ГЕНФЕРОНрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 суппозиторий мувофиқ дозалар учун 55 мг+250 000 ХБ + 10 мг, 55 мг+500 000 ХБ + 10 мг, 55 мг+1000 000 ХБ + 10 мг қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: рекомбинант (ро ИФН-α2б) одам алфа-2б интерферони – 250 000 ХБ ёки 500 000 ХБ ёки 1 000 000 ХБ; таурин – 0,01 г, бензокаин – 0,055 г; ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ – 1,65 г вазнли суппозиторий олиш учун етарли миқдорда, декстран 60 000 – 0,0015 г, макрогол 1500 – 0,1240 г, полисорбат 80 – 0,0330 г, эмулгатор Т2 – 0,1320 г, натрий гидроцитрати – 0,0001 г, лимон кислотаси – 0,0015 г, тозаланган сув – 0,0660 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бензокаин+алфа-2б интерферони+таурин&

Препаратнинг савдо номи:

ГЕНФЕРОН

Фармакалогик гуруҳи:

иммуномодуляция қилувчи воситалар, интерферонлар.

Дори шакли:

вагинал ва ректал суппозиторийлар

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, цилиндрик шаклли, ўткир учли суппозиторийлар, узунасига кесилганида бир хил. Кесилганида ҳаво ўзаги ёки воронкасимон ўйиқча бўлишига йўл қўйилади.

иммуномодуляция қилувчи воситалар, интерферонлар.

L03AB05

Препарат ректал юборилганида интерфероннинг юқори биокираолишлиги (80% дан кўп) аниқланади, шу сабабли яққол ҳам маҳаллий, ҳам тизимли иммуномодуляция қилувчи таъсирга эришилади, вагина ичига қўлланганида инфекция ўчоғидаги юқори концентрация ва шиллиқ қавати хужайраларида жойлашиши ҳисобига яққол маҳаллий вирусларга қарши, антипролифератив ва антибактериал самарага эришилади, бунда тизимли таъсири вагинанинг шиллиқ қаватидан паст сўрилиш қобилияти ҳисобига аҳамияциз. Интерфероннинг қон зардобидаги максимал концентрациясига препарат юборилганидан кейин 5 соат ўтгач эришилади. α-интерфероннинг асосий чиқарилиш йўли буйрак катаболизмидир. Ярим чиқарилиш даври 12 соатни ташкил қилади, бу препаратни суткада 2 марта қўллаш кераклигини белгилайди.

Катталардаги урогенитал йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликларини мажмуавий даволаш таркибида: генитал герпес, хламидиоз, уреаплазмоз, микоплазмоз, қайталанувчи вагинал кандидози, гарднереллёз, трихомоноз, папилломавирусли инфекция, бактериал вагиноз, бачадон бўйни эрозияси, цервицит, вулвовагинит, бартолинит, аднексит, простатит, уретрит, баланит, баланопостит. Катталарда бактериал этиологияли сурункали қайталанувчи циститнимажмуавий даволашда қўлланади. Катталарда ўткир бронхитни мажмуавий даволашда қўлланади.

Аёллардаги урогенитал йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари. 1 суппозиторийдан (250 000 ХБ ёки 500 000 ХБ ёки 1 000 000 ХБ дан касалликнинг оғирлигига қараб) вагинага ёки ректал (касаллик характерига қараб) суткада 2 марта ҳар куни 10 кун давомида. Чўзилган шаклларида ҳафтада 3 марта, кунора 1 суппозиторийдан 1-3 ой давомида. Вагинадаги яққол инфекцион-яллиғланиш жараёнида 500 000 ХБ 1 суппозиторийни вагина ичига эрталаб ва 1 000 000 ХБ 1 суппозиторийни ректал равишда кечасига, бир вақтда вагинага антибактериал/фунгицид агентлар сақловчи суппозиторийларни юбориш билан бирга қўллаш мумкин. Аёллардаги урогенитал йўлларнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволашда маҳаллий иммунитет кўрсаткичларини меъёрлаштириш учун 13-40 ҳафталик муддатдаги ҳомиладорликда 250 000 ХБ 1 суппозиторийдан вагинага, суткада 2 марта ҳар куни,        10 кун давомида қўлланади. Эркаклардаги урогенитал йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари. Ректал 1 суппозиторийдан (500 000 ХБ ёки 1 000 000 ХБ дан касалликнинг оғирлигига қараб) суткада 2 марта ҳар куни, 10 кун давомида. Катталарда сурункали қайталанувчи цистит мажмуавий даволаш таркибида. Касалликни зўрайишида – стандарт антибактериал даволаш курси билан биргаликда 10 кун давомида 1 суппозиторийдансуткада 2 марта ректал, кейин қайталанишни олдини олиш мақсадида 40 кун давомида 1 суппозиторийдан (1000 000 ХБ)кун ора ректал қўлланади. Катталарда ўткир бронхитни мажмуавий даволаш таркибида. 1 суппозиторий (1 000 000 ХБ ёки 500 000 ХБ) дан суткада 2 марта, 5 кун давомида, қўлланилади.

