Ибутард 300 rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 300 мг ибупрофен (ажралиб чиқиши узайтирилган пеллетлар); Ёрдамчи моддалар: пеллет таркибида – сферик қанд, повидон, талк, этилцеллюлоза, шеллак; капсуланинг таркибида – азорубин (Е122), желатин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ибупрофен

Препаратнинг савдо номи:

Ибутард 300

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар. Пропион кислотасининг ҳосилалари. Ибупрофен.

Дори шакли:

таъсири узайтирилган капсулалар.

сарғиш ёки крем тусли оқ-рангли пеллетларни сақловчи корпуси тиниқ рангсиз ва қопқоқчаси тиниқ қизил рангли қаттиқ капсулалар.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар. Пропион кислотасининг ҳосилалари. Ибупрофен.

M01AЕ01

Симптоматик даволаш: турли келиб чиқишга эга бўлган енгил ва ўртача жадалликдаги оғриқлар (бош оғриғи, тиш оғриғи, ҳайз кўриш оғриғи, мушаклардаги оғриқ, ревматизмда суяклар ва бўғимлардаги оғриқ, жароҳатдан кейинги оғриқ), иситма.

Фақат қисқа муддатли қўллаш учун. Симптомларни бартараф қилиш учун керак бўлган энг кичик самарали дозани, минимал муддат давомида қўллаш керак. Агарда симптомлар 4 суткадан ортиқ сақланса ёки умумий ҳолат ёмонлашса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 ёки 2 капсуладан суткада 2 марта (ҳар 12 соатда) яхшиси овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан кейин қабул қилиш керак. Капсулани чайнамасдан ва сўрмасдан етарли миқдордаги сув билан бирга ютиш керак. Суткада 4 капсуладан (1200 мг) ортиқ қабул қилинмасин. Махсус гуруҳлар Кекса ёшли одамларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Ножўя самараларининг хавфини юқорилиги туфайли, уларнинг ҳолатини айниқса синчиклаб кузатиш тавсия қилинади. Буйраклар ёки жигар фаолияти енгил ёки ўртача бузилганида дозани пасайтириш талаб қилинмайди.

