асосан м-холинорецепторларнинг қўзғалиши билан боғлиқ. Қуйида ножўя таъсирлари МедДРА аъзолар тизими таснифи базаси маълумотлари ва учраш тез-тезлигига мувофиқ санаб ўтилган: тез-тез (≥1/100 дан ≤1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан ≤1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан ≤1/1000 гача). Нерв тизими томонидан Тез-тез эмас: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик (препаратнинг катта дозалари қўлланганда). Кам ҳолларда: атакция. Юрак томонидан Тез-тез: юракни тез уриб кетиши, брадикардия. Нафас, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан Тез-тез эмас: бронхлар секрециясини кучайиши. Кам ҳолларда: бронхоспазм. Меъда-ичак йўллари томонидан Тез-тез: гиперсаливация, кўнгил айниши. Тез-тез эмас: қусиш (препаратнинг катта дозалари қўлланганда). Кам ҳолларда: диарея, эпигастрал соҳасида оғриқ, иштаҳани пасайиши, перисталтикани кучайиши. Жигар ва/ёки сафро чиқариш тизими томонидан Кам ҳолларда: сариқлик. Тери ва тери ости тўқималари томонидан Тез-тез: кучли терлаш. Тез-тез эмас: аллергик тери реакциялари (қичишиш, тошмалар) (препаратнинг катта дозалари қўлланганда). Скелет-мушак ва йўлдош тизимлари томонидан Тез-тез эмас: мушак тиришишлари (препаратнинг катта дозалар қўлланганда). Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакция Тез-тез эмас: кучсизлик (препаратнинг катта дозалари қўлланганда). Сўлак оқиши ва брадикардияни холиноблокаторлар (масалан, атропин) ни юбориш билан камайтириш мумкин. Нохуш ножўя таъсирлари пайдо бўлганда препаратнинг дозасини камайтириш ёки тез      (1-2 кун давомида) препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Ипидакрин нерв-мушак ўтказувчанлигига ва периферик нервлар бўйлаб маҳаллий анестетиклар, аминогликозидлар ва калий хлоридининг қўзғалашни ўтказилишига сусайтирувчи таъсирини кучсизлантиради. МНТ сусайтирувчи дори воситаларининг, шу жумладан этанолнинг седатив самараси, шунингдек холинестеразанинг бошқа ингибиторлари, м-холиномиметик воситалар ва  МНТ рағбатлантирувчи препаратларнинг таъсири ва ножўя самаралари, ипидакрин таъсири остида кучаяди. Миастенияси бўлган беморларда бошқа холинергик дори воситалари фонида ипидакрин  холинергик криз хавфини оширади. Бета-адреноблокаторлар ипидакрин чақирган брадикардиянинг яққоллигини кучайтиради. Церебролизин ипидакриннинг ментал фаоллигини яхшилайди. Алкогол препаратнинг нохуш ножўя таъсирини кучайтиради.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, тиреотоксикоз, юрак-қон томир тизимининг касалликлари, нафас йўлларининг ўткир касалликларида, шунингдек анамнезида нафас йўлларининг касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ипидакрин тутқаноқнинг кечишини зўрайтириши, шунингдек алкоголнинг организмга салбий таъсирини кучайтириши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши Ипидакрин бачадон тонусини кучайтиради ва туғруқ фаолиятини муддатидан олдин чақириши мумкин, шунинг учун уни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Эмизиш даврида ипидакринни қўллаш мумкин эмас. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Ипидакрин седатив таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун бу таъсирга дучор бўлган пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

Симптомлари: дозаси оғир ошириб юборилганда холинергик криз ривожланиши мумкин (бронхоспазм, кўз ёшини оқиши, кучли терлаш, қорачиқларни торайиши, нистагм, МИЙ перисталтикасини кучайиши, спонтан ич кетиши ва сийиш, қусиш, сариқлик, брадикардия, юрак ички ўтказувчанликни бузилиши, аритмиялар, артериал гипотензия, безовталик, хавотирлик, қўзғалиш, қўрқув ҳисси, атакция, тиришишлар, кома, нутқни бузилиши, уйқучанлик, умумий кучсизлик.

Рецепт бўйича

симптоматик. М-холиноблокаторлар (шу жумладан атропин, тригексифенидил, метацин ва бошқалар) қўлланади. 1 мл дан сариқ ва қизил рангли (5 мг/мл инекция учун эритма) ёки яшил ва қизил рангли (15 мг/мл инекция учун эритма) иккита маркировка қилувчи халқалар ва чизиқ ёки синдириш нуқтаси бўлган И гидролитик синфи рангсиз шиша ампулаларда. 5 ампуладан усти ёпилмаган поливинилхлорид плёнка уяли (таглик) ўрамда. 2 уяли ўрамдан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.