Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: иммуномодулин – 0,1 г; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди 9 г, инекция учун сув 1 литргача.
Препаратнинг савдо номи:
Иммуномодулин
Фармакалогик гуруҳи:
Иммуномодуляцияловчи восита.
Дори шакли:
инекция учун эритма.
тиниқ, яшил-сариқ рангли эритма.
Иммуномодуляцияловчи восита.
Preparat timusning tabiiy yuqori tozalangan 1-6 kDa molekulyar og‘irlikka ega peptidlari majmuasidan tashkil topgan. Odamda va hayvonlarda immun tizimining buzilgan faoliyatini tuzatadi. Immun tanqisligi va autoimmun jarayonlarida u qonda T-limfotsitlar, T-supressorlar, T-xelperlar, fagotsitlar miqdorini tiklaydi va xususiy a’zo va to‘qimalarga qarshi yo‘naltirilgan hujayraviy immun reaktsiyalari jadalligini pasaytiradi, infektsion agentlarga (viruslar, bakteriyalar, zamburug‘lar, parazitlar) qarshi immun javobini, monooksigenazlarni rag‘batlantirishi orqali jigardagi detoksikatsiyani, xamda organizm to‘qimalarining regeneratsiyasini rag‘batlantiradi. Bolalar va kattalarda vaktsinatsiya samaradorligini oshiradi. Virusli gepatiti bo‘lgan bemorlar qonidan HBs antigenini chiqaradi. Biorag‘batlantiruvchi va gemorag‘batlantiruvchi xususiyatlariga ega. Immunomodulinning klinik samaradorligi holatni yaxshilanishida, kasallikning asosiy belgilari: og‘riq, dispeptik xolatlar, intoksikatsiyani tezda yo‘qolishi va sog‘ayishi muddatlarini keskin qisqarishida va kasallik qaytallanishlari sonining kamayishida namoyon bo‘ladi.
Тадқиқотлар ўтказилмаган.
Маълумотлар йўқ.
Иммунтанқис касалликлар ва холатларида, шу жумладан грипп, вирусли гепатитлар, коллагенозлар (ревматизм, ревматоид артрит, тизимли склеродермия), йирингли-септик касалликлар (деструктив пневмония, остеомиелит, сарамас яллиғланиши), сурункали бронхит ва пневмония, пиелонефрит, простатит, қандли диабет, гастродуоденит, ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, тери ва таносил касалликлари бўлган беморларда, ўсмаларни кимё ва нур давосида, ҳомиладорликда, вакцинация қилинганларда, хамда экологик ноқулай шароитларда яшовчи ва ишловчиларда иммун тизимининг бузилишларини олдини олиш, тузатиш ва рағбатлантириш учун қўлланади.
Препаратни болалар ва катталарга асосий даволаш фонида 5-7 инекция курслари, ҳар куни бир инекциядан ёки 1-3 кунда (9-28 кун), яхшиси кечқурун 1,0-1,5 мкг/кг тана вазнига суткалик дозада тери остига ёки мушак ичига буюриш тавсия қилинади.
Сурункали касалликларда қўшимча тутиб турувчи курслар бир инекциядан 2-7 кун оралиғида 2-16 ҳафта давомида ўтказилади.
Препарат болаларга тана вазни ҳисобидан: 10 кг гача – 0,1 мл; 10-30 кг – 0,3 мл; 30-50 кг – 0,5 мл; 50 кг ва ундан юқорига – 1,0 мл дан юборилади.
Кузатилмаган.
Аллергик реакциялар юз бериши мумкин.
Аниқланмаган.
Антибиотиклар ва бошқа асосий даволаш препаратлари билан мутаносиб.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, хона ҳароратида сақлансин.
Транспортировка Дав.Стан.
17768-90 Е га мувофик амалга оширилади.