Қуйида келтирилган ножўя самаралари ҳақида маълумотлар, аъзолар ва тизимлар ва уларнинг ривожланиш тез-тезлигига қараб таърифланган: жуда тез-тез (≥10%); тез-тез (≥1% ва <10%); тез-тез эмас (≥0,1% ва <1%); кам (<0,01%). Қон ва лимфа тизими Жуда кам: қон ҳосил бўлишини бузилиши (анемия, шу жумладан гемолитик, апластик анемия, гематокрит ва гемоглобинни пасайиши, лейкопения, пурпурали/пурпурасиз тромбоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз, эозинофилия). Биринчи белгилари: иситма, томоқда оғриқ, оғиз бўшлиғининг  шиллиқ қаватини эрозияси, гриппга ўхшаш симптомлар, юқори чарчоқлик хисси, қон кетиши, шу жумладан бурундан экхимозлар, меноррагиялар. Ибупрофен билан узоқ вақт даволашда қоннинг манзарасини назорат қилиш керак. Иммун тизими Тез-тез эмас: тери тошмалари, эшакеми ва қичишиш билан ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Жуда кам: анафилактоид/анафилактик реакциялар, шу жумладан тил, ҳиқилдоқни шиши, Квинке шиши, ҳансираш, тахикардия, артериал гипотензия билан бирга анафилактик шок, бронхиал астманинг симптомларини зўрайиши, бронхоспазм; асептик менингит энса мушакларининг ригидлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, иситма, дезориентация билан бирга, одатда аутоиммун касалликлари (тизимли қизил югурук, бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлари кабилар) бўлган пациентларда. Ибупрофенни қўллаш вақтида зардоб касаллигига ўхшаш синдром, югурук касаллигига ўхшаш синдроми, Шенлейн-Генох васкулитининг алоҳида ҳоллари ҳақида хабарлар берилган. Тери ва тери ости клетчаткаси Тез-тез эмас: тошма (шу жумладан макулопапулёз). Жуда кам: эксфолиатив ва везикулобуллёз дерматитлар (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, кўпшаклли эритема). Фотосенсибилизация реакциялари, алопеция, кўп терлаш ҳоллари ҳақида хабарлар берилган. Истисно ҳолларда оғир тери инфекциялари ва сувчечакни кечиши вақтида юмшоқ тўқималар томонидан асоратлар бўлиши мумкин. Нерв тизими/руҳий бузилишлар Тез-тез эмас: бош оғриғи. Жуда кам: тиришишлар, бош айланиши, эмоционал лабиллик, таъсирчанлик, депрессия, галлюцинациялар, кома. Тез-тезлиги аниқланмаган: психомотор қўзғалиш, хавотирлик, астения, онгни чалкашиши, уйқуни бузилиши (шу жумладан, уйқучанлик, уйқусизлик), лоҳаслик ҳисси, парестезиялар, тремор. Овқат ҳазм қилиш йўллари Тез-тез эмас: эпигастрал соҳада дискомфорт ҳисси, қорин оғриғи/спазмлари, диспепсия, кўнгил айниши. Кам: оғизни қуриши, диарея, қабзият, метеоризм, қусиш, иштаҳани ўзгариши (шу жумладан, анорекция). Жуда кам: жиғилдон қайнаши, глоссит, эзофагит, гастрит, дуоденит, меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан ярали стоматит, меъда яраси), перфорациялар ёки меъда-ичак қон кетишлари (шу жумладан ректал қон кетиши), мелена, гемателизис, баъзида ўлим билан туговчи (айниқса кекса ёшли одамларда), ярали колит ва Крон касаллигини зўрайиши, панкреатит. Гепатобилиар тизими Жуда кам: (айниқса узоқ вақт даволашда): зардоб трансаминазаларининг даражасини ошиши, жигар фаолиятини бузилиши, сариқлик, гепаторенал синдром, жигар некрози, жигар етишмовчилиги. Сийдик чиқариш тизими Жуда кам: цистит, дизурия, буйраклар фаолиятини гиперкалиемия ривожланишини билан бузилиши мумкин, гиперурикемия, азотемия, креатинин клиренсини пасайиши билан, олигурия/полиурия, шишлар, ўткир буйрак етишмовчилиги (айниқса, буйраклар фаолиятини аҳамиятли бузилишлари мавжуд бўлган пациентларда), тубуляр некроз, папилляр некроз (айниқса, узоқ вақт қўлланганида қон зардобида мочевинани ошиши билан ассоциацияланган), турли шакллардаги токсик нефропатия, шу жумладан, интерстициал нефрит, гломерулонефрит, нефритик синдром, нефротик синдром, гематурия, протеинурия. Сезги аъзолари Жуда кам: қулоқларда шовқин, эшитишини йўқолиши, вертиго, кўрув нервининг токсик неврити, кўришнинг ноаниқлиги, скотома, токсик амблиопия, диплопия, ранг ажратишни ўзгариши, конъюнктивит, “қуруқ кўз”, катаракта. Юрак-томир тизими Жуда кам: суюқликни тутилиб қолиши, шишлар, артериал гипотензия/гипертензия, юрак уриши хис қилиш, аритмиялар (шу жумладан синусли тахикардия/брадикардия), одатда юрак фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда юрак етишмовчилиги. Ибупрофен катта дозаларда (≥ 2400 мг/сут) узоқ вақт қўлланганида тромбоэмболик ҳодисалар (миокард инфаркти, импульс) нинг хавфи аҳамияциз даражада ошиши мумкин.

