Индапрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: 0,625 мг, 1,25 мг, 2,5 мг индапамид; ёрдамчи моддалар: гранулаланган лактоза моногидрати, лактоза моногидрати, гранулаланган микрокристалл целлюлоза, талк, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, темир ИИ оксиди (0,625 мг); гранулаланган лактоза моногидрати, лактоза моногидрати, гранулаланган микрокристалл целлюлоза, микрокристалл целлюлоза, талк, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, темир (ИИИ) оксиди (1,25 мг); гранулланган лактоза моногидрати, лактоза моногидрати, гранулаланган микрокристалл целлюлоза, микрокристалл целлюлоза, талк, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, темир (ИИ) оксиди, темир (ИИИ) оксиди (2,5 мг).

Тасир этувчи модда(ХПН):

индапамид

Препаратнинг савдо номи:

Индап®

Фармакалогик гуруҳи:

диуретик воситалар.

Дори шакли:

таблеткалар

0,625 мг дозали таблеткалар учун: сариқ рангли, думалоқ, ясси шаклли таблеткалар. 1,25 мг дозали таблеткалар учун: пушти рангли, думалоқ, ясси шаклли таблеткалар. 2,5 мг дозали таблеткалар учун: оч-зарғалдоқ рангли, думалоқ, бир томонида хочсимон рискали таблеткалар.

диуретик воситалар.

C03BA11

Ичга қабул қилингандан кейин индапамид меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади; биокираолишлиги юқори (93%). Овқат қабул қилиш сўрилиш тезлигини бироз секинлаштиради, аммо сўрилиш тўлиқлигига таъсир қилмайди. Препарат 2,5 мг дозада ичга қабул қилингандан кейин қонда максимал концентрацияга 1-2 соат ўтгач эришилади. Плазма оксиллари билан боғланиши тахминан 71-79% ни ташкил қилади. Шунингдек томирлар деворининг силлиқ мушакларидаги эластин билан ҳам боғланади. Тақсимланиш ҳажми юқори, гистогематик тўсиқлар (шу жумладан, йўлдош) орқали ўтади, кўкрак сутига киради. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври, ўртача 18 соатни ташкил қилади. Асосан буйраклар орқали – 70% (кўпчилик ҳолларда – метаболитлар кўринишида, тахминан 7% ўзгармаган кўринишда), ичак орқали – 20-23% чиқарилади. Буйраклар етишмовчилиги бўлган беморларда фармакокинетикаси ўзгармайди. Кумуляцияланмайди.

Ичга, эрталаб, овқат истеъмол қилишдан қатъий назар, таблетка чайнамасдан, сув билан бирга қабул қилинади. Даволашнинг талабларига қараб Индап препаратининг уч хил дозали шаклидан бири танланиши мумкин: 0,625 мг таблеткалар, 1,25 мг таблеткалар ёки 2,5 мг таблеткалар. 0,625 мг ёки 1,25 мг ёки 2,5 мг (1 таблетка) дан суткада 1 марта буюрилади.

Ножўя самараларни учраш тез-тезлиги (ҳолатлар миқдори/кузатишлар сони): жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100  < 1/10 gacha); tez-tez emas (≥ 1/1000 < 1/100 gacha); kam hollarda (≥ 1/10000 < 1/1000 gacha); juda kam hollarda (>1/10000); тез-тезлигини мавжуд маълумотлар бўйича ҳисоблаш мумкин эмас. Кўпчилик ножўя реакциялар дозага боғлиқ характерга эга, ножўя реакциялар тез-тезлиги препаратнинг минимал самарали дозаси ишлатилганда камаяди. Индапамиднинг таъсирига боғлиқ самаралар: Қон яратиш аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, апластик анемия, гемолитик анемия. Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош айланиши, чарчоқлик, бош оғриғи, парестезиялар. Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – аритмия, артериал гипотензия. Нафас тизими томонидан: тез-тез – ринит. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез эмас – қусиш; кам ҳолларда – кўнгил айниши, қабзият, оғизни қуриши; жуда кам ҳолларда – панкреатит. Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – буйрак етишмовчилиги. Жигар ва ўт-сафро чиқариш йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда – жигар функциясини бузилиши; тез-тезлигини мавжуд маълумотлар бўйича ҳисоблаш мумкин эмас – жигар етишмовчилигида жигар энцефалопатияси намоён бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар: тез-тез – макулопапулёз тошма; тез-тез эмас – геморрагик васкулит; жуда кам ҳолларда – ангионевротик шиш, эшакеми, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Жонсон синдроми; тез-тезлигини мавжуд маълумотлар бўйича ҳисоблаш мумкин эмас –диссеминирланган қизил югирикнинг ўткир шакли борлигида ёмонлашиш мумкин. Лаборатория кўрсаткичлари: гипокалиемия; жуда кам ҳолларда – гиперкалциемия; организмни дегидратация ва ортостатик гипотензияга олиб келувчи гипонатриемия, гиповолемия, хлор ионларини бир вақтда йўқотиш, иккиламчи метаболик алкалозга олиб келиши мумкин, бироқ алкалозни ривожланиш тез-тезлиги ва унинг яққоллиги юқори эмас; қон плазмасида сийдик кислотаси ва глюкозанинг миқдорини ошиши: тиазид диуретикларини подагра ёки қандли диабети бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

