Ибупрофен rasmini ko'rish

Таркиби:

1 қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 200 мг ибупрофен; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза), магний стеарати, повидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди, титан диоксиди (Е 171), талк, полисорбат 80, полиетиленгликол 6000 (макрогол 6000), кармоизин (Е 122).

Тасир этувчи модда(ХПН):

ибупрофен;

Препаратнинг савдо номи:

Ибупрофен

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши воситалар. Пропион кислотасининг хосиласи.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар.

думалоқ шаклли, қобиқ билан қопланган, пушти рангли, устки ва пастки юзаси қавариқ таблеткалар. Синдириб, лупа остида кўрилганда бутун қават билан қопланган ядро кўринади.

Ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши воситалар. Пропион кислотасининг хосиласи.

Бош ва тиш оғриғи, дисменорея, невралгия, орқа, бўғимлар, мушаклардаги оғриқларни, ревматик оғриқларни, шунингдек шамоллаш ва грипп симптомларини симптоматик даволаш учун қўлланилади.

Перорал қўллаш учун буюрилади. Оғриқ симптомларидан ҳоли бўлиш учун керак бўлган минимал самарали дозани, кўпи билан 5 сутка, ёки иситма симптомларидан кўпи билан 3 сутка  давомидаги қисқа давр давомида қўллаш мумкин. Препаратни 5 суткадан ортиқ қўллаш зарурати бўлганида (агар симптомлар йўқолмаса), маслахат олиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Препарат катталар ва тана вазни 20 кг дан ортиқ бўлмаган болаларга (тахминан 6 ёшли болаларга) буюрилади. Одатда суткада тана вазнига 20 дан 30 мг/кг гача хисобидан қўлланади. Суткада тана вазнига 30 мг/кг дан оширилмасин. Тана вазни 20 кг дан 30 кг гача (6 ёшдан 11 ёшгача) бўлган болаларга – 200 мг (1 таблетка), зарурати бўлганида такрорий доза – 6 соат ўтгач буюрилади, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам суткада 600 мг (3 таблетка) дан қўллаш мумкин эмас. Катталар ва тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган болаларда қўллаш зарурати бўлганда 200-400 мг дан (1-2 таблетка) хар 4-6 соатда қўлланади. Таблеткаларни сув билан қабул қилиш керак. 24 соат давомида 1200 мг (6 таблеткадан) дан ортиқ қабул қилинмасин. Кекса ёшли шахслар махсус дозалашни талаб қилмайдилар.

