Индометацин Биосинтезрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка сақлайди: Фаол модда: индометацин – 0,025 г Ёрдамчи моддалар: (сут қанди, картошка крахмали, микрокристаллик целлюлоза, қанд упаси, М.м.12600±2700 бўлган поливинилпирролидон, магний стеарати, ацетилфталилцеллюлоза, титан диоксиди, твин-80, жигарранг бўёвчи) – 0,125 г вазнли таблетка олиш учун етарли миқдорда сақлайди.

Препаратнинг савдо номи:

Индометацин-Биосинтез

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

Оч-жигарранг рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида икки қавати кўринади.

Ностероид яллиғланишга қарши восита.

[M01AV01]

Таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликлари: ревматоид артрит, псориатик, сурункали ювенил артрит, анкилозловчи спондилит; юмшоқ тўқималарнинг ревматик шикастланишлари; подагрик артритлар. ЛОР-аъзоларнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари, аднексит, простатит, цистит, невритларда, алгодисменореяда, бош ва тиш оғриқларида ёрдамчи восита сифатида, мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Ичга овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин сут билан бирга буюрилади. Катталар учун бошланғич доза 25 мг дан суткада 2-3 марта. Клиник самараси етарли даражада намоён бўлмаса, дозани суткада 3 марта 50 мг гача ошириш мумкин. Максимал суткалик доза – 200 мг. Самараси эришилганида даволаш шу дозада ёки кичикрок дозада яна 4 ҳафта давом эттирилади. Узоқ муддат қўлланганида максимал суткалик доза – 75 мг ни ташкил қилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: НЯҚВ – гастропатия, абдоминал оғриқлар, кўнгил айнаши, қусиш, жиғилдон қайнаши, анорекция, диарея, жигар фаолиятини бузилиши (қонда билирубинни, “жигар” трансаминазаларини ошиши). Юқори дозаларда узоқ муддатли қўлланганида – меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватларида яралар пайдо бўлиши мумкин. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, қўзғалувчанлик, таъсирчанлик, чарчоқлик, уйқучанлик, депрессия, периферик нейропатия. Сезги аъзолари томонидан: эшитишни пасайиши, қулоқни шанғиллаши, таъм сезишни бузилиши, диплопия, кўришни хиралашиши, кўз шох пардани хиралашиши, конъюнктивит. Юрак-томир тизими томонидан: юрак етишмовчилиги, тахиаритмия, артериал босимни ошиши. Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши, протеинурия, гематурия, интерстициал нефрит, нефротик синдром, буйрак сўрғичлари некрози. Гемостаз тизими томонидан: қон кетиши (меъда-ичак, микрофильмк, бачадон, геморроидал), тромбоцитопения. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши, бронхоспазм, кам – Лаела синдроми, тугунсимон эритема, анафилактик шок. Лаборатория кўрсаткичлари: агранулоцитоз, лейкопения, гипергликемия, глюкозурия, гиперкалиемия. Бошқалар: асептик менингит (кўпроқ аутоиммун касаллиги бўлган пациентларда), апластик анемия, аутоиммун гемолитик анемия, шиш синдроми, кўп терлаш.

Ўта юқори сезувчанлик, “аспирин” астмаси, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, ярали колит, қон кетишлар (бош мия ичида, меъда-ичакдан қон кетишлар), туғма юрак нуқсонлари (аорта коарктацияси, ўпка артериясининг артрезияси, Фалло тетрадаси), рангли кўришни бузилиши, портал гипертензияли жигар циррози, кўрув нервининг касалликлари, бронхиал астма, юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, гемофилия, гипокоагуляция, буйрак етишмовчилиги, сурункали буйрак етишмовчилиги, эшитишни бузилиши, вестибуляр аппаратининг патологияси, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; қон касалликлари; проктит, геморройда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик, лактация даври, 14 ёшгача бўлган болалар. Эҳтиёткорлик билан – гипербилирубинемия, тромбоцитопения, тутқаноқ, паркинсонизм, депрессия, болалар ва кексаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Урикозурик, гипотензив ва сийдик ҳайдовчи воситаларнинг (салуретикларнинг) самарасини пасайтиради; билвосита антикоагулянтлар, антиагрегантлар, фибринолитикларнинг таъсирини, минералокортикоидлар, эстрогенлар, бошқа НЯҚП нинг ножўя таъсирларини кучайтиради; сулфанилмочевина ҳосилаларининг гипогликемик самарасини кучайтиради. Парацетамол билан бирга қўлланиши нефротоксик самарасини ривожланиши хавфини оширади. Этанол, колхицин, глюкокортикостероидлар қон кетишлари билан кечувчи гастроинтестинал асоратлар хавфини оширади. Антацидлар ва колестирамин препаратини сўрилишини сусайтиради. Қонда литий препаратлари, метотрексат ва дигоксиннинг концентрациясини оширади. Циклоспорин, олтин препаратлари индометациннинг нефротокциклигини оширади. Цефамандол, цефоперазон, цефотетан, валпроат кислотаси, пликамицин гипопротромбинемияни ривожланиш хавфини ва қон кетишлари хавфини оширади. Индометацин зидовудиннинг токсик таъсирини потенциялайди. Янги туғилган чақалоқларда аминогликозидларнинг токсик самараларини ривожланиш хавфини оширади.

Даволаш вақтида периферик қон манзарасини ва жигар ва буйракнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. 17-кетостероидларни аниқлаш зарурати бўлганида, препарат қабул қилишни текшириш ўтказишдан 48 соат олдин тўхтатиш керак. Жигар фаолиятини, периферик қоннинг хужайравий таркибини назорат қилиш керак. Диспептик ҳолатларнинг олдини олиш ва камайтириш учун антацид дори воситаларини қўллаш керак. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавф фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, кучли бош оғриғи, бош айланиши, хотирани бузилиши, дезориентация. Оғир ҳолларда парестезиялар, қўл-оёқларни увишиши, тиришишлар кузатилади. Даволаш: симптоматик даволаш, гемодиализ самарасиз.

Рецепт бўйича

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 0,025 г. 30 таблеткадан зарғалдоқ шиша банкаларда, пластик контейнерлар ёки полимер банкаларда. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 10 таблеткадан контур уясиз ўрамда. Ҳар бир банка, контейнер, 2 ёки 3 контур уяли ёки уясиз ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутига жойланган.

2 йил.