Гризеофулвинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 125 мг гризеофулвин; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, полиетиленгликол, повидон, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

гризеофулвин

Препаратнинг савдо номи:

Гризеофулвин

Фармакалогик гуруҳи:

тизимли қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, думалоқ шаклли, икки юзаси қавариқ таблеткалар. Таблеткалар юзасида мармарликка йўл қўйилади.

тизимли қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар.

D01VA01.

Жигарда метаболизмга учрайди ва асосий метаболитлари: 6-метилгризеофулвин ва глюкуронидни ҳосиласини ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври 24 соатни ташкил қилади. Буйрак орқали чиқарилади. Сийдик билан ўзгармаган ҳолда 1% дан камроғи, аҳлат билан 36% чиқарилади.

Тричопҳйтон, Миcроспорум, Эпидермопҳйтон оиласига мансуб замбуруғлар томонидан чақирилган тери, соч ва тирноқ микозлари: трихофития, фавус, бошнинг сочли қисми ва силлиқ терининг микроспорияси, тери қопламалари эпидермофитияси (шу жумладан чов эпидермофитияси), оёқ ва қўл панжалари дерматомикозлари, онихомикозларда қўлланади.

Таблеткани овқатланиш вақтида ва овқатдан кейин (1 чой қошиқда ўсимлик ёғи билан) қабул қилинади. Микроспорияда катталарга Гризеофулвин препарати суткада 1 г буюрилади. Суткалик дозани 2 мартага тақсимлаб қабул қилиш афзал. Препарат ҳар куни микологик текширувнинг биринчи манфий натижаси намоён бўлгунича қабул қилинади, сўнгра худди шу дозада 2 ҳафта давомида кунора ва кейинги 2 ҳафта давомида 4 марта қабул қилинади. Онихомикоз, трихофитиялар, бошнинг сочли қисми фавусида тана вазни 50 кг бўлган катталар учун Гризеофулвиннинг суткалик дозаси 625 мг (5 таблетка) ни ташкил қилади, тана вазни 50 кг дан ортиқ бўлганида ҳар 10 кг га қўшимча 125 мг дан буюрилади. Оғир даражали микозларни даволаш муддати 12 ойгача давом этади. Тана териси шикастланишларини даволаш курси – 2-4 ҳафта, бошнинг сочли қисмини – 4-6 ҳафта, оёқ панжаси терисини – 4-8 ҳафта, қўл бармоқларининг тирноқларини – камида 4 ой, оёқ бармоқларининг тирноқларини даволаш муддати – камида 6 ойни ташкил қилади. Препаратни клиник ва лаборатор жиҳатидан тўлиқ соғайишгача қабул қилиш керак.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспепсия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, эпигастрияда дискомфорт/оғриқ, анорекция, таъм сезишни ўзгариши, глоссит. Иммун тизими томонидан: юқори сузувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактик реакциялар, аллергик реакциялар. Тери ва тери ости клетчаткаси: эшакеми, тери тошмалари, шу жумладан эритематоз тошмалар, фотосенсибилизация реакциялари, ангионевротик шиш, кўп шаклли эритема, экзема, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми. Аллопеция, пурпура, акне кузатилиши мумкин. Нерв тизими ва руҳий бузилишлар: бош оғриғи, у даволашни давом эттиришда ўтиб кетади, толиқиш ҳисси, ҳолсизлик, бош айланиши, онгни чалкашиши, уйқуни бузилиши (шу жумладан уйқучанлик), жиззакилик, ваҳима, қўзғалувчанлик, даҳшатли тушлар кўриш, депрессия; периферик нейропатия (шу жумладан оёқ-қўлларнинг парестезиялари), меньшевизм, координацияни бузилиши. Қон яратиш тизими: гранулоцитопения, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, анемия, порфирияни ва тизимли қизил югурикни зўрайиши. Сийдик чиқариш тизими томонидан: дизурия, протеинурия, интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги. Репродуктив тизим ва сут безлари: номунтазам хайз кўриш, метрорагия, эректил дисфункция, ҳомилани тушиши, режалаштирилмаган ҳомиладорлик. Гепатобилиар тизим: гепатотокциклик намоён бўлиши мумкин, шу жумладан жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, гепатит, жигар ичи холестази. Юрак-қон томир тизими: палпитация, тахикардия, аритмия, экстрасистолия, цингаопе, кардиомиопатия, қизиб кетишлар, васкулитлар. Сезги аъзолари: қулоқларда шовқин, вертиго, конъюнктивал геморрагиялар, конъюнктивит, кўзда оғриқ. Нафас тизими: диспноэ, бронхоспазм/бронхиал астмани зўрайиши, пневмофиброз. Бошқалар: алкоголни ўзлаштираолмаслик, кандидозли стоматит, гипертермия, кўкрак қафасида оғриқ, юзда шиш; артропатия холатлари гризеофулвин-индукцияланган миозитлар, подагра, бош оғриғи, артралгия, миалгия, томоқда оғриқ билан намоён бўлувчи гриппсимон синдром хақида хабарлар берилган. Гризеофулвин қўлланганида жиддий ножўя реакциялар кам рўй беради ва одатда препаратнинг юқори дозалари ва/ёки узоқ муддатли даволаш билан боғлиқ бўлади.

