Индометацин Ректал шамчаларрецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

Индометацин.

Препаратнинг савдо номи:

Индометацин Ректал шамчалар

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Индометацин тўғри ичакдан тез ва тўлиқ сўрилади. Асосан жигарда метаболизмга учрайди, юборилган дозанинг 70% метаболитлар кўринишида буйраклар орқали, 30% – меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади. Диализда чиқарилмайди. Кўкрак сутига ўтади.

Бўғим синдроми (ревматоид артрит, остеоартрит, анкилозловчи спондилит, подагра), умуртқа поғонасидаги оғриқ, невралгиялар, миалгиялар, юмшоқ тўқималар ва бўғимларнинг травматик яллиғланиши, бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлари, дисменорея. ЛОР-аъзоларининг инфекцион яллиғланиш касалликларида, аднекситда, простатитда, циститда ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

Ректал. Катталарга 1 шамчадан (50 ёки 100 мг) суткада 2-3 марта буюрилади. Максимал суткалик доза 200 мг ни ташкил қилади, узоқ муддат қўлланганида 75 мг дан ошмаслиги керак. 14 ёшдан ошган болаларга тана вазнига 1,5-2,5 мг/кг дан буюрилади.

Меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, меъда-ичакдан қон кетишлар, токсик гепатит, қабзиятлар; артериал гипертензия, юрак ритмининг бузилишлари, суяк кўмигининг гипоплазмияси, апластик анемия, аутоиммун гемолитик анемия, агранулоцитоз, тромбоцитопения, тромбоцитларнинг фаолиятини бузилиши, суюқликнинг тутилиши, гипергликемия, гиперкалиемия, глюкозурия. Маҳаллий реакциялар: жиғилдон қайнаши, қичишиш, аноректал соҳада оғирлик ҳисси, геморройнинг зўрайиши.

Препаратга ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга (НЯҚВ) юқори сезувчанлик, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, проктит ва келиб чиқиши турли ректал қон кетишлар, юракнинг туғма нуқсонлари (Фалло тетрадаси, ўпка артериясининг атрезияси), тромбоцитопения, ҳомиладорлик ва эмизиш даври; 14 ёшгача бўлган болалар.

Циклоспорин билан бир вақтда қўлланганида буйракларнинг фаолиятини назорат қилиш керак. Индометацинни қабул қилиш иложи борича алкоголли ичимликларни истемол қилишдан сақланиш лозим. Препарат ательени бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Индометацин ректал қўлланганида дозани ошириб юборилиши жуда кам учрайди. Белгилари: кўнгил айниши, қусиш, кучли бош оғриғи, бош айланиши, хотирани бузилиши ва дезориентация. Оғир ҳолларда парестезиялар, оёқ-қўлларнинг увишиши, тиришишлар. Даволаш: симптоматик даволаш, гемодиализ самарасиз.