Инфен 25рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 25 мг декскетопрофенга эквивалент бўлган 36,91 мг декскетопрофен трометамол; ёрдамчи моддалар: ўта желатинланган крахмал, микрокристалл целлюлоза (Авицел рН 101), маккажўхори крахмали, повидон (ПВПК-30), натрий крахмал гликоляти, микрокристалл целлюлоза (Авицел рН 102), коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, тозаланган сув*. қобиғининг таркиби: Опадри ИИ оқ 06Г 28430, 2-пропанол, дихлорметан.

Тасир этувчи модда(ХПН):

декскетопрофен

Препаратнинг савдо номи:

Инфен-25

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

думалоқ, икки ёқлама қавариқ, бир томони рискали ва бошқа томони силлиқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

M01AЕ17

Препарат ичга қабул қилинганидан сўнг плазмада декскетопрофеннинг максимал концентрациясига ўртача 30 минутдан кейин эришилади. Овқат билан бир вақтда қабул қилиш препаратни сўрилишини секинлаштиради. Декскетопрофен учун плазма оқсиллари билан юқори боғланиш даражаси хосдир – 99%. Тақсимланиш ҳажми ўртача 0,25 л/кг ни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври 1,65 соатни ташкил этади. Препаратнинг асосий қисми сийдик билан метаболитлар кўринишида (глюкурон кислотаси билан боғлангандан сўнг) чиқарилади. Кекса ёшдаги шахсларда ярим чиқарилиш даврини ўртача 48% гача узайиши ва препаратнинг умумий клиренсини пасайиши кузатилади.

таянч ҳаракат аппаратини ўткир ва сурункали яллиғланиш ва яллиғланиш дегенератив касалликларини симптоматик даволаш (шу жумладан ревматоид артрит, спондилоартрит, артроз, остеохондроз);турли генезли оғриқ синдромини бартараф қилиш (шу жумладан жароҳатлар ёки жарроҳлик аралашувларидан кейинги оғриқ, суякларда метастазлар кузатилгандаги оғриқ, буйрак санчиғидаги оғриқ, радикулит, невралгия, дисменорея, тиш оғриғи) учун қўлланади.

МНТ ва периферик нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, уйқучанлик; кам ҳолларда – парестезиялар. Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – экстрасистолия, артериал босимни ошиши; жуда кам ҳолларда – тахикардия, артериал босимни пасайиши; Қон яратиш аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – нейтропения, тромбоцитопения. Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – брадипноэ; жуда кам ҳолларда – бронхоспазм, ҳансираш. Сезги аъзолари томонидан: кам ҳолларда – қулоқларни шанғиллаши, жуда кам ҳолларда – кўришни ноаниқлиги. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диспепсия; кам ҳолларда – меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари, анорекция. Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – полиурия; жуда кам ҳолларда – нефрит ёки нефротик синдром. Моддалар алмашинуви томонидан: кам ҳолларда – гипергликемия, гипогликемия, гипертриглицеридемия. Дерматологик реакциялар: кам ҳолларда – эшакеми, ҳуснбузар тошмаси, кўп терлаш; жуда кам ҳолларда – оғир даражадаги тери реакциялари (Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми), ангионевротик шиш, аллергик дерматит, ёруғликка сезувчанлик. Умумий бузилишлар: тез-тез эмас – иситма, толиқиш, асосан тизимли қизил югурик ёки бириктирувчи тўқималарни аралаш касалликлари бўлган пациентларда ривожланадиган асептик менингит, гематологик бузилишлар; кам ҳолларда – анафилактик шок кузатилиши мумкин.

