ГЕКСОРАЛ rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: гексетидин – 2,0 мг; ёрдамчи моддалар: полисорбат 80, лимон кислотаси моногидрати, натрий сахаринати, левоментол, эвкалипт хивичсимон барглари мойи, натрий калций эдетати, 96% ли этанол, натрий гидроксиди, тозаланган сув, азот.

Тасир этувчи модда(ХПН):

гексетидин

Препаратнинг савдо номи:

ГЕКСОРАЛ

Фармакалогик гуруҳи:

антисептик восита.

Дори шакли:

маҳаллий қўллаш учун аэрозол

тиниқ, рангсиз, ялпиз ҳидли суюқлик.

антисептик восита.

A01AV12.

Гексетидин шиллиқ қаватга яхши ёпишади (адгезия) ва деярли сўрилмайди. Фаол модда бир марта қўлланганидан кейин унинг қолдиқлари микрофильмкларнинг шиллиқ қаватида 65 соат давомида аниқланади. Тиш карашида фаол концентрациялар қўлланганидан кейин 10-14 соат давомида сақланади.

Симптоматик восита сифатида. Оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқ инфекцион яллиғланиш касалликларида симптоматик даволаш:тонзиллит, ангина (шу жумладан Плаут-Винцент ангинаси ёнбош валиклар ангинаси), фарингит, гингвит, стоматит, глоссит, парадонтоз;замбуруғли касалликларЖароҳатларда оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқ хирургик аралашувларданаввал ёки кейин ва жароҳатларда инфекцион асоратларни олдини олиш, шу жумладан тишлар олинганидан кейин алвеолаларни инфекцияланиши олдини олиш.Оғиз бўшлиғи гигиенаси, шунингдек оғиздаги ёқимсиз ҳидни бартараф қилиш учун.

Маҳаллий қўлланилади. 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: препаратни тиббий ходим билан маслаҳатлашган кейин қўллаш мумкин. Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар: шикастланган соҳани нафасни тутиб туриб ишлов берилади, 1-2 секунд давомида суткада 2 марта пуркалади. Гексетидин шиллиқ қаватга ёпишади ва шу туфайли турғун самара беради. Шу сабабли препаратни овқатдан кейин қўллаш керак.

Дори препаратининг рўйхатдан ўтказилгандан кейин қўлланганда аниқланган ножўя реакциялар қуйидаги шаклда таснифланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотларга асосланиб келиб чиқиши тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас). Иммун тизими томонидан бузилишлар. Жуда кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан эшакеми), ангионевротик шиш. Нерв тизими томонидан бузилишлар. Жуда кам ҳолларда: агевзия, дисгевзия. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар. Кам ҳолларда: йўтал, ўта юқори сезувчанлик реакцияларини пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган ҳансираш. Меъда-ичак тизими томонидан бузилишлар. Жуда кам ҳолларда: оғиз қуриши, дисфагия, кўнгил айниши, сўлак безларини катталашиши, қусиш. Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар. Жуда кам ҳолларда: юбориш жойида реакциялар (шу жумладан оғиз бўшлиғи ва томоқнинг шиллиқ қаватида таъсирланиш, ачишиш ҳисси, оғиз бўшлиғи парестезияси, тил рангини ўзгариши, тишларни рангини ўзгариши, яллиғланиши, пуфакчалар шаклланиши ва яраланиши). Агар йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай ножўя самаралар чуқурлашса ёки Сиз бошқа ножўя самараларни сезсангиз, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

препаратнинг ҳар қандай компонетларига юқори сезувчанлик;оғиз бўшлиғини шиллиқ қаватида эрозив-десквамоз шикастланишлари;3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар йўқ. Аэрозол қўлланганида уни назорат қилиб бўлмайдиган даражада ютиб юборилганидан хавф туғилмайдиган ёки оғизда ёт жисмга (пуркагичга) қаршилик кўрсатмайдиган, шунингдек препарат пуркалганда нафасни ушлаб тура оладиган ёшдан бошлаб болаларга қўллаш мумкин. Этанол таркиби препаратда 5,15% ни ташкил қилади. Препаратни битта дозаси 20,3 мг этанол сақлайди (абсолют спиртга қайта ҳисобланганда). Аэрозол баллон ичидагиси босим остида бўлади. Агар хаттоки баллон бўш бўлса ҳам, очилмасин, тешилмасин ва сиқилмасин. Агар дори воситасини яроқсиз ҳолатга келса ёки яроқлилик  муддати тугаган бўлса, уни оқар сувга оқизманг ва кўчага ташламанг! Дори воситасини пакетга жойлаштиринг ва аҳлат контейнерига солинг. Ушбу чоралар, атроф муҳитни ҳимоя қилиш учун ёрдам беради! Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши “ГЕКСОРАЛ®” препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида нохуш самараси ҳақида бирон-бир хабарлар йўқ. Шунга қарамасдан, “ГЕКСОРАЛ®” препаратини ҳомиладор ва эмизувчи аёлларга буюришдан олдин шифокор препаратни йўлдош орқали ва она сутига кириши ҳақида етарли маълумотлар мавжуд эмаслигини ҳисобга олиб, даволашнинг фойда ва хавфини синчиклаб баҳолаш керак. Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсири Маҳаллий қўллаш учун аэрозол “ГЕКСОРАЛ®” дори препарати транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал хавфли турдаги фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Гексетидинни дори препаратини қўллаш бўйича йўриқномасига мувофиқ қўлланганда токсик таъсирини кўрсатишини эҳтимоли кам. Этанол сақловчи препаратни катта миқдорини ютиб юбориш алкоголли интоксикация белгилари/симптомлари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Дозани ошириб юборилишини ҳар қандай ҳолатлари бўлса, тезда шифокор билан маслахатлашинг. Алкоголли интоксикациядаги каби, даволаш симптоматик. Ортиқча дозани ютиб юборгандан кейин 2 соат давомида меъдани ювиш лозим.

Рецепциз

Маҳаллий қўллаш учун 0,2% ли аэрозол. 40 мл дан препарат ичи лак билан қопланган алюмин аэрозол баллонда. 1 аэрозол баллондан пурковчи-учлик ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил. Аэрозол баллон ичидагисини биринчи қўллашдан кейин 6 ой давомида қўллаш мумкин.