Индометацин rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

Индометацин

Препаратнинг савдо номи:

Индометацин

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Сиртга қўлланганда индометацин тизимли қон оқимига озгина сўрилади. Асосан жигарда биотрансформацияга учрайди ва буйраклар орқали чиқарилади.

Бўғим синдроми (ревматоид артрит, остеоартрит, анкилозловчи спондилит, подагра), умуртқа поғонасидаги оғриқлар, невралгиялар, миалгиялар, юмшоқ тўқималар ва бўғимларнинг травматик яллиғланишида қўлланади.

Сиртга. Суртмани оғриқли бўғимларга ва тана соҳаларига суткада 2-3 марта терига ишқалаб суртилади. Суртманинг катталар учун тубадан сиқиб чиқариладиган суткалик умумий миқдори 15 см дан, болалар учун 7,5 см дан ошмаслиги керак.

Аллергик реакциялар; терини қуриши, ачишиши ва қизариши, препарат суртилган жойда тошма бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, суртма суртиладиган жойларда тери қопламлари бутунлигини бузилиши, болалик ёши (1 ёшгача), меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (зўрайиш босқичида), қон ивишини бузилиши (шу жумладан гемофилия, қон кетиши вақтини узайиши, қон кетишларига мойиллик), ҳомиладорлик, лактация даври.

Препаратни бошқа гуруҳ дори воситалари билан қўлланганда клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар таърифланмаган.

Препаратни фақат терининг интакт соҳаларига суртиш керак, уни кўзга ёки шиллиқ қаватига тушишидан сақланиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан бўлган ҳароратда.

Рецепциз

10% ли суртма 25, 30 г дан тубаларда ёки 30 г дан банкаларда.

2 йил.