Гутталаксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл (= 15 томчи) да таъсир этувчи модда 7,5 мг натрий пикосулфати сақланади. Ёрдамчи моддалар: натрий бензоати (Е 211), суюқ парафин (кристалланмайдиган) (Е 420), натрий цитрати дигидрати (Е 331), лимон кислотаси моногидрати (Е 330), тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Гутталакс®

Фармакалогик гуруҳи:

Контакт таъсир қилувчи сурги воситалари. Натрий пикосулфати.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун томчилар

Бироз қовушқоқ, рангсиздан сарғиш ёки оч сариқ-жигарранг ранглигача бўлган тиниқ эритма.

Контакт таъсир қилувчи сурги воситалари. Натрий пикосулфати.

A06AV08.

Сўрилиши ва тақсимланиши Ичга қабул қилинганидан сўнг натрий пикосулфати аҳамиятли даражада сўрилмай, йўғон ичакка тушади. Биотрансформацияси Натрий пикосулфатини ичакнинг дистал қисмида бактериал парчаланиши натижасида унинг фаол метаболити – бис-(р-гидроксифенил)-пиридил-2-метан ҳосил бўлади. Чиқарилиш Метаболизмга учраганидан сўнг фаол метаболитнинг фақат озгина қисми сўрилади. 10 мг натрий пикосулфати ичга қабул қилинганидан сўнг қабул қилинган дозанинг 10,4% фаол метаболитнинг глюкурониди кўринишида 48 соатдан кейин сийдик билан чиқарилган. Фармакокинетикаси ва фармакодинамикаси ўртасида ўзаро боғлиқлик Препаратнинг таъсири фаол метаболитни ажралиб чиқишига қараб 6-12 соатдан кейин кузатилади. Қон плазмасида фаол метаболитнинг концентрацияси ва сурги самараси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик йўқ.

Қабзиятда, шунингдек дефекация жараёнини енгилаштириш зарурати бўлганида қўллаш учун мўлжалланган. Бошқа сурги воситалари каби, ГУТТАЛАКС ичга қабул қилиш учун томчиларни ҳар куни мунтазам равишда ёки диагностик текширувларсиз узоқ вақт қабул қилиш мумкин эмас.

Дозалаш Агар ўзгача буюрилмаган бўлса, у ҳолда катталар учун дозаси 10-18 томчини ташкил этади (бу 5-10 мг натрий пикосулфатига тўғри келади). Ушбу дори воситасини фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилиши керак бўлган 4 ёш ва ундан катта болалар учун дозаси 5-9 томчини ташкил этади (бу 2,5-5 мг натрий пикосулфатига тўғри келади). Дори воситасини энг кичик дозаларини қабул қилишдан бошлаш тавсия этилади. Ични мунтазам келишига эришиш учун препаратнинг дозаси максимал тавсия этилган дозага эришилгунича тузатиш киритилиши мумкин. Катталар учун 18 томчи ҳамда 4 ёш ва ундан катта болалар учун 9 томчини ташкил этувчи максимал суткалик дозани ошириш мумкин эмас. ГУТТАЛАКС ичга қабул қилиш учун томчиларни ҳар куни мунтазам равишда ёки қабзиятнинг сабабини аниқламасдан узоқ муддат қабул қилиш мумкин эмас. Қўллаш усули ГУТТАЛАКС ичга қабул қилиш учун томчиларини кечқурун суюқлик билан ёки суюқликсиз қабул қилган афзал. Қабул қилингандан сўнг таъсири одатда тахминан 10-12 соатдан кейин бошланади.