декскетопрофен ёки бошқа НЯҚВ ёки препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддалардан биронтасига бирига юқори сезувчанлик;анамнезида ўхшаш таъсир механизмига эга бўлган моддаларни (ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚВ) қўллаш оқибатида ривожланган астма ҳуружлари, бронхоспазм, ўткир ринит, уртикариялар ёки ангионевротик шиш бўлганида;пациентларда меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги фаол босқичида ёки яра касаллигини такрорланувчи ҳуружлари (икки ва ундан ортиқ ҳуружлар) бўлганида;меъда-ичакдан қон кетишлар (шу жумладан илгари НЯҚВ ни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган), бошқа фаол қон кетишлар бўлганида;Крон касаллиги, носпецифик яра касаллиги;жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари (Чайлд-Пю шкаласи бўйича 10-15 балл);буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари (креатинин клиренси<50 мл/минут);бронхиал астма (шу жумладан анамнезида);оғир даражадаги юрак етишмовчилиги;геморрагик диатез ёки бошқа коагулопатиялар;ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги ва лактация даври;болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Тавсия этилмаган мажмуалар Декскетопрофенни бошқа НЯҚВ, шу жумладан салицилатлар билан бир вақтда қўллаш меъда-ичакдан қон кетишини ривожланиш хавфини оширади. Перорал антикоагулянтлар, гепарин билан бир вақтда қўлланганида қон кетишини ривожланиш ҳавфи ошади. НЯҚВ қонда литийнинг концентрациясини оширади, НЯҚВ қўлланганида, дозаси ўзгартирилганида ва бекор қилинганидан сўнг ушбу кўрсаткични назорат қилиш керак. НЯҚВ ва метотрексатни юқори дозаларда (ҳафтада 15 мг дан ортиқ) бир вақтда қўллаш метотрексатнинг гематологик токциклигини оширади. Гидантоинлар ва сулфонамидлар билан бирга қўлланганида бу моддаларнинг токсик ҳусусиятлари кучайиши мумкин. Қўллашда эҳтиёткорликни талаб этадиган мажмуалар Декскетопрофен диуретиклар, ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторларининг антигипертензив таъсирини сусайтиради. Метотрексатнинг кичик дозалари (бир ҳафтада 15 мг дан кам) билан бир вақтда қўллаш НЯҚВ қўллаш фонида метотрексатнинг буйрак клиренси пасайиши туфайли унинг гематологик токциклигини ошишига олиб келади. Серотонинни қайта қамраб олинишини ингибиторлари, перорал глюкокортикоидлар билан бир вақтда қўллаш меъда-ичак йўлларидан қон кетишини ривожланиш ҳавфини оширади. НЯҚВ сулфонилмочевинани плазма оқсиллари билан боғланган жойидан сиқиб чиқариши оқибатида унинг гипогликемик таъсирини кучайтирадилар. Пентоксифиллин билан мажмуада қўлланганида қон кетишини ривожланиш ҳавфи ошади. Зидовудин билан бир вақтда қўлланганида ретикулоцитларга таъсир қилиши оқибатида эритроцитларга токсик таъсир ошиш ҳавфи мавжуд бўлиб, НЯҚВ буюрилганидан сўнг 1-2 ҳафтадан кейин оғир даражадаги анемия ривожланади. Алоҳида эътиборни талаб этадиган мажмуалар НЯҚВ бета-адреноблокаторларнинг гипотензив самарасини камайтириши мумкин, бу простагландинларнинг синтезини ингибиция қилиши билан ифодаланади. Циклоспорин ва такролимус билан бир вақтда қўлланганида нейротокцикликни кучайтириши мумкин, бу буйрак простагландинларининг таъсири билан боғлиқ. Мажмуавий даволашни ўтказиш вақтида буйрак фаолиятини назорат қилиш керак. Тромболитиклар билан бир вақтда буюрилганида қон кетишини ривожланиш хавфи ошади. Пробенецид билан бир вақтда қўлланганида плазмада НЯҚВ концентрацияси ошиши мумкин, бу буйраклар секрециясини ингибирланиши ва/ёки глюкурон кислотаси билан конъюгацияси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу НЯҚВ нинг дозасига тузатиш киритиш талаб этади. НЯҚВ қон плазмасида юрак гликозидларининг концентрациясини ошишини чақириши мумкин. Простагландинлар синтезининг ингибиция қилиниши таъсири остида мифепристоннинг самарадорлигини назарий жиҳатдан ўзгариш ҳавфи борлиги сабабли, НЯҚВ ни мифепристон бекор қилинганидан сўнг камида 8-12 соатдан кейин буюриш керак.

Препарат кекса ёшдаги пациентлар (65 ёшдан ошган), аллергик реакциялари, бириктирувчи тўқималарнинг тизимли касалликлари ва қон яратилишини бузилиши бўлган пациентларга буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари ёки анамнезида меъда-ичак касалликлари бўлган пациентларни синчиклаб кузатиш керак. Меъда-ичакдан қон кетиши ёки яра кузатилганида, препарат билан даволашни бекор қилиш керак.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, анорекция, абдоминал оғриқ, бош оғриғи, бош айланиши, дезориентация, уйқусизлик. Даволаш: меъдани ювиш, гемодиализ, симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича Улашиш: 5 112 Виеwс

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фолгали контур уяли ўрамга жойланади. 1 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.