Интерферал rasmini ko'rish

Таркиби:

Препаратнинг бир баллони (10 мл) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100000 ХБ одам рекомбинант интерферон алфа-2б, ёрдамчи моддалар: натрий гидрофосфат додекагидрати – 0,018 г, натрий дигидрофосфат дигидрати – 0,013 г, натрий хлориди – 0,08 г, динатрий эдетати – 0,0067 г, декстран (ўртача молекуляр массаси 50000-70000) – 0,00017 г, полисорбат-80 – 0,0005 г, алфа-токоферол ацетати – 0,00005 г, бензалконий хлориди – 0,0001 г, бензой кислотаси – 0,005 г, 95% ли этанол  – 0,05 мл, тозаланган сув – 9,81 мл, пропеллент азот – 0,1 дан 0,2 г гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

интерферон алфа-2б

Препаратнинг савдо номи:

Интерферал

Фармакалогик гуруҳи:

иммуномодуляция қилувчи восита

Дори шакли:

маҳаллий қўллаш учун аэрозол

тиниқ, рангсиз суюқлик.

иммуномодуляция қилувчи восита

L03AB05

Маълумотлар йўқ.

Интерферал® катталарда грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли касалликларни (ЎРВК) олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Баллонни қўллашдан олдин ҳимоя қалпоқчаси ечилади, пурковчи учлик тақилади, эркин учини умумий бурун йўлларига навбатма-навбат киритилади ва пурковчи учлик қисқа (1 секунддан камроқ) босилади, бунда препаратнинг бир марталик дозаси тахминан 2000-3000 ХБ ни ташкил этади. Грипп ва ЎРВК ни даволаш учун Интерферал® маҳаллий қўллаш учун аэрозол 100000 ХБ препарати касалликнинг биринчи икки куни кунига 7 марта, ҳар 2 соатда (суткалик доза – 20000 ХБ гача), сўнгра кунига 3 марта (суткалик дозаси – 10000 ХБ гача) беш кун давомида юборилади. Касаллик симптомлари 5 кундан ортиқ сақланиб қолган ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Интерферонотерапия анъанавий симптоматик даволаш фонида олиб борилади. ЎРВК ва гриппни олдини олиш мақсадиди: бемор билан контактда бўлганда ва совуқ қотганда препарат бир марталик дозада кунига 2 марта 5-7 кун давомида қўлланади. Зарурати бўлганида профилактик курслар такрорланади: касалликни мавсумий кўпайишида препарат ҳар 1-2 кунда эрталаб юборилади. Ҳар бир юборилгандан кейин препаратни бурун бўшлиғида тенг тақсимланиши учун бир неча минут давомида бурун қанотларини бармоқ билан уқалаш тавсия этилади.

Маҳаллий аллергик реакциялар – енгил ачишиш, бурунда қичишиш, аксириш бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилади. Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақда шифокорга хабар беринг.

Шахсий ўзлаштираолмаслик, аллергик касалликларнинг оғир шакллари, аутоиммун касалликлар, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Интраназал қон томирларни торайтирувчи препаратларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди (бурун шиллиқ қаватини қўшимча қуришига олиб келади).

Интерферал® ни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Интерферал® ни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат 2 дан 8оС гача ҳароратда сақланади ва ташилади. Баллон очилмасин, ичидагиси босим остида жойлашган. Тушиб кетиш, зарб ва бевосита қуёш нурларидан сақлансин.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши холатлари қайд этилмаган.

Рецепциз

Маҳаллий қўллаш учун аэрозол, 100000 ХБ (10 мл) узлуксиз таъсирли клапанли ҳимоя полимер қопламли, пуркагичли ва ҳимоя қалпоқчали алюмин ёки шиша аэрозол баллонда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.