Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 500 мг метизопринол (инозин пранобекс), ёрдамчи моддалар: повидон, магний стеарати, маккажўхори крахмали.
Тасир этувчи модда(ХПН):
метизопринол
Препаратнинг савдо номи:
Иммунокта
Фармакалогик гуруҳи:
вирусларга қарши восита.
Дори шакли:
таблеткалар
думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли, бир томонида рискали таблеткалар.
вирусларга қарши восита.
J05AX05.
Сўрилиши.
Ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади.
Овқат қабул қилиш инозин пранобексни сўрилишига ва унинг қондаги фармакокинетикаси пропорционаллигига таъсир қилмайди.
Қон плазмасидаги фаол модданинг (инозин пранобекс) Cмах 1-2 соатдан кейин аниқланади.
Фармакологик таъсири тахминан 30 минутдан кейин намоён бўлади ва 6 соатгача давом этади.
Метаболизми.
Тез метаболизмга учрайди.
Фаол компонент инозин пранобекс айрим ҳолларда қон зардобида даражаси ошиши мумкин бўлган сийдик кислотасини ҳосил бўлиши билан эндоген пурин нуклеотидларига ўхшаб метаболизмга учрайди.
Бунинг натижасида сийдик чиқариш йўлларида сийдик кислотаси кристаллари ҳосил бўлиши мумкин.
Таъсир этувчи модданинг ёрдамчи компонентлари оксидланган ва глюкурон ҳосилаларигача (Н-Н-диметиламино-2-пропранолон Н-оксидгача, параацетамидобензоат эса – о-ацилглюкуронидгача) метаболизмга учрайди.
Организмда кумуляцион самараси аниқланмаган.
Чиқарилиши.
Инозин пранобекснинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 50 минутни ташкил этади.
Таъсир этувчи модданинг фаол ва ёрдамчи компонентлари ўзгармаган кўринишда ва метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади.
Фаол компонент ва унинг метаболитларининг организмдан чиқарилиши 24-48 соат давомида амалга ошади.
И тип ёки ИИтип оддий герпес вируси чақирган тери ва шиллиқ қаватлар инфекциялари (оддий герпес), шунингдек Вариcэлла зостер вируси чақирган касалликлар (сувчечак ва ўраб олувчи темиратки).Аногенитал соҳа папилломовирус инфекциялари, ўткир учли кондилома, кимёвий, СО2-лазерли, крио ва электрокоагуляцион деструкция билан даволашга қўшимча сифатида.Нимўткир склерозловчи паненцефалит.Грипп ва бошқа ЎРК даволаш.Иммун тизими сусайган пациентларда вирусли инфекциялар чақирган иммунтанқислиги ҳолатларида қўлланади.
Иммунокта® суткада 3-4 марта тенг вақт оралиғида кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ичга қабул қилинади.
Зарурати бўлганида таблеткани чайнаш мумкин.
Аспирация хавфи туфайли, 6 ёшгача бўлган болаларда Иммунокта® таблеткасини қўллашдан олдин майдалаш ва/ёки кўп бўлмаган миқдордаги суюқликда эритиш керак.
Даволаш давомийлиги касалликнинг характери, оғирлик даражаси, қайталанишлар тез-тезлиги ва бошқаларга боғлиқ.
Даволаш курси ўртача 5-14 кунни ташкил этади.
Зарурати бўлганида 7-10 кунлик танаффусдан кейин даволаш курсини такрорлаш мумкин.
Танаффуслар ва самарани бир маромда сақлаб турувчи дозада даволаш 1 ойдан 6 ойгача давом этиши мумкин.
Ножўя реакциялар тез-тезлигини аниқлаш: тез-тез (≥1% ва <10%), баъзида (≥0,1% ва <1%).
Иммунокта® ҳатто узоқ вақт қўлланилганида ҳам яхши ўзлаштирилади.