Ножўя самараларни учраш тезлиги қуйидагича келтирилган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), ёки номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Тери ва тери ости тўқималари томонидан Номаълум: тери реакциялари, масалан, ангионевротик шиш, дори оқибатидаги тошма, тошма, қичишиш. Иммун тизими томонидан Номаълум: аллергик реакциялар. Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар Тез-тез эмас: бош айланиши. Номаълум: хушдан кетиш. Натрий пикосулфатини қабул қилгандан сўнг ривожланадиган бош айланиши ва хушдан кетиш белгилари парасимпатик қон-томирлар реакцияси (масалан, қоринда спастик оғриқ, дефекация) билан намоён бўлади. Меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар Жуда тез-тез: диарея. Тез-тез: қоринда оғриқ ва дискомфорт, қоринда спастик оғриқлар. Тез-тез эмас: кўнгил айниши, қусиш. ГУТТАЛАКС дори воситасини узоқ муддат ва ҳаддан ташқари кўп қўллаш суюқлик, калий ва бошқа электролитларни йўқотилишига олиб келиши мумкин. Бу, айниқса, ГУТТАЛАКС диуретиклар ёки кортикостероидлар билан бир вақтда қўлланганида, мушаклар бўшлигига, юрак фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Ножўя реакциялар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар ривожланганида, дори воситасини қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Таъсир этувчи моддага, бошқа триарилметанлар ёки препаратнинг ёрдам моддаларидан бирортасига юқори сезувчанлик.Ичак стенози ёки ичак тутилиши.Тана ҳароратини ошиши, кўнгил айниши ва қусиш билан кечиши мумкин бўлган қоринда кучли оғриқ (масалан, аппендицит).Меъда-ичак йўлларининг ўткир яллиғланиш касалликлари.Оғир даражадаги сувсизланиш.Препаратнинг ёрдамчи моддаларидан бирортасини наслий ўзлаштиролмаслик ҳоллари. ГУТТАЛАКС препаратини 4 ёшгача бўлган болаларга буюриш мумкин эмас. Каттароқ ёшдаги болаларга ГУТТАЛАКС препаратини фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг қўллаш керак. Сув-электролитлар мувозанатини бузилиши билан боғлиқ бўлган касалликларда (масалан, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги), дори воситаси фақат шифокорнинг назоратида қўлланиши мумкин.

Ҳомиладорлик Ҳомиладор аёллар иштирокида адекват клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар 10 мг/кг ва ундан юқори суткалик дозаларда қўлланганида репродуктив токцикликни кўрсатди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, ГУТТАЛАКСНИ ҳомиладорлик вақтида қабул қилиш мумкин эмас. Эмизиш даври Клиник маълумотлар, натрий пикосулфатнинг на фаол метаболити, на унинг глюкуронидларини кўкрак сути билан ажралиб чиқмаслигини кўрсатди. Демак, ГУТТАЛАКС препарати эмизиш даврида қўлланиши мумкин. Фертиллик Дори воситасини одамнинг фертиллигига таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Клиника олди тадқиқотларда, дори воситасини фертилликка бирон-бир таъсири аниқланмаган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши ахлатни суюқ келишига (диарея), қоринда спастик оғриқларга ва суюқлик, калий ҳамда бошқа электролитларни клиник жиҳатдан аҳамиятли даражада йўқотилишига олиб келиши мумкин. Дозаси ўткир ошириб юборилганида, агар қабул қилинганидан сўнг қусиш суний равишда чақирилса ва меъда имкон борича тезроқ ювилса, ГУТТАЛАКСНИНГ таъсири камайтирилиши ёки бартараф қилиниши мумкин. Йўқотилган суюқликни ўрнини тўлдириш ва электролитлар мувозанатини тўғрилаш тавсия этилади. Маълум бир ҳолатларда спазмолитик воситаларни қўллашни кўриб чиқиш мумкин. Натрий пикосулфати қабзиятни даволаш учун тавсия этилган дозалардан аҳамиятли даражада юқори дозаларда қабул қилиш билан боғлиқ бўлган йўғон ичакнинг шиллиқ қаватини ишемияси ривожланганлиги юзасидан айрим хабарлар олинган. ГУТТАЛАКСНИНГ дозасини сурункали ошириб юборилиши, бошқа сурги воситалари каби сурункали диарея, қоринда оғриқ, гипокалиемия, иккиламчи гипералдостеронизм ва сийдик тош касаллигини чақириши мумкин. Сурги воситасини ҳаддан ташқари юқори дозаларда узоқ муддат қўллаш буйрак найчаларини шикастланиши, метаболик алкалоз, гипокалиемия ва мушак кучсизлигига олиб келиши мумкин.

Шифокор рецепти бўйича

Ичга қабул қилиш учун томчилари 7,5 мг/мл 15 мл ёки 30 мл дан пластмасс флаконларда. Флакон тиқин-томчилагич ва бураладиган қопқоқ билан беркитилган, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.