Препарат беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Маҳаллий аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Ушбу кўринишлар қайтувчи ва юбориш тўхтатилганидан кейин 72 соат давомида йўқолади. Шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин даволашни давом эттириш мумкин. Алфа-2б интерфероннинг барча турлари қўлланганида пайдо бўладиган этни увишиши, ҳароратни ошиши, толиқиш, иштаҳани йўқолиши, мушак ва бош оғриқлари, бўғимлардаги оғриқ, терлаш каби кўринишлар, шунингдек лейко- ва тромбоцитопения кузатилиши мумкин, аммо кўпинча улар суткалик доза 10 000 000 ХБ дан ошганида кузатилиши мумкин. Ҳозирги вақтгача оғир ножўя кўринишлар кузатилмаган. Бошқа ҳар қандай препарат каби алфа-2б интерферон юборилганидан кейин ҳароратнинг ошиши ҳолларида, бир марта 500-1000 мг дозада парацетамол қабул қилиш мумкин.

Интерферонни ва препаратнинг таркибига кирувчи бошқа моддаларни шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

ГЕНФЕРОН® урогенитал касалликларни даволаш учун қўлланадиган дори воситалари (шу жумладан антибиотиклар ва бошқа микробларга қарши препаратлар) билан бирга қўлланганида жуда самарали. Нонаркотик аналгетиклар ва антихолинестераз дори воситалари бензокаиннинг таъсирини кучайтиради. Бензокаин сулфаниламидларнинг антибактериал фаоллигини камайтиради.

Урогенитал инфекцияни қайталанишини бартараф қилиш учун бир вақтда жинсий шерикни ҳам даволаш масаласини кўриб чиқиш тавсия қилинади. Препаратни ҳайз кўриш вақтида қўллашга йўл қўйилади.

Ҳомиладорликнинг 13-40 ҳафталик муддатида генитал герпес, хламидиоз, уреаплазмоз, микоплазмоз, цитомегаловирусли инфекция, папилломавирусли инфекция, қичишиш бўлганида, бактериал вагиноз, урогенитал йўлларининг қуйи бўлими соҳаларида дискомфорт ва оғриқ ҳисслари бўлганида маҳаллий иммунитетнинг кўрсаткичларини меъёрлаштириш учун қўллаш кўрсатилган. Клиник тадқиқотлар билан ҳомиладорликнинг 13-40 ҳафталик муддатида 250 000 ХБ ГЕНФЕРОН® препаратини қин ичига қўллашнинг хавфсизлиги исботланган. Препаратни ҳомиладорликнинг И уч ойлигида қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. ГЕНФЕРОН® препарати алоҳида эҳтиёткорлик ва тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолиятни (транспорт воситаларини, машина қурилмаларини ва шу кабиларни бошқариш) бажаришга таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

20С дан 80С гача бўлган ҳароратда.

ГЕНФЕРОН® препаратининг дозасини ошриб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган. Тасодифан бир вақтда шифокор буюрганидан кўп миқдорда суппозиторийлар юборилганида, кейинги юборишни 24 соатга тўхтатиш керак, ундан кейин даволашни кўрсатилган схема бўйича тиклаш мумкин.

Рецепт бўйича

Суппозиторийлар 55 мг+250 000 ХБ+10 мг, 55 мг+500 000 ХБ+10 мг, 55 мг+1 000 000 ХБ+10 мг 5 суппозиторийдан алюминий фолга ёки поливинилхлорид плёнка контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.