Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: метизопринол (инозин пранобекс) – 500 мг; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, повидон К-25, магний стеарати, этанол.
Тасир этувчи модда(ХПН):
инозин пранобекс
Препаратнинг савдо номи:
Гроприносин®
Фармакалогик гуруҳи:
вирусларга қарши восита.
Дори шакли:
таблеткалар
узунлиги 17 мм, қалинлиги 7 мм бўлган овал шаклли, икки томонлама қавариқ, оқдан оч-сариқ ранглигача бўлган, бир томонида бўлиш учун рискали таблеткалар.
вирусларга қарши восита.
J05AX05.
И ёки ИИ тип герпес вируслари ва Вариcэлла зостер вируси (сувчечак ва ўраб олувчи темиратки вируси) чақирган тери ва шиллиқ қавати инфекцияларида;аногенитал соҳадаги папиллома вируси инфекцияси, ўткир учли кондилома, СО2 лазер декструкция ва подофиллин билан даволашга қўшимча сифатида;нимўткир ости склерозланувчи паненцефалитда;иммун тизими сусайган пациентлардаги вирусли инфекциялар чақирган иммунтанқислик ҳолатларида қўлланилади.
Препарат яхшиси овқатдан кейин, тенг вақт оралиғида суткада 3-4 марта ичга қабул қилинади; зарурати бўлганида таблеткани чайнаш, бевосита қўллашдан олдин майдалаш ва/ёки кўп бўлмаган миқдордаги сувда эритиш мумкин (6 ёшдан кичик болаларда аспирациядан сақланиш учун).
Даволаш давомийлиги нозологияга, жараённинг оғирлиги ва қайталаниш тез-тезлигига қараб индивидуал равишда белгиланади.
Даволаш давомийлиги ўртача 5-14 кунни ташкил қилади.
Зарурати бўлганида 7-10 кунлик танаффусдан сўнг даволаш курси такрорланади.
Танаффуслар ва самарани бир маромда ушлаб турувчи дозалар билан даволаш 1 ойдан 6 ойгача давом этиши мумкин.
Препаратнинг тавсия этилган дозалари ва қўллаш схемаси: – сувчечак, ўраб олувчи темиратки ва лабиал герпес: катталар – 2 таблеткадан суткада 3-4 марта, болалар – суткалик доза тана вазнига 50 мг/кг ҳисобида 3-4 қабул қилишда 10-14 кун давомида (симптомлар йўқолгунича); – генитал герпес: ўткир даврида 2 таблеткадан суткада 3 марта 5-6 кун давомида; ремиссия даврида самарани бир маромда ушлаб турувчи доза – 2 таблеткадан (1000 мг) суткада 1 марта – 6 ойгача; – нимўткир склерозловчи паненцефалит: суткалик доза тана вазнига 50-100 мг/кг ҳисобидан 6 қабул қилишда (ҳар 4 соатда) 8-10 кун давомида; 8 кунлик танаффусдан кейин енгил кечишида қўшимча яна 1-3 курс, оғир кечишида – 9 курсгача; – аногенитал соҳанинг папилломавирусли инфекция, ўткир учли кандилома: онкологик хавф паст бўлганида – 2 таблеткадан суткада 3 марта, даволаш курси – 14-28 кун; онкологик хавф юқори бўлганида криотерапия ёки СО2-лазер терапия билан мажмуада – 2 таблеткадан суткада 3 марта 5 кун давомида, 1 ой интервал билан 3 курс.
– иммунитети сусайган пациентлар (мажмуавий даволашда): катталар – 2 таблеткадан суткада – 3-4 марта, даволаш курси 2 ҳафтадан 3 ойгача; болалар – суткалик доза тана вазнига 50 мг/кг ҳисобидан 3-4 қабул қилишда 21 кун (ёки 3 курс 7-10 кун давомида худди шундай интервал билан).
Иммунтанқислик ҳолатларни мувофиқлаштиришда даволаш курси 3-9 ҳафтани ташкил қилиши мумкин.
Препарат хатто узоқ муддат қўлланганида ҳам одатда яхши ўзлаштирилади.
Барча ножўя самаралари препарат бекор қилинганидан кейин тез йўқолади ва қўшимча даволашни талаб қилмайди.
Буйрак функцияси нормал бўлганида препаратни қўллаш жараёнида қон зардобида ва сийдикда (кўпроқ кекса ёшдаги шахсларда) сийдик кислотанинг даражаси вақтинчалик аҳамияциз ошиши (бироқ, норма атрофида) кузатилиши мумкин.
3 ой ва ундан кўп давом этган клиник тадқиқотлар давомида аниқланган ва постмаркетинг текширишлар асосида акс эттирилган ҳисоботларда тез-тез кузатилган (>1% ҳоллар) ножўя реакцияларга қуйидагилар киради: овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: иштаҳани пасайиши, баъзида қусишга олиб келувчи кўнгил айниши, қорин соҳасида оғриқ;жигар томонидан: қонда аминотрансферазалар, ишқорий фосфатаза фаоллигини ва карбамид азотини ошиши;теридаги ўзгаришлари: қичишиш, тошма;нерв тизими томонидан: бош оғриғи ва бош айланиши, чарчоқлик, ўзини ёмон ҳис қилиш;бошқа реакциялар: бўғимларда оғриқ.
Кам ҳолларда учрайдиган нохуш реакцияларга (<1% ҳоллар) қуйидагилар киради: овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, қабзият;нерв тизими томонидан: асабийлик, уйқучанлик ёки уйқусизлик;сийдик таносил тизими аъзолари томонидан: полиурия (сийдик ҳажмини ошиши);аллергик реакциялар – доғли-папуллез тошма, эшакеми, қичишиш, ангионевротик шиш.
инозин пранобекс ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;подагра;сийдик тош касаллиги;ИИИ даражали оғир буйрак етишмовчилиги;1 ёшгача бўлган болалар; Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас, чунки бу тоифадаги пациентларда препаратнинг ҳавфсизлиги ўрганилмаган.
Даволаш олдидан шифокор билан маслаҳатлашинг.
Гроприносин бошқа вирусга қарши воситалар каби, агар даволаш касалликни эрта босқичида бошланса (яхшиси биринчи суткадан) вирусли инфекцияни ўткир даврида юқори самарали эканлигини ёдда тутиш керак.
Болалар 1 ёшдан ошган болаларда қўлланади.
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас, чунки бу тоифадаги пациентларда препаратнинг ҳавфсизлиги ўрганилмаган.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Препарат организмнинг психомотор функцияларига таъсир кўрсатмайди ва ҳаракатланаётган механизмлар ва транспорт воситаларга хизмат кўрсатадиган пациентларга буюрилиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.