Гризеофулвин ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;яққол лейкопения ва қоннинг тизимли касалликлари;жигар ва буйракнинг оғир касалликлари;порфирия;тизимли қизил югурик;хавфли ўсмалар;лактаза танқислиги, галактоземия, глюкоза-галактоза малабсорбцияси синдромида (препарат лактоза сақлайди) қўллаш мумкин эмас.

Гризеофулвин цитохром Р450 ни индукция қилади, шунинг учун жигарда метаболизмни кучайтириши ва демак қатор препаратларнинг таъсирини сусайтириши мумкин. Циклоспорин: қон плазмасида циклоспориннинг концентрацияси пасаяди; уни қон плазмасидаги даражасини гризеофулвин билан даволаганда мониторинг қилиш ва зарур бўлганда циклоспориннинг дозасига тузатиш киритиш керак. Метадон: бекор қилиш синдроми пайдо бўлиш хавфи билан метадоннинг плазмадаги даражаси пасаяди. Метадонни қабул қилиш сонини суткада 2-3 марта гача ошириш керак. Перорал антикоагулянтлар: уларнинг самараси пасаяди; протромбин вақтини ХНН тез-тез назорат қилиш ва гризеофулвин билан даволаш вақтида ва у бекор қилингандан кейин 8 кун давомида перорал антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Гормонал контрацептив препаратлар: контрацепциянинг самарадорлиги пасайиши ва хайз кўриш цикли бузилиши мумкин. Батафсилроқ – “Махсус кўрсатмалар” бўлимида келтирилган. Эстрогенлар ва прогестинлар (ноконтрацептив воситалар) жигарда метаболизмни ошиши ҳисобига, уларнинг самараларини камайиши кузатилади. Пациентни клиник мониторингини ўтказиш зарур, гризеофулвин билан даволашда ва у бекор қилинганидан кейин прогестин ёки эстрогеннинг дозасига тузатиш киритиш мумкин. Шунингдек перорал антидиабетик препаратларнинг самарадорлиги (бу препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш билан бирга қонда глюкоза даражасини назорат қилиш лозим) ва теофиллиннинг самарадорлиги (препаратнинг дозасига тузатиш киритиш билан бирга унинг қондаги концентрациясини мониторингини ўтказиш лозим) пасайиши мумкин.

