Инфезол 40рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол компонентлар:   Л-аланин4,00г глицин7,00г Л-агринин4,55г Л-аспарагин кислотаси2,00г Л-глутамин кислотаси5,00г Л-гистидин1,35г Л-изолейцин2,10г Л-лизин2,00г Л-метионин1,75г Л-лейцин2,75г Л-фенилаланин3,15г Л-треонин1,60г Л-триптофан0,50г Л-валин2,25г аминокислоталар жаъми40,00г умумий азот            6,3г     ксилит50,00г натрий ионлари40,2ммол калий ионлари25ммол магний ионлари2,5ммол хлорид ионлари43,6ммол ацетат ионлари25ммол назарий осмолярлик:801,8мОсм/лрН қиймати:5,7-7,0 титрланадиган кислоталик(қоннинг рН қийматига ҳисобланганда)  (қоннинг рН қийматига ҳисобланганда) макс. + 11,6 ммол/ленергия миқдори (умумий):1551,0кДж/лёрдамчи компонентлар:  натрий дисулфити (12,5 мг СО2 га тўғри келади)0,02гинекция учун сув931,00г

Тасир этувчи модда(ХПН):

Л-аминокислоталарнинг углеводлар ва электролитлар билан бирга парентерал озиқлантириш учун инфузион эритмаси.

Препаратнинг савдо номи:

Инфезол 40

Дори шакли:

Инфузион эритма

Организм томонидан оқсилларнинг йўқотилишини олдини олиш, даволаш ва суюқлик билан таъминлаш учун (масалан, операциялардан, қон кетишлар, куйишлардан кейин) парентерал озуқа. Оқсилларнинг юқори сарфида ёки овқат ҳазм қилинишидаги унинг тушишини, сўрилишини ва чиқарилишини бузилишларида, унга юқори эҳтиёж натижасида пайдо бўладиган танқислигини тўлдириш ёки бартараф қилишда қўлланади.

Препаратнинг дозаси пациентнинг клиник ҳолати ва унинг аминокислоталарга, электролитлар ва суюқликка бўлган эҳтиёжига (озиқ-овқатнинг таркиби ва касаллик чақирган катаболизмнинг даражасига) қараб ҳисобланади. Катталар учун:

Бирор-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу барча кутилиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга, шу жумладан мазкур илова-варақада баён қилинмаган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқлидир. Сиз шунингдек ножўя таъсирлар тўғрисида бевосита “Берлин–Хеми АГ” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига Тошкент шаҳри, 100031, Афросиёб кўчаси, 12 “А”  (бизнес-маркази) манзили бўйича хабар беришингиз мумкин. Ножўя таъсирлар ҳақида хабар берган ҳолда Сиз мазкур дори препаратининг хавфсизлиги тўғрисида кўп ахборот тўплашга ёрдам беришингиз мумкин.

Ўзаро таъсирлари тўғрисида эмас, балки фақат тўғри келмаслиги ҳақида маълумотлар бор (бошқа дорилар билан бирга қўлланганида ўзлаштираолмаслик). Микроблар билан ифлосланишнинг юқори хавфи ва аминокислоталарни сақловчи эритмаларнинг номутаносиблиги сабабли, бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Препаратда натрий дисулфити сақланганлиги туфайли якка ҳолларда, хусусан, астмаси бўлган беморларда, қусиш, ич кетиши, масофали хириллашлар, астманинг ўткир хуружлари, онгни-ҳушни бузилишлари ёки шок билан намоён бўлувчи юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин. Ушбу реакцияларнинг ҳар бири алоҳида ҳолда жуда турлича кечиши ва шунингдек ҳаётга хавф туғдирувчи ҳолатларга ҳам олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, натрий дисулфитини препаратнинг бошқа компонентлари – хусусан, триптофан билан реакция маҳсулотлари – жигарда ёғларнинг кўрсаткичларини, шунингдек плазмада билирубин ва жигар ферментлари кўрсаткичларини ошишини чақириши мумкин.

Фақат шикастланмаган флаконлардаги тиниқ эритмаларни ишлатиш мумкин!

Интоксикация симптомлари: Дозани ошириб юборилганда ёки эритмани ҳаддан ташқари тез юборилганда кўнгил айниши, қусиш, этни увишиши ва аминокислоталарни буйрак орқали йўқотилиши каби  препаратни ўзлаштираолмаслик реакциялари кузатилиши мумкин. Ҳаддан ташқари тез юбориш ёки калий сақловчи эритмаларнинг ҳаддан ташқари кўп миқдорини юбориш, хусусан ацидозда ва буйрак етишмовчилигида, гиперкалиемия чиқариши мумкин. Калийнинг зардобдаги хавф туғдирувчи концентрацияси > 6,5 ммол/л ни ташкил этади. Гиперкалиемиянинг симптомлари: мушакларни кучсизлиги, сезувчанликни бузилиши, юрак фаолиятини бузилиши (синусли брадикардия, аритмия, ўтказувчанликни бузилиши, ҚРС комплексини ҳатто Гис тутами оёқчаларини блокадасигача кенгайиши, ангишвонагул препаратларини қабул қилаётган пациентларда – ЭКГ да Т тишчасини ўткирлашиши, Т тишчасини ўзгариши яширин бўлиши мумкин). Интоксикацияни даволаш: Инфузияни дарҳол тўхтатиш. Осмотик диурез. Критик ҳолатларда – диализ самаралидир.

Деярли рангсиздан оч-сариқ ранглигача бўлган тиниқ суюқлик, бромбутилкаучукдан тайёрланган, тешиш учун резина тиқин билан беркитилган, рангсиз инфузион шиша флаконда жойлашган. Флакон полипропилен ва алюминий мажмуавий қопқоқ билан мустаҳкамланган. Ўрам ўлчами: 250 мл ёки 500 мл. Муомалада барча ўлчамдаги ўрамлар бўлмаслиги мумкин.

Яроқлилик муддати – 2 йил.