Имудон rasmini ko'rish

Таркиби:

Препарат поливалент антиген мажмуаси бўлиб, бактерияларнинг лизатларини аралашмасидир, унинг таркиби оғиз бўшлиғи ва халқумда энг кўп яллиғланиш жараёнларини чақирувчи қўзғатувчиларга мос келади. Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: Имудон® (бактерияларнинг лизатларини аралашмаси) – 2,7 мг (қуруқ моддага ҳисобланганда): шу жумладан бактерия лизатлари: [Л. аcидопҳилис + Л. делбруэcкии сс лаcтис + Л. ҳелветиcус + Л. ферментум + С. пёгенес гроупе А + С. сангуис гроупе Ҳ + С. ауреус + Э. фаэcиум + Э. фаэcалис + К. пнеумониаэ сс пнеумониаэ + Ф. нуcлеатум сс фусиформе + C. псеудодипҳтҳеритиcум + C. албиcанс] – 0,1575 мг. ёрдамчи моддалар: глицин – 2,0 мг, натрий дезоксихолати- 0,53 мг, тиомерсал – 0,0125 мг дан кўп эмас

Тасир этувчи модда(ХПН):

бактерияларнинг лизатларини аралашмаси [Л. аcидопҳилис + делбруэcкии сс лаcтис + Л. ҳелветиcус + Л. ферментум + С. пёгенес гроупе А + С. сангуис гроупе Ҳ + С. ауреус + Э. фаэcиум + Э. фаэcалис + К. пнеумониаэ сс пнеумониаэ + Ф. Нуcлеатум сс фусиформе + C. псеудодипҳтҳеритиcум + C. албиcанс] &

Препаратнинг савдо номи:

Имудон

Фармакалогик гуруҳи:

иммунрағбатлантирувчи восита.

Дори шакли:

шимиш учун таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли, ясси цилиндрик шаклли, силлиқ ялтироқ юзали, четлари қия, ялпиз ҳидли таблеткалар, бироз мармарликка йўл қўйилади.

иммунрағбатлантирувчи восита.

L03AX

Оғиз бўшлиғи ва халқумнинг қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш ва олдини олишда қўлланади: фарингит;сурункали тонзиллит;тонзилектомияга тайёрлаш ва операциядан кейинги давр;юзаки ва чуқур пародонтозлар, пародонтит, стоматит (шу жумладан афтозли), глоссит;эритематоз ва ярали гингивит;оғиз бўшлиғининг дисбактериози;тишлар олиб ташланганидан, сунъий тиш илдизларини имплантациясидан кейинги инфекциялар;тиш протезлари чақирган яраланиш.

Катталар ва 14 ёшдан ошган ўсмирлар учун. Оғиз бўшлиғи ва халқумнинг ўткир яллиғланиш касалликларида ва сурункали касалликларни зўрайишида препарат кунига 8 таблеткадан қабул қилинади. Таблеткалар оғиз бўшлиғида 1-2 соат оралиқ муддат билан (чайнамасдан) шимилади. Даволаш курсининг давомийлиги ўртача 10 кун. Оғиз бўшлиғи ва халқумнинг сурункали яллиғланиш касалликларини олдини олиш учун препарат кунига 6 таблеткадан қабул қилинади. Таблеткалар ҳар 2 соатда оғиз бўшлиғида (чайнамасдан) сўрилади. Курс давомийлиги 20 кун. Имудон билан йилига 3-4 марта профилактик курсларни ўтказиш тавсия этилади. 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун. Оғиз бўшлиғи ва халқумнинг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликларини зўрайишини даволашда, шунингдек олдини олиш препарат кунига 6 таблеткадан қабул қилинади. Таблеткалар ҳар 1-2 соат оралиғида оғиз бўшлиғида (чайнамасдан) шимилади. Ўткир касалликларда даволаш курсининг давомийлиги 10 кун, сурункали касалликларни зўрайишини олдини олиш учун – 20 кун. Препарат билан профилактик даволаш курсини йилига 3-4 марта ўтказиш тавсия этилади.

Кам ҳолларда препаратни қўллаш аллергик реакциялар (тошма, эшакеми, ангионевротик шиш), меъда-ичак йўллари томонидан (кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриқлари) ҳароратни ошиши, бронхиал астмани зўрайиши, йўтал билан кечиши мумкин. Жуда кам ҳолларда препаратни қўллаш тугунли эритема, геморрагик васкулит, тромбоцитопенияни ривожланиши билан кечиш мумкин.

препаратга ёки унинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик;3 ёшгача бўлган болалар;аутоиммун касалликларда қўллаш мумкин эмас.

Аниқланмаган. Имудон® ни бошқа гуруҳ дори воситалари билан ишлатиш мумкин.

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар таблеткаларни катталарнинг мажбурий кузатуви остида шимишлари керак!Имудон қўлланганидан кейин препаратнинг самарадорлигини пасайтирмаслик учун овқат ва сувни қабул қилмаслик, шунингдек бир соат давомида оғизни чаймаслик керак.Тузсиз ёки кам тузли парҳезга риоя қилувчи пациентларга препарат буюрилганида 1 таблетка Имудон 15 мг На+ сақлашини ҳисобга олиш керак.Бронхиал астмаси бўлган беморларга, уларда бактериал лизатларни сақловчи препаратларни қабул қилиш касалликнинг зўрайишини (бронхиал астма хуружлари) чақиради, шунинг учун препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Имудонни ҳомиладор аёлларда ишлатиш бўйича маълумотлар етарли эмас. Ҳайвонлардаги мувофиқ экспериментал маълумотлар ва эпидемиологик текширишлар мавжуд эмас.Имудон® ни ҳомиладорлик ёки лктация даврида қабул қилиш тавсия қилинмаган.

СП 3.3.2.1248-03 мувофиқ 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланади.

Имудоннинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган.

Рецепциз

8 таблеткадан композицион материал полиамид алюминий ПВХ ва босма лакланган алюминий фолга контур уяли ўрамда (блистер). 8 таблеткадан 3 ёки 5 контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.