Гризеофулвинни профилактика мақсадида қўллаш мумкин эмас, уни маҳаллий замбуруғларга қарши воситаларни буюриш етарли бўлган енгил даражали микозларни даволаш учун қўлланилмайди. Даволашни бошлашдан олдин касалликни чақирган замбуруғ турини албатта аниқлаш керак. Кандидоз, бактериал инфекциялар, гистоплазмоз, актиномикоз, споротрихоз, хромобластомикоз, кокцидиоидомикоз, шимолий америка бластомикози, криптококкоз (торулезда), кепакланувчи темиратки, нокардиозда препарат самарасиз! Узоқ муддатли даволашни бошлашдан олдин пациентларни синчиклаб текшириш керак. Пенициллинларга юқори сезувчанликда, гипокоагуляцион ҳолатларда, жигар функциясини енгил ва ўртача бузилишида препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак (жигар функциясини оғир бузилишларида препаратни қўллаш мумкин эмас). Кекса ёшдаги пациентларда жигар функциясини ёшга боғлиқ ўзгаришлари препаратнинг гепатотоксик кўринишлари (анорекция, кўнгил айниши, қусиш, толиқиш, сариқлик, қоринда оғриқ, тўқ рангли сийдик, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши) хавфи ошади. Шунинг учун, жигар функциясини вақти-вақти билан синчиклаб клиник ва лаборатор назорат қилиш зарур. Гризеофулвинни яхшироқ ўзлаштираолиниши учун хазм йўллари томонидан бузилишларни минималлаштириш учун парҳезга кўпроқ ёғ сақловчи маҳсулотларни (масалан, сут, музқаймоқ) қўшиш мақсадга мувофиқдир. Препаратни қўллаганда витамин воситаларини: аскорбин кислотаси ва В гуруҳи витаминларини қабул қилиш тавсия қилинади. Гранулоцитопения ривожланганда гризеофулвин билан даволашни тўхтатиш керак. Гризеофулвин терини қуёш нурларига сезувчанлигини ошириши мумкин, шунинг учун даволаш вақтида бевосита қуёш нурларидан ва сунъий ултрабинафша нурларидан сақланиш керак. Гризеофулвин ҳомиладорлик вақтида аёллар томонидан қўлланганда, у болада жиддий туғма нуқсонлар чақириши, шунингдек сперматоцитларда хромосомалар абберациясини индукция қилиши мумкин. Гризеофулвин гормонал контрацепцияларни (перорал, парентерал) самарасини пасайтириши сабабли, даволаниш вақтида қўшимча ҳимоя воситаларидан (масалан, презервативлардан) фойдаланиш керак. Аёллар даволаш курси тугаганидан кейин камида 1 ойдан кейин ҳомиладорликни режалаштиришлари мақсадга мувофиқдир: эркаклар ота бўлишни даволаш вақтида ва препаратни қабул қилишни тўхтатганидан кейин 6 ой давомида режалаштирмасликлари керак. Гризеофулвинни қўллаш билан ва юрак уришини тўхтаб қолиши билан боғлиқ бўлган, Спина бифида, кўпгина туғма нуқсонлар, буйрак усти бези пўстлоқ етишмовчилиги, бирламчи билиар цирроз, тизимли қизил югурик ва периферик нейропатия билан ассоциацияланган камдан-кам летал ҳолатлар ҳақида хабар қилинган. Препарат билан узоқ даволанганда ва/ёки юқори дозалар қўлланганда гемопоэз тизимини, буйрак ва жигар функцияси кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади. Бошқа антибиотикларни қўллаганда бўлгани каби, Гризеофулвин препарати билан узоқ даволанганда резистент микрофлорани, хусусан замбуруғларни кучли ўсишига ва суперинфекцияни ривожланишига олиб келади, бу тегишли чораларни кўришни талаб қилади. Қайта инфекцияланишни олдини олиш учун кийимлар, чойшаб, ич кийимлар, оёқ кийимларни дезинфекция қилишни ўтказиш керак. Гризеофулвин билан даволаниш даврида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак! Лактаза танқислиги, галактоземия, глюкозо-галактоза малабсорбцияси синдроми каби углеводларга толерантликни бузилиши бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас (препарат лактоза сақлайди). Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши Гризеофулвин йўлдош орқали ўтади. Ҳомиладорлик даврида уни қўллаш хавфсизлигини ўрганиш юзасидан тадқиқот ўтказилмаган. Чекланган маълумотлар, аёллар томонидан ҳомиладорлик даврида қўллаганда гризеофулвин жиддий туғма нуқсонларга олиб келишини кўрсатган. Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Репродуктив ёшдаги аёллар даволаниш вақтида ва даволаниш тугаганидан сўнг 1 ой давомида, эркаклар эса препарат бекор қилингандан сўнг 6 ой давомида самарали контрацептив усуллардан фойданишлари керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Гризеофулвин кўкрак сутига ўтиш-ўтмаслиги номаълум, шунинг учун препаратни қабул қилиш зарурати туғилганида эмизишни даволаниш даврида тўхтатиб туриш керак. Болалар. Препарат тана вазни 25 кг дан ортиқ бўлган болаларга суткада 10 мг/кг, 2 марта қабулга бўлинган дозада буюрилади. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Препарат автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига салбий таъсир қилиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Гризеофулвиннинг дозасини ошириб ҳолатлари хабар қилинмаган. Кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, парестезия, онгни чалкашиши, вертиго, эшакеми, порфирия кузатилиши мумкин.

Рецепт бўйича

20 таблеткадан блистерда, 2 блистердан қутида.

4 йил.