Ибупрофен ёки препаратнинг бошқа компонентларига маълум ёки тахминан қилинган ўта юқори сезувчанлик;бошқа НЯҚП, шу жумладан циклооксигеноза-2 нинг селектив ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш;ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) қабул қилишдаги аллергик реакциялар (ўткир астма хуружлари ёки астма симптомлари, эшакеми, бурун полипози, анафилакция, ринит, ангионевротик шиш) – қарама-қарши ўта юқори сезувчанлик бўлиши эҳтимоли туфайли, ўлим билан тугайдиган анафилактик реакциялар хавфи;анамнездаги илгари НЯҚП билан даволаш билан боғлиқ бўлган меъда-ичакдан қон кетишлари/перфорация;анамнездаги пептик яранинг фаол шакли/қон кетиши ёки перфорация, яра касаллигини зўрайишининг икки ёки ундан ортиқ эпизодлари (қон кетиши ёки перфорация);йўғон ичакнинг фаол шаклдаги яллиғланиш касалликлари (Крон касаллиги ёки ярали колит);яқинда кузатилган цереброваскуляр қон кетиши ёки қон кетишлар билан бошқа бузилишлар;келиб чиқиши ноаниқ қон ҳосил бўлишини бузилишлар;кўрув нервининг касалликлари (кўрув нервининг неврити);оғир жигар етишмовчилиги;назорат қилиб бўлмайдиган оғир юрак етишмовчилиги;аортакоронар шунтлашда операциядан кейинги оғриқни бартараф қилиш.

Бошқа НЯҚП (шу жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари), аналгетиклар ацетилсалицил кислотаси ≥ 75 мг/сутка – қон кетиши, ижобий синергик самарасиз меъда-ичак йўлларининг яралари каби аддитив ножўя самараларининг эҳтимоли ошади. Кортикостероидлар (шу жумладан глюкокортикоидлар) – ножўя самараларини, айниқса меъда-ичак яраларини ҳосил бўлиши ва қон кетишини хавфи ошади. ААФ ингибиторлари, ангиотензин ИИ рецепторларининг антагонистлари, б-адреноблокаторлар, диуретиклар – антигипертензив самарасини пасайиши; буйрак простагландинларининг синтезини ингибирланиши ва буйрак февральациясини камайишига нисбатан синергик самараси туфайли буйраклар фаолиятини бузилиши (айниқса, буйраклар фаолияти пасайган пациентларда, кекса ёшли пациентларда, сувсизланган пациентларда) ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун мажмуавий даволашни бошлашдан олдин ва даволаш жараёнида буйраклар фаолиятини назорат қилиш керак, пациентлар эса, адекват миқдорда суюқлик олишлари керак. Калий тежовчи диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида гиперкалиемия ривожланиши мумкин. Перорал антикоагулянтлар, антитромбоцитар воситалар, тизимли юборишда гепарин, тромболитик воситалар, шунингдек серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари – варфарин каби антикоагулянтларни таъсири кучайиши мумкин, тромбоцитларнинг фаолиятини тормозланиши туфайли қон кетиши, шу жумладан меъда-ичак қон кетишини хавфи ошиши мумкин. Бундай мажмуанинг зарурати бўлганида қон ивиши тизимини синчиклаб назорат қилиш  тавсия қилинади. Калциневриннинг ингибиторлари (циклоспорин, такролимус) – НЯҚП буйрак простагландинларига таъсир қилиши орқали бу препаратларнинг нефротокциклигини кучайтирадилар, бу улар бир вақтда қўлланганида буйраклар фаолиятини айниқса, кекса ёшли пациентларда синчиклаб назорат қилишни талаб қилади. Юрак гликозидлари – НЯҚП юрак етишмовчилигини кучайтириши, гломеруляр февральацияни пасайтириши ва қон плазмасида юрак гликозидларининг даражасини ошириши мумкин. Литий, фенитоин – бу препаратларнинг буйрак экскрециясини пасайиши туфайли, плазмада уларнинг даражаси ошиши мумкин. Ибутард 300 қисқа муддат қўлланганида (максимал 4 сутка давомида) одатда қонда дигоксин, фенитоин, литийнинг концентрациясини назорат қилиш шарт эмас. Метотрексат – метотрексатнинг найчалар секрецияси камайиши мумкин, шу билан қонда унинг концентрацияси ва гематотокциклиги ошади. Шунинг учун метотрексатни юқори дозаларда олаётган пациентларга (ҳафтасига 15 мг дан кўпроқ), буйраклар фаолияти бузилган пациентларга НЯҚП ни йўлдош қўллаш тавсия қилинмайди. Зидовудин – гематологик токциклик хавфи юқори бўлиши мумкин; зидовудин ва ибупрофен билан бир вақтда даволаниш гемофилияси бўлган беморларда, ОИТВ билан инфекцияланган шахсларда гемартрозлар ва гематомаларни бўлиш хавфининг юқорилиги ҳақида маълумотлар бор. Хинолон антибиотиклари – тиришишларни ривожланиш хавфи ошиши мумкин. Холестирамин – бир вақтда буюрилганида меъда-ичак йўлларида ибупрофеннинг сўрилиши камайиши мумкин. Клиник аҳамияти номаълум. Аминогликозидлар – НЯҚП уларнинг экскрециясини камайтириши мумкин. Сулфонилмочевина препаратлари – НЯҚП бу препаратларнинг самараларини кучайтириши мумкин. Сулфонилмочевина препаратлари ва ибупрофен олган пациентларда гипогликемиянинг ривожланиши ҳақида алоҳида маълумотлар бўлган. Улар бир вақтда қўлланганида  қонда глюкозанинг даражасини назорат қилиш тавсия қилинади. Пробенецид, сулфинпиразон – ибупрофен  билан бир вақтда қўллаш организмдан ибупрофеннинг чиқарилишини кечикишини чиқариши мумкин. CЙП2C9 ингибиторлари – фармакокинетик жиҳатдан ўзаро таъсири бўлиши мумкин: ибупрофеннинг (CЙП2C9 субстрати) ўзаро таъсир қилиш (экспозицияси) вақтини ошиши. CЙП2C9 нинг кучли ингибиторлари  (вориконазол, флуконазол кабилар) билан бир вақтда қўлланганида, айниқса ибупрофеннинг дозалари юқори бўлганида, ибупрофеннинг дозасини камайтиришни ҳисобга олиш керак. Гинкго билоба препаратлари – НЯҚП билан, шу жумладан ибупрофен билан қўлланганида қон кетиши хавфини ошиши мумкин.

