Инсунетрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: цитиколин натрий цитиколинга эквивалент – 250 мг; ёрдамчи моддалар: этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи, натрий метабисулфит, пропиленгликол, метилпарабен, пропилпарабен, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цитиколин натрий

Препаратнинг савдо номи:

Инсунет

Фармакалогик гуруҳи:

Ноотроп восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз эритма.

Ноотроп восита.

N06BX06

Сўрилиши Цитиколин вена ичига ва мушак ичига юборилганда яхши сўрилади. Метаболизми Вена ичига ва мушак ичига юборилганида холин ва цитидинни ҳосил қилиш билан жигарда метаболизмга учрайди. Юборилганидан кейин қон плазмасида холиннинг концентрацияси сезиларли ошади. Тақсимланиши Цитиколин бош мия структураларида, холин фракцияларини структур фосфолипидларга ва цитидин фракцияларига – цитидин нуклеотидлари ва нуклеин кислоталарига тез кириши билан аҳамиятли даражада тақсимланади. Цитиколин бош мияга ўтади ва ҳужайра, цитоплазматик ва митохондриал мембраналарга фаол кириб, структур фосфолипидларнинг фракциясини бир қисмини ташкил қилади. Чиқарилиши Цитиколиннинг юборилган дозасини фақат 15% одам организмидан чиқарилади: 3% дан ками буйраклар орқали ва тахминан 12% – нафас орқали чиқарилаётган СО2 билан чиқарилади. Цитиколинни сийдик билан чиқарилишида 2 фазани ажратиш мумкин: тахминан 36 соат давом этувчи биринчи фаза, унда чиқарилиш тезлиги тез пасаяди, ва иккинчи фаза, унда чиқарилиш тезлиги аста-секин пасаяди. Худди шу ҳолат нафас орқали чиқарилаётган СО2 билан ҳам кузатилади – чиқарилиш тезлиги тахминан 15 соатдан кейин тез пасаяди, сўнгра эса анча секинроқ пасаяди.

Ишемик импульснинг ўткир даври (мажмуавий даволаш таркибида).Ишемик ва геморрагик импульсларнинг тикланиш даври.Бош-мия жароҳати (БМЖ), ўткир (мажмуавий даволаш таркибида) ва тикланиш даври.Бош-миянинг дегенератив ва қон томир касалликларидаги когнитив ва хулқий бузилишларда қўлланади.

Препарат вена ичига ёки мушак ичига буюрилади. Вена ичига препарат аста-секин вена ичига инекция (буюрилган дозага қараб, 3-5 минут давомида) ёки вена ичига томчилаб юбориш (минутига 40-60 томчи) кўринишида буюрилади. Вена ичига юбориш усули мушак ичига юборишга нисбатан афзалроқ. Мушак ичига юборишда, препаратни айнан бир жойга такрор юборишдан сақланиш керак.

Нохуш ножўя реакциялар (ННР) нинг тез-тезлиги Жуда кам ҳолларда (<1/10000) (шу жумладан индивидуал ҳолатлар): Аллергик реакциялар (тошма, терини қичишиши, анафилактик шок), бош оғриғи, бош айланиши, қизиб кетиш ҳисси, тремор, кўнгил айниши, қусиш, диарея, галлюцинациялар, шишлар, ҳансираш, уйқусизлик, қўзғалиш, иштахани пасайиши, фалажланган қўл-оёқларда увишиш, жигар ферментлари фаоллигини ўзгариши. Айрим ҳолларда Инсунет парасимпатик нерв тизимини рағбатлантириши, шунингдек артериал босимни қисқа муддатли ўзгаришини чақириши мумкин. Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса, ёки йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самаралари аниқланган бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.

Яққол ваготонияси (вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисмнинг тонусини устунлиги) бўлган беморларга ва препаратнинг ҳар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанликда буюриш мумкин эмас. Етарли клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Цитиколин леводопанинг самарасини кучайтиради. Меклофеноксат сақловчи дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Даволаниш даврида алоҳида диққатни ва тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфи фаолият турларини (ателье ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва операторнинг иши ва хоказолар) бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши Цитиколинни ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ. Гарчи ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда салбий таъсири аниқланмаган бўлсада, ҳомиладорлик даврида Инсунет препарати фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюрилади. Инсунет лактация даврида аёлларга буюрилганида эмизишни тўхтатиш керак, чунки цитиколинни аёллар сути билан чиқарилиши бўйича маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг кам заҳарлилигини ҳисобга олиб, дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган.

Рецепт бўйича

4 мл дан ампулаларда. 5 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.