Алоҳида ҳолларда ўта юқори сезувчанликнинг маҳаллий реакциялари (аллергик реакциялар), шу жумладан гиперемия, қичишиш, эшакеми, экзема, ангионевротик шиш, тошмалар (шу жумладан везикуляр), терини таъсирланиши, дерматит (шу жумладан контакт дерматит), суртиш жойида иссиқликни ҳис қилиш, ачишиш, маҳаллий шиш, пўст ташлаш, терини қуриши; баъзида-унчалик катта бўлмаган пустулалар, пуфаклар ёки пуфакчаларни пайдо бўлиши мумкин.
Жуда кам ҳолларда терининг катта соҳаларида узоқ вақт қўлланганда, тизимли ножўя реакциялари бўлиши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, меъда соҳасида оғриқ, жигар ферментларининг даражасини ошиши, иштаҳани йўқолиши, диарея, оғриқ, қон қуйилишлар, яралар.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: шишлар, сийишни бузилишлари, гематурия, сийдикнинг рангини ёки ҳидни ўзгариши; Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, хотирани бузилиши, эшитишни ва кўришни бузилиши, онгни чалкашиш, депрессия, нутқни бузилиши.
Иммун тизими томонидан: аллергик ринит, Квинке шиши, бўғилиш, анафилакция, астматик хуруж.
Бошқалар: мушак кучсиз, миалгия, сариқлик, периферик қоннинг лаборатор кўрсаткичларини ўзгариши, артериал босимини ошиши, кўзларни қуриши ва қизариши.
Препарат пропиленгликол ва диметилсулфоксидни сақлайди, у терининг таъсирланиши чақириши мумкин.
Одатда бу симптомлар препарат бекор қилингандан кейин мустақил ўтиб кетади.
Ҳар қандай салбий реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, албатта шифокор билан препаратни кейинги қўлланиши бўйича маслаҳатлашиш лозим.