Препаратни қўллашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг! Ножўя самаралари хавфини камайтириш учун, минимал муддат давомида касалликнинг симптомларини бартараф қилиш учун керак бўлган минимал самарали дозани қўллаш керак. Ибупрофен инфекциянинг белгиларини ниқоблаши мумкин. Сувчечак билан хасталанганда терини оғир инфекцион шикастланишлари ва юмшоқ тўқималар томонидан асоратларни бўлиши мумкинлиги туфайли, ибупрофенни қўллашдан сақланиш тавсия қилинади. НЯҚП узоқ муддат, айниқса катта дозаларда қўлланганида, препаратнинг дозасини ошириш йўли билан даволаб бўлмайдиган бош оғриғи пайдо бўлиши мумкин. Агарда бош оғриғи доимий бўлиб қолса, пациентлар шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. НЯҚП, шу жумладан ибупрофенни қўлланиши: бронхиал астма, нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликлари, аллергик касалликлари бўлган, ёки илгари бу касалликлари бўлган пациентларда бронхоспазм, астма хуружлари, бурун шиллиқ қаватларининг шишини ва бошқаларни қўзғатиши мумкин. Оғир ўткир ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактик шок кам кузатилган. Ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг биринчи белгилари пайдо бўлганида, Ибутард 300 препаратини қўллашни тўхтатиш керак. Симптоматикасига мувофиқ зарур бўлган тиббий чоралар малакали мутахассислар томонидан кўрилади;кекса ёшли одамларда ножўя реакцияларининг юқори тез-тезлигига, айниқса оқибати ўлим билан тугаши мумкин бўлган меъда-ичакдан қон кетишлар ва перфорацияларга олиб келиши мумкин. Қуйидаги шахслар ибупрофенни эҳтиёткорлик билан қўллашлари керак: ўта юқори сезувчанлик реакциясини кўриниши сифатида асептик менингитни ривожланиш хавфи ошганлиги туфайли, тизимли қизил югурук ва бириктирувчи тўқималарнинг бошқа диффуз касалликларида. Асептик менингит шунингдек бу сурункали касалликлари бўлмаган пациентларда ҳам кузатилган;аллергологик анамнез бўлганида ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланишини юқори хавфи туфайли;меъда-ичак бузилишлари ва ичакни сурункали яллиғланиши касалликлари, шу жумладан ярали колит ва Крон касаллигида, улар зўрайиши мумкинлиги туфайли;илгари НЯҚП, шу жумладан ибупрофен билан даволашда артериал босимни ошиши ва/ёки суюқликни тутилиб қолиши, шишларни ҳосил бўлиши билан юрак етишмовчилигида;буйраклар фаолиятини бузилишларида, чунки НЯҚП қабул қилиш унинг ёмонлашишини қўзғатиши ва буйрак етишмовчилигини чиқариши мумкин;жигар дисфункциясида – артериал босимни ошиши ва/ёки юрак етишмовчилиги, жигар фаолияти бузилганида кучайиши ва/ёки организмда суюқликни тутилиши пайдо бўлиши мумкин;юрак томир касалликларининг хавф омилларида (масалан, артериал гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш). Кардиоваскуляр ва цереброваскуляр самаралари. Клиник ва эпидемиологик маълумотлар ибупрофенни, айниқса юқори дозаларда (суткада 2400 мг) узоқ вақт қўллаш, миокард инфаркти ёки импульс каби артериал тромбозли ҳолатлар хавфини аҳамияциз ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигидан далолат беради. Мавжуд бўлган эпидемиологик текширишлар, ибупрофеннинг кичик дозалари (ҳар куни 1200 мг дан кам) миокард инфарктини ривожланиш хавфини оширмаслигидан далолат беради. Назорат қилиб бўлмайдиган димланган юрак етишмовчилиги, турғун юрак ишемик касаллиги, периферик артерияларнинг касалликлари ва/ёки цереброваскуляр патологияси бўлган пациентларга, ибупрофен фақат фойда/хавф нисбати синчиклаб таҳлил қилинганидан кейин буюрилади. Гастроинтестинал самаралари Меъда-ичак яралари, қон кетишлар, перфорация, шу жумладан ўлим билан тугаган, барча НЯҚП қўлланганида қайд қилинган. Улар даволанишнинг ҳар қандай вақтида ривожланиши мумкин, хавфли симптомлар билан кечиши