НЯҚВ билан даволашда шиш, артериал босимни ошиши ва юрак етишмовчилиги аниқланган. Ўтказилган клиник тадқиқотлар ва эпидемиологик тадқиқотларнинг маълумотлари ибупрофенни қўллаш (айниқса 2400 мг юқори дозаларда хар куни), шунингдек уни давомли қўллаш артериал тромботик асоратлар (масалан, миокард инфаркти ёки импульс) пайдо бўлиши хавфини ахамияциз ошишига олиб келиши мумкинлигидан далолат беради. Юқори сезувчанлик реакциялари аниқланган: носпецифик аллергик реакциялар, анафилакция ва нафас тизими томонидан реактивлик, масалан бронхиал астма, бронхиал астмани зўрайиши, бронхоспазм, ҳансираш, турли тери реакциялари, масалан қичишиш, эшакеми, Квинке шиши, ҳамда жуда кам ҳолларда эксфолиатив ва буллез дерматитлар (шу жумладан эпидермал некролиз ва кўп шаклли эритема) аниқланган. Қуйида келтирилган ножўя самараларнинг рўйхати рецепциз бериладиган препаратлар таркибида ибупрофенни давомли бўлмаган қўллашда кузатилган ножўя самаралари билан боғлиқ. Сурункали касалликларни узоқ муддат даволашда қўшимча қўшимча ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин. Умумий бузилишлар: эшакеми ва қичишиш кўринишидаги юқори сезувчанлик, қуйидаги кўринишлар: юз, тил ва халқумни шиши, ҳансираш, тахикардия, артериал босимни пасайиши (ҳатто шоккача анафилакция, Квинке шиши), гепаторенал синдром, бронхиал астмани зўрайиши ва бронхоспазм билан кечувчи юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қорин оғриғи, жиғилдон қайнаши, ярали стоматит, диспепсия ва кўнгил айниши; диарея, метеоризм, қабзият ва қусиш, панкреатит, дуоденит, эзофагит; яра касаллиги, перфорация ва меъда-ичак қон кетишлари, улар алоҳида ҳолларда, айниқса кекса ёшли шахсларда ўлимга олиб келиши мумкин. Ярали колит ва Крон касаллигини зўрайиши. Неврологик бузилишлар: бош оғриғи, бош айланиши, жиззакилик, асабийлик, депрессия, уйқучанлик, уйқусизлик, хавотирлик, психомотор қўзғалиш, эмоционал беқарорлик, тиришишлар; асептик менингит. Сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар: қон зардобида мочевинанинг юқори миқдори билан боғлиқ бўлган, айниқса давомли қўлланганидаги ўткир буйрак етишмовчилиги, папилонекроз ва шиш, цистит, гематурия, интерстициал нефрит, нефротик синдром, олигурия, полиурия, тубуляр некроз, гламерулонефрит. Сезги аъзолари томонидан: эшитишни бузилиши, эшитишни пасайиши, қулоқларда жаранглаш ёки шовқин, кўришни ноаниқлиги, ранг сезишни ўзгариши, токсик амблиопия. Эндокрин тизим ва метоболизмдаги бузилишлар: иштаҳани пасайиши, кўзлар ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, ринит. Гепатобилиар тизими томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, гепатит, сариқлик, гепатонекроз, жигар етишмовчилиги. Қон тизими ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар: қон яратиш тизимини бузилишлари, апластик анемия, гемолитик анемия, эозинофилия, гематокрит ва гемоглобин даражасини пасайиши, лейкопения, тромбоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз. Биринчи белгилари қуйидагилар ҳисобланади: юқори ҳарорат, томоқ оғриғи, оғиз бўшлиғида яралар, грипп симптомлари, озиб кетишнинг оғир шакли, аниқланмаган қон кетишлар ва кўкаришлар. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар: тери тошмалари, пурпура, терини қипиқланиши, алопеция, фотосенсибилизация; кўп шаклли эритема ва эпидермал некролиз каби тери реакцияларининг оғир шакллари пайдо бўлиши мумкин. Иммун тизими томонидан бузилишлар: аутоиммун бузилишлар (хусусан – тизимли қизил югурик, бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари) бўлган пациентларда ибупрофен билан даволаш вақтида асептик менингит симптомларини пайдо бўлишини (хусусан – энса мушакларининг ригидлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, юқори ҳарорат ёки дезориентация) камдан-кам ҳоллари кузатилган.

Ибупрофенга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллашдан кейинги аллергик реакциялар (масалан, бронхиал астма, ринит, Квинке шиши). Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги меъда ва/ёки ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги (яра касаллигини зўрайишини ёки қон кетишининг икки ёки кўпроқ аниқ эпизодлари). Ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан аввалги даволаш билан боғлиқ бўлган анамнезидаги овқат ҳазм қилиш йўли бўлимларидаги қон кетиши ёки тешилиш. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан, шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг специфик ингибиторларини бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Оғир буйрак, юрак ёки жигар етишмовчилиги. Ҳомиладорликнинг – ИИИ уч ойлиги.