Кўпинча инозин пранобекс метаболизми чақирган қон зардобида ва сийдикда сийдик кислотасининг концентрациясини қисқа муддатли аҳамияциз ошиши кузатилади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда оғриқ, трансаминазалар ва ишқорий фосфотаза фаоллигини вақтинча ошиши.
Дерматологик реакциялар: тез-тез – қичишиш.
Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик; баъзида – уйқучанлик, уйқусизлик.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: баъзида – полиурия.
Суяк-мушак тизими томонидан: тез-тез – бўғимларда оғриқ.
Моддалар алмашинуви томонидан: тез-тез – подаграни зўрайиши, қон плазмасида сийдик кислотаси даражасини ошиши.
Юқорида санаб ўтилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида қабул қилишни тўхтатиш ва иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат этиш керак.
подагра;сийдик тош касаллиги;ИИИ даражадаги оғир буйрак етишмовчилиги;аритмия;1 ёшгача бўлган болалар;ҳомиладорлик;лактация (эмизиш) даври;тайёр дори шаклининг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Иммунодепрессантлар билан бир вақтда қўлланилганида Иммунокта®нинг самарадорлиги пасайиши мумкин.
Ксантиноксидаза ингибиторлари ва урикозурик воситалар (шу жумладан, диуретиклар) Иммунокта®ни қабул қилаётган пациентларда қон зардобида сийдик кислотасининг даражасини ошишига олиб келиши хавфига олиб келиши мумкин.
Инозин пранобексни зидовудин билан бирга қўллаш қонда зидовудиннинг даражасини ошиши ва унинг ярим чиқарилиш даврини узайишига олиб келиши мумкин.
Бу инозин пранобекс билан бирга қўлланилганида зидовудиннинг пастроқ дозалари буюриш ва қабул қилиш орасидаги интервалларни ошириш имконини беради.
Агар пациент бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Агар даволаш касалликнинг эрта босқичларида (1чи суткада афзал) бошланса вирусларга қарши бошқа воситалар каби Иммунокта® ўткир вирусли касалликларда самаралироқ эканлигини ёдда тутиш керак.
Уни монотерапияда ҳам, антибиотиклар, вирусларга қарши ва бошқа этиотроп воситалар билан мажмуавий даволашда ҳам қўлланади.
14 кундан ортиқ узлуксиз даволаганда қон зардобида ва сийдикда сийдик кислотасининг даражасини назорат қилиш, 21 кундан ортиқ даволаганда – ҳар ойда жигар ва буйрак фаолиятини (трансаминазалар фаоллиги, креатинин даражаси), периферик қон таркибини назорат қилиш керак.
Иммунокта®ни қон зардобида ва сийдикда сийдик кислотасининг даражасини ошиши мумкинлиги туфайли гиперурикемияси бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.
Ушбу тоифадаги пациентларда дори воситасини қўллаш зарурати бўлганида организмда сийдик кислотасининг даражасини мунтазам назорат қилиш керак.
Сийдик кислотаси даражасини аҳамиятли ошиши бўлган пациентларда унинг даражасини пасайтирувчи воситаларни бир вақтда қабул қилиш тавсия этилади.
Ўткир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда Иммунокта® нинг дозасини камайтириш тавсия этилади, чунки инозин пранобекснинг метаболизм жараёни жигарда амалга ошади.
Юқорида санаб ўтилган ҳолатларда препаратларни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Болалар.
1 ёшдан ошган болаларда қўлланади.
Кекса ёшдаги пациентлар.
Кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди, дори воситаси катталардагидек қўлланади.
Ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида Иммунокта®ни қўллаш мумкин эмас, чунки ушбу тоифадаги пациентларда унинг хавфсизлиги аниқланмаган.
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Инозин пранобекснинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар аниқланмаган.
Дозани ошириб юборилганда меъдани ювиш ва симптоматик даволаш тавсия этилади.
Шифокор рецепти бўйича
Таблеткалар №10х2 стрипда.
2 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.