ёки кечмаслиги мумкин ва анамнезида овқат ҳазм қилиш йўлларининг оғир касалликлари бўлмаган одамларда пайдо бўлиши мумкин. Меъда-ичак қон кетишлари, яралар, перфорацияларнинг хавфи НЯҚП ларнинг дозалари оширилганда, айниқса анамнезида овқат ҳазм қилиш йўларининг эрозив-ярали касалликлари бўлган ва айниқса қон кетиши ва перфорация билан асоратланган пациентларда, кекса ёшли шахсларда ошади. Бундай пациентларни даволашни минимал дозалар билан бошлаш ва ибупрофеннинг улцероген таъсирини олдини олиш учун протектор (ҳимоя қилувчи) препаратларни, масалан, мизопростол ёки протон помпаси ингибиторларини панель қўллаш эҳтимолини кўриб чиқиш (ацетилсалицил кислотанинг кичик дозалари билан ёки овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан асоратларнинг хавфини оширадиган бошқа препаратлар билан тегишли даволашни талаб қилувчи пациентлар каби) керак. Препарат билан даволаш вақтида одатдаги бўлмаган ҳар қандай симптомлар (энг аввало қориннинг юқори қисмида кучли оғриқ, қора рангга бўялган аҳлат (мелена) ва қонли қусиш) пайдо бўлганида пациентлар уни қўллашни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклигини билишлари керак. Кортикостероидлар, антикоагулянтлар (варфарин), серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари ёки антитромбоцитор препаратлар, масалан, ацетилсалицил кислотаси каби меъда-ичак йўлларининг яралари ёки қон кетиши хавфини ошириши мумкин бўлган препаратлар қабул қилаётган шахсларга, Ибутард 300 ни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Дерматологик самаралари НЯҚП қўлланганида жуда кам, баъзан ўлим билан тугаган ҳолларда, жиддий тери реакциялари, шу жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз ҳақида хабарлар берилган. Кўпчилик ҳолларда бу реакциялар пациентларда касалликнинг биринчи ойида ривожланган. Ибутард 300 қабул қилишда кузатиладиган тери тошмалари, шиллиқ қаватларни шикастланиши ёки ўта юқори сезувчанликнинг ҳар қандай бошқа белгиларини биринчи кўринишларида тўхтатиш керак. Буйракларга таъсири. Юқори даражадаги сувсизланиши бўлган пациентларда ибупрофенни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. НЯҚП қабул қилиш нефротокцикликка, простагландинларнинг синтезини дозага боғлиқ пасайишига олиб келиши ва буйракда қон айланишини бузилиши оқибатида буйрак етишмовчилигининг ривожланишини қўзғатиши мумкин. Юқори хавф гуруҳлари: буйраклар фаолиятини бузилиши, юрак бузилишлари, жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар, диуретиклар, АПФ ингибиторларини олаётган пациентлар ва кекса ёшли шахслар. Бундай пациентларда буйракларнинг фаолиятини назорат қилиш керак. НЯҚП билан даволаниш тўхтатилганидан кейин одатда буйраклар фаолияти тикланади. Оғриқни қолдирувчи воситаларни  узоқ вақт ва назорациз қўллаш, айниқса турли оғриқ қолдирувчи воситаларни қўшиш, буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи билан буйракларни жиддий шикастланишига (аналгетик нефропатия) олиб келиши мумкин. Гематологик самаралари Ибупрофен бошқа НЯҚП каби, соғлом одамларда тромбоцитларнинг агрегациясига таъсир қилиши ва қон кетиши вақтини ошириши мумкин. Аёллар фертиллигини бузилиши Ибупрофенни қўллаш аёлларда фертиллик фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин ва у ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга тавсия қилинмайди. Уруғланишда қийинчилиги бўлган ёки бепуштлик бўйича текширилаётган аёлларда ибупрофенни қўллашни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш керак. Агарда препарат қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, ёдингизга тушган заҳоти препаратни одатдаги дозада қабул қилинг, навбатдаги қабул қилишлар – 12 соатдан кейин. Препаратнинг иккиланган дозада қабул қилманг.