– индапамидга, бошқа сулфонамид ҳосилаларига ва препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; – бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши; – яққол жигар (шу жумладан, энцефалопатия билан) ва/ёки буйрак етишмовчилиги, анурия; – гипокалиемия; – галактозани ўзлаштираолмаслик, лактоза танқислиги, глюкоза-галактозани кам сўрилиши; – ҳомиладорлик ва эмизиш даври; – 18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган); – индапамидни Қ-Т интервалини узайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш (“Дориларни ўзаро таъсири” бўлимига қаранг) мумкин эмас.

Индапамид ва литий препаратларини, литийнинг буйрак клиренсини пасайиши фонида унинг токсик самарасини ривожланишини эҳтимоли сабабли, бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Зарурати бўлганда диуретик препаратларни литий препаратлари билан бирга қўллаш мумкин, бунда препаратларнинг дозаларини синчиклаб танлаш, плазмада литийнинг миқдорини доимо назорат қилиш керак.

Индапамид “хавф гуруҳи”, яъни ёндош патологияси: енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги қандли диабет, сурункали буйрак ва юрак етишмовчилиги, гиперлипидемиялари бўлган беморларда, шунингдек тузсиз парҳезда бўлган шахсларда, артериал гипертензияни даволашда самарадорлик намоён қилади. Индапамид узоқ вақт қўлланганда гипонатриемия, гипокалиемия, гиперкалциемия ва гипохлоремик алкалоз каби электролитлар алмашинувини бузилишлари ривожланиши мумкин. Электролитларнинг кўрсаткичларини жуда синчиклаб назорат қилиш жигар циррози (айниқса шишлар ва асцит билан – жигар энцефалопатиясининг кечишини кучайтирувчи метаболик алкалоз ривожланишини хавфи), юрак ишемик касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда, шунингдек кекса ёшдаги шахсларда муҳимдир. Бундан ташқари юқори хавф гуруҳига ҚТ интервали ошган беморлар киради, бунда бу ошиш туғма сабаблар ёки патологик жараённинг борлиги билан чақирилганлиги аҳамиятга эга эмас. Юқорида таърифланган барча ҳолларда плазмада калийнинг миқдорини мунтазам назорат қилиш керак. Қонда калий ионларининг концентрациясини биринчи марта ўлчашни даволаш бошлангандан кейин биринчи ҳафта давомида ўтказиш керак. Гипокалиемия пайдо бўлганда тегишли даволаш буюрилиши керак. Индапамид чақирган гипокалиемияда, юрак гликозидларининг токциклиги ошиши мумкин. Бундан ташқари юрак гликозидлари, ичакнинг ҳаракатини рағбатлантирувчи воситалар қабул қилаётган беморларда, гипералдостеронизмда, шунингдек кекса ёшдаги шахсларда нафақат калийнинг, балки креатининнинг миқдорини синчиклаб назорат қилиш кўрсатилган. Қандли диабети бўлган беморларда гипокалиемия борлигида қонда глюкозанинг даражасини назорат қилиш муҳим. Инсулинга қарам қандли диабети бўлган беморларда индапамид карбонсувлар алмашинувига деярли таъсир қилмаслигига қарамасдан, инсулиннинг керакли дозасини ошириши мумкин, яширин қандли диабетда қонда глюкозанинг назоратини амалга ошириш керак. Индапамид сийдик билан калций ионларининг чиқарилишини камайтириб, плазмада калцийнинг концентрациясини аҳамияциз даражада ва вақтинчалик ошишига олиб келишини кўзда тутиш керак. Яққол