Меъда-ичак йўллари томонидан: энг кўп учрайдиган ножўя реакциялар меъда-ичак йўллари томонидан кузатилади.
Пептик яра, перфорация ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, баъзида ўлим билан якунланувчи қон кетиши, бу айниқса кексаларда ўрин тутиши мумкин.
Кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, қабзият, диспепсия, қоринда оғриқ, мелена, қон аралаш қусиш, ярали стоматит, колит ва Крон касаллигини зўрайиши ибупрофенни қўллангандан кейин қайд этилган.
Гастрит кам ривожланган.
Кам ҳолларда – меъда-ичак йўллари девори перфорацияси.
Жуда кам ҳолларда – панкреатит.
Иммун тизими томонидан: НЯҚВ ни қабул қилгандан кейин ўта юқори сезувчанлик реакциялари қайд этилган.
Хусусан: носпецифик аллергик реакциялар ва анафилакция;нафас йўллари реактивлигини бузилиши (астма, бронхоспазм ва ҳансираш),терида турли кўринишлар (ҳар хил турдаги тошма, қичишиш, эшакеми, пурпура, Квинке шиши ва камроқ эксфолиатив ва буллёз дерматозлар (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз ва кўп шаклли эритема).
Юрак-қон томир тизими томонидан: шишлар, гипертензия ва юрак етишмовчилиги кўринишлари НЯҚВ билан даволанганда қайд қилинган.
Эпидемиологик маълумотлар, ибупрофенни, айниқса юқори дозаларда (суткада 2400 мг) қўллаш билан узоқ муддат даволанишда, миокард инфаркти ва импульсни келтириб чиқарувчи артериал тромбоз хавфини бироз ошишини чақириши мумкинлигидан далолат беради.
Қон тизими ва лимфатик тизим томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз, апластик анемия ва гемолитик анемия.
Руҳий бузилишлар: уйқусизлик, хавотирлик, депрессия, онгни чалкашиши, галлюцинациялар.
Нерв тизими бузилишлари: кўриш нервининг неврити, бош оғриғи, парестезиялар, бош айланиши, уйқучанлик.
Инфекциялар ва инвазиялар: ринит ва энса мушакларини ригидлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, иситма ёки ориентацияни йўқолиши симптомлари билан кечувчи асептик менингит (айниқса тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари каби аутоиммун бузилишлари бўлган пациентларда).
Кўриш аъзоси томонидан: кўришни бузилиши ва кўрув нервининг токсик нейропатияси.
Қўлоқ ва вестибуляр аппарат томонидан: эшитишни бузилиши, қулоқни шанғиллаши ва бош айланиши.
Гепатобилиар тизими томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, жигар етишмовчилиги, гепатит ва сариқлик.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (жуда кам), ёруғликни сезувчанлик реакциялари.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши ва турли кўринишдаги токсик нефропатия, шу жумладан интерстициал нефрит, нефротик синдром ва буйрак етишмовчилиги.
Умумий бузилишлар: лоҳаслик, чарчоқлик.
Юқорида келтирилган ножўя реакциялар ёки дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича ушбу йўриқномасида кўрсатилмаган ножўя реакциялар юз берган ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш лозим.