Оригинал ўрамида, 25ºС гача ҳароратда.

Симптомлари: қабул қилинган препаратнинг миқдорига ва қабул қилгандан кейин ўтган вақтга боғлиқ, аммо шахсий реакцияларни истисно қилиш мумкин эмас. Кўпчилик ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, камроқ ич кетиши. Шунингдек қулоқларда шовқин, ҳолсизлик, уйқучанлик, бош оғриғи ва меъда-ичакдан қон кетиши бўлиши мумкин. Жиддийроқ заҳарланишларда бош айланиши, тормозланиш, нафасни сусайиши/апноэ, цианоз, ҳансираш, нистагм, кўришни бузилиши, баъзида қўзғалиш, тиришишлар, дезориентация, ҳушни йўқолиши, кома каби нейротокцикликнинг симптомлари кузатилади. Оғир заҳарланишларда – юқори артериал гипотензия, брадикардия/тахикардия, бўлмачалар фибрилляцияси, гиперкалиемия, метаболик ацидоз, протромбин вақтини узайиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, жигарни шикастланиши кузатилиши мумкин. Бронхиал астмаси бўлган беморларда астманинг симптомлари зўрайиши мумкин. Даволаш: специфик антидоти йўқ. Ибупрофеннинг хавфли потенциал токсик дозаси қабул қилинганидан кейин бир соат давомида меъда ювиш, қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмир буюрилади. Терапевтик чоралар пациентнинг ҳолатини оғирлик даражасига ва жадал даволашнинг умумий тамойилларига боғлиқ. Буйраклар, жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Гемодиализ самарасиз.

Рецепциз

10 капсуладан блистерда, 1 блистердан қутида; 10 капсуладан блистерда, 2 блистердан қутида.

2 йил.