Ибумолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

:

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол/ибупрофен

Препаратнинг савдо номи:

Ибумол

Фармакалогик гуруҳи:

Аналгетик ва антипиретик.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ рангли, икки томони қабариқ, чўзиқ шаклли қобик билан қопланмаган бир томонида белгили таблеткалар.

Аналгетик ва антипиретик.

N02BE51

Ибупрофен меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади ва плазма оқсиллари билан яхши боғланади. Ибупрофен диффузия йўли билан синовиал суюқликка ўтади. Қон зардобидаги ибупрофеннинг чўққи даражасига, умуман олганда, қабул қилгандан сўнг бир ёки икки соат давомида эришилади. Ибупрофен жигарда, ёки метаболитлари ҳолида, ёки асосий конъюгатлари ҳолида, шунингдек оз миқдорда ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали бирламчи чиқариладиган икки асосий метаболитларигача метаболизмга учрайди. Ибупрофен қабул қилинганидан сўнг 24 соат давомида организмдан бутунлай чиқарилади. Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Плазмада препаратнинг чўққи концентрациясига перорал қабул қилинганидан кейин тахминан 10-60 минут ўтгач эришилади. Парацетамол организмнинг тўқималарида тақсимланади. Парацетамол жигарда метаболизмга учрайди ва асосан глюкуронид ва судья конъюгатлари, тахминан 10% глутатион конъюгатлари ҳолида сийдик билан чиқарилади. Парацетамолнинг 5% дан камроғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 1 дан 3 соатгача тебранади.

Ибумол турли келиб чиқишга эга бўлган ўртача яққол оғриқ синдромида (бош ва тиш оғриғида, невралгия, остеохондроз, артралгия, миалгия натижасида ривожланган белдаги оғриқларда, тендовагинит, бурситда, мушаклар, боғламлар ва пайларни чўзилиши натижасида ривожланган оғриқларда) қўлланади; шамоллашда ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида (шу жумладан, юқори нафас йўлларининг касалликларида, қулоқ, томоқ ва бурун касалликларида, артритда, дисменореяда, аднекситда) юқори тана ҳароратини пасайтириш учун қўллаш мумкин.

Катталарга бир таблетка (400 мг/325 мг) дан суткада 4 марта овқатдан сўнг. Катталар учун максимал бир марталик доза – 2 таблеткани, максимал суткалик доза – 6 таблеткани ташкил қилади. Жигар ёки буйракларнинг фаолияти бузилганида препаратни қабул қилишлар орасидаги танаффус камида 8 соат бўлиши керак. Шифокорнинг назоратисиз препаратни иситма туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ ва оғриқни қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кўришни бузилиши. МИЙ томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорекция, қорин оғриғи, меъда-ичак тизимини эрозив-ярали шикастланишлари, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши, қон кетиши, диарея. Аллергик реакциялар: тошма, қичишиш, эшакеми, ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Одатда ножўя реакциялар препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг ўтиб кетади.

Бу препаратни қўллаш мумкин эмас: – ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), ибупрофен, парацетамол ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига ўта юқори сезувчанлиги маълум бўлган пациентларда; – анамнезида ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) ни қўллаш билан боғлиқ ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, бронхоспазм, ангиоэдема, аситма, ринитлар ёки эшакеми, анафилактик реакциялар) бўлган пациентларда; анамнезида ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) ни қўллаш билан боғлиқ бўлган меъда-ичак яралари/перфорацияси ёки қон кетишлари бўлган пациентларда; – қон ивишини бузилишлари бўлган пациентларда; – жиддий жигар, буйраклар ва юрак касалликлари бўлган пациентларда; – ножўя реакцияларини ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) ни сақловчи бошқа препаратлар, шу жумладан, циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) ни специфик ингибиторлари ва ацетилсалицил кислотасини кунига 75 мг дан ортиқ дозаси билан бир вақтда ишлатилганида; – жиддий ножўя реакцияларини ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли, парацетамол ёки ибупрофен сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда ишлатилганида; – ҳомилада артериал қон оқимини муддатидан олдин ёпилиш ҳавфи ва ўпка гипертензиясини ривожланиши мумкинлиги сабабли ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги давомида қўллаш мумкин эмас.

Кортикостероидлар ибупрофен билан бирга меъда-ичак йўллари (МИЙ) га ножўя таъсирини ошириши мумкин. Антикоагулянтлар гепарин ёки тромболитик воситаларни Ибумол билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки ибупрофен МИЙ яралари ва қон кетишларини чақириши мумкин. Ибупрофен перорал антидиабетик воситалар ва инсулиннинг гипогликемик таъсирини ошириши мумкин. Ибупрофен дигоксин, циклоспорин, литий ва метотрексатнинг плазмадаги концентрацияларини ошириши мумкин. Ибумолни бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар, барбитуратлар, тиришишга қарши препаратлар ва рифампицин билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди. Ибумол фуросемид ва тиазид диуретикларининг сийдик ҳайдовчи таъсирини камайтириши, хлорамфеникол (левомицетин) нинг цитотокциклигини кучайтириши мумкин. Бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш шифокор билан келишилган ҳолда бўлиши керак.

Кекса ёшли шахсларда, жигар ва буйраклар фаолияти бузилган беморларда, сурункали юрак етишмовчилигида, шунингдек антикоагулянт ва гиполипидемик препаратларни ичга қабул қилаётганларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Препаратни қабул қилиш вақтида жигарнинг шикастланишини олдини олиш учун алкогол истеъмол қилиш мумкин эмас. Препарат узоқ вақт қабул қилинганида (5 кундан ортиқ) периферик қонни ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Ўткир захарланиш белгилари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги ва кома ҳолати ривожланади. Заҳарланишга гумон қилинганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Даволаш: биринчи 4 соатни ичида меъдани ювиш, адсорбентларни буюриш, глутатион ҳосил бўлишини оширувчи дори воситаларини юбориш (биринчи 12 соатда ацетилцистеинни вена ичига юбориш ёки ичга қабул қилиш) ва симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда. 10 блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.