гиперкалциемия илгари ташхис қўйилмаган гиперпаратиреознинг оқибати бўлиши мумкин. Қалқонсимон без олди безларининг функциясини текширишдан олдин препарат қабул қилишни бекор қилиш керак. Индапамид сийдик билан магнийни чиқарилишини оширади, бу гипомагниемияга олиб келиши мумкин. Индапамид қўлланганда, шунингдек подагра хуружлари тез-тезлигининг ошиши сабабли, плазмада сийдик кислотаси ва қолдиқ азот миқдорини мунтазам назорат қилиш керак. Индапамидни қўллаш фонида ортостатик гипотензиянинг кўринишлари алкогол, барбитуратлар, наркотик препаратлар, шунингдек бошқа гипотензив воситаларни қабул қилиш билан ҳам қўзғатилиши мумкин. Индапамид, умуман олганда фақат буйрак фаолияти нормал бўлган ёки аҳамияциз бузилган (катта одамларда плазмада креатинин миқдори 25 мг/л ёки 220 мкмол/л дан кам) беморларда самарали. Беморларда даволашнинг бошида индапамид қабул қилиш фонида ўз навбатида сув ва натрий ионларини йўқотилиши билан чақирилган гиповолемия билан ифодаланувчи калава февральациясини пасайиши кузатилиши мумкин. Оқибатда плазмада мочевина ва креатининнинг концентрацияси ошиши мумкин. Агар буйрак функцияси бузилмаган бўлса, бунда вақтинчалик буйрак етишмовчилиги одатда асоратларсиз ўтиб кетади, бироқ мавжуд бўлган буйрак етишмовчилигида беморнинг ҳолати ёмонлашиши мумкин. Артериал гипертензия ва гипонатриемияси (индапамид қабул қилиш оқибатида) бўлган беморларда биринчи навбатда ААФ ингибиторларининг кичик дозаларини буюриш ёки ААФ ингибиторларини қабул қилишни бошлашдан 3 кун олдин индапамид қабул қилишни тўхтатиш керак, сўнгра зарурати бўлганда уни қабул қилишни тиклаш мумкин. Жигар циррози (айниқса шишлар ёки асцит билан – жигар энцефалопатиясининг кечишини кучайтирувчи метаболик алкалоз ривожланиш хавфи) бўлган беморларни жуда синчиклаб назорат қилиш кўрсатилган. Индапамид жигар функцияси бузилган беморларга буюрилганда жигар энцефалопатияси ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратларни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Индапамид тизимли қизил югурикнинг кечишини ёмонлаштириши мумкин. Индапамид допинг-назорат ўтказилганда мусбат натижа бериши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-250 С ҳароратда.

Индапамид ҳатто жуда юқори дозаларда (40 мг гача, яъни терапевтик дозадан 16 марта катта) ҳам токсик таъсир кўрсатмайди. Препарат билан ўткир заҳарланиш белгилари биринчи навбатда сув-электролит мувозанатини бузилиши (гипонатриемия, гипокалиемия) билан боғлиқ. Дозани ошириб юборилишида қуйидаги клиник симптомлари кузатилиши мумкин: кўнгил айниши, қусиш, артериал гипотензия, тиришишлар, бош айланиши, уйқучанлик, онгнинг чалкашиши, полиурия ёки анурия билан тугайдиган олигурия (гиповолиемиянинг оқибатида). Шошилинч ёрдам чоралари организмдан препаратни чиқариб бошлаш чораларига қаратилган: меъдани ювиш ва/ёки фаоллаштирилган кўмир буюриш, ва ўз навбатида сув-электролитлар мувозанатини тиклаш. Специфик антидоти мавжуд эмас.

Рецепт бўйича

0,625 мг, 1,25 мг, 2,5 мг дан таблеткалар. 10 таблеткадан ПВХ/алюмин фолгали блистерда. 3, 6 ёки 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланаган.

4 йил.