Ибупрофенни (бошқа яллиғланишга қарши воситалар каби) қуйидагилар билан мажмуада қўллаш мумкин эмас: ацетилсалицил кислотаси билан, агар шифокор томонидан ацетилсалицил кислотасининг кам дозаси (суткада 75 мг дан кўп эмас) буюрилмаган бўлса, чунки бу ножўя самараларни пайдо бўлиш тез-тезлигини ошишига олиб келиши мумкин. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) билан – бу ножўя самараларни пайдо бўлиш тез-тезлигини ошишига олиб келиши мумкин.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген таъсири аниқланмаганлигига қарамай, ибупрофенни ҳомиладорликнинг биринчи 6 ойлиги давомида қўллаш тавсия этилмайди. Ибупрофенни ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлигида қўллаш мумкин эмас, чунки ҳомилада барқарор ўпка гипертензияси пайдо бўлиши мумкинлиги билан бирга артериал йўлини муддатидан олдин бекилишининг хавфи бор. Туғруқни бошланиши кечикиши мумкин,  туғруқ давомийлиги эса, бир вақтда она ва болада қон кетиши хавфини ошиши билан узаяди. Бир неча тадқиқотларни ўтказиш вақтида ибупрофеннинг жуда оз миқдори кўкрак сутида аниқланган, лекин янги туғилган чақалоқларга  салбий таъсири аниқланмаган.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген таъсири аниқланмаганлигига қарамай, ибупрофенни ҳомиладорликнинг биринчи 6 ойлиги давомида қўллаш тавсия этилмайди. Ибупрофенни ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлигида қўллаш мумкин эмас, чунки ҳомилада барқарор ўпка гипертензияси пайдо бўлиши мумкинлиги билан бирга артериал йўлини муддатидан олдин бекилишининг хавфи бор. Туғруқни бошланиши кечикиши мумкин,  туғруқ давомийлиги эса, бир вақтда она ва болада қон кетиши хавфини ошиши билан узаяди. Бир неча тадқиқотларни ўтказиш вақтида ибупрофеннинг жуда оз миқдори кўкрак сутида аниқланган, лекин янги туғилган чақалоқларга  салбий таъсири аниқланмаган.

Оригинал ўрамида, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болаларда препаратни 400 мг/кг дан ортиқ дозада қўллаш интоксикация симптомларини пайдо бўлишини чақириши мумкин. Катталарда дозанинг самараси камроқ ифодаланган. Доза ошириб юборилганида ярим чиқарилиш даври 1,5-3 соатни ташкил қилади. Интоксикация симптомлари – клиник синовларда иштирок этган кўпчилик пациентларда, ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг аҳамиятли миқдорини қўллаш фақат кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳасида оғриқ, жуда кам ҳолларда – диарея чақирган. Шунингдек қулоқларни шанғиллаши, бош оғриғи ва овқат ҳазм қилиш йўлларидан қон кетиши юз бериши ҳам мумкин. Оғирроқ заҳарланишда уйқучанлик, баъзида – нерв қўзғалиши ва дезориентация ёки кома кўринишидаги марказий нерв тизимини токсик шикастланиши рўй бериши мумкин. Баъзида пациентларда тиришишлар кузатилади. Оғир заҳарланишда ацидоз пайдо бўлиши мумкин: эҳтимол қон ивиш омилларига таъсири оқибатида протромбин индекси ошиши мумкин. Ўткир буйрак етишмовчилиги ва жигарни шикастланиши юз бериши мумкин. Бронхиал астмаси бўлган беморларда касалликни кечишини зўрайиши кузатилиши мумкин. Даволаш симптоматик бўлиб, у нафас йўлларини тозалаш ва ҳолат нормалланишигача юрак симптомлари ва хаётий зарур фаолиятларнинг кўрсатгичларини кузатишни ўз ичига олади. Препаратнинг потенциал токсик дозаси қабул қилинганидан кейин 1 соат давомида перорал фаоллаштирилган кўмирни қўллаш тавсия этилади. Тез-тез ва давомли тиришишларда вена ичига диазепам ёки лоразепам қўлланади. Бронхиал астмани зўрайишини даволашда бронхолитик воситаларни қўллаш керак.

Рецепциз

10 таблеткадан блистерда; 5 блистердан картон қутида;

3 йил.