Инспиронрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 80 мг фенспирид гидрохлориди, 100% моддага қайта ҳисобланганда; ёрдамчи моддалар: калций гидрофосфати, дигидрат; гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза); повидон; сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати; қоплама учун аралашма “Опадрй ИИ WҲИТE” 33Г28707 (гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза) сақлайди); титан диоксиди (Е 171); лактоза моногидрати; полиетиленгликол (макрогол) 3000; триацетин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

): Фенспирид гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Инспирон

Фармакалогик гуруҳи:

Нафас йўллари касалликларини даволаш учун препаратлар. Тизимли қўллаш учун нафас йўлларини обструктив касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар. Фенспирид.

Дори шакли:

Ажралиб чиқиши узайтирилган, плёнка қобиқ билан қопланган, 80 мг дан таблеткалар.

оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, юмалоқ шаклли, юзаси иккиёқлама қавариқ таблеткалар. Синдирилганда ядроси оқ ёки деярли оқ рангли эканлиги кўринади.

Нафас йўллари касалликларини даволаш учун препаратлар. Тизимли қўллаш учун нафас йўлларини обструктив касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар. Фенспирид.

R03DX03.

– ЛОР-аъзолари ва нафас йўлларининг ўткир ва сурункали яллиғланиш жараёнини даволаш (отит, синусит, ринит, ринофарингит, трахеит, ринотрахеобронхит, бронхит),  сурункали обструктив ўпка касалликлари (СОЎК), бронхиал астмани мажмуавий даволаш таркибида. – Мавсумий ва йил давомидаги аллергик ринит ва респиратор тизими ва ЛОР-аъзолари томонидан намоён бўладиган бошқа аллергиялар. – Қизамиқ ва гриппни респиратор кўриниши. – Кўкйўтални симптоматик даволашда қўлланади.

Катталар қўллаши тавсия этилган. Перорал қўллаш учун. Овқатланишдан олдин қўлланилсин. Суткалик дозаси. Сурункали яллиғланиш жараёнларини даволаш учун одатдаги тавсия этиладиган терапевтик дозаси суткада 2 таблеткани ташкил этади (1 таблеткадан эрталаб ва кечаси). Самарани кучайтириш учун ва/ёки ўткир касалланиш ҳолларида – суткада 3 таблеткадан (эрталаб, тушликда ва кечаси). Даволаш курси. Даволаш давомийлиги касалликни кечиши қараб шифокор индивидуал равишда белгилайди.

Препаратни фаол моддасига ёки бирон-бир компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат билан даволаш антибиотикотерапияга алмаштирилмайди. Инспирон® препаратини галактозани наслий ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза/галактозани кам сўрилиш синдроми бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик даврида фенспиридни қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас ёки чекланган. Фенспириднинг репродуктив токциклигини ўрганиш бўйича олиб борилган клиник олди тадқиқотлар урғочи ва эркак каламушларни фертиллигига таъсири йўқлиги исботланган. Шунинг учун препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия этилмайди, бироқ фенспирид билан даволаш вақтида ҳомиладорлик аниқланиши ҳомиладорликдан воз кечиш учун сабаб бўлиб ҳисобланмайди. Фенспиридни кўкрак сутига ўтиши номаълум. Шунинг учун Инспирон® эмизиш даврида қўлланилмайди. Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқариш реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти Транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига фенспиридни таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Лекин препарат уйқучанликни чақириши мумкин, у транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига сезиларсиз даражада таъсирга эга, айниқса даволашнинг бошида ёки алкогол истеъмол қилган вақтда. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Оригинал ўрамда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Катта миқдордаги препарат қўлланганда уйқучанлик ёки қўзғалиш, кўнгил айниши, қусиш, синусли тахикардия кузатилиши мумкин. Даволаш. Меъдани ювиш, ЭКГ мониторингини ўтказиш. Симптоматик даволашни қўллаш.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда, 3 блистер қутида.