ГриппоСтоп АТМ болалар учун rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: парацетамол – 280 мг, аскорбин кислотаси – 100 мг, фенирамин малеати – 10 мг. ёрдамичи моддалар: сахароза ёки шакар, сувсиз лимон кислотаси, натрий цитрати, эрувчан сахарин (натрий сахаринат), ароматизатор (лимон/малина/олча/қулупнай/вани-лин/сутли шоколад).

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, аскорбин кислотаси, фенирамин малеати.

Препаратнинг савдо номи:

ГриппоСтоп® АТМ болалар учун

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК симптомларини бартараф этиш учун восита.

Дори шакли:

ичиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

оқдан то оч-сарғиш ранглигача ёки оч жигарранг рангли бўлган гранулланган кукун (лимон/малина/олча/қулупнай/ванилин/сутли шоколад таъмли).

ЎРК симптомларини бартараф этиш учун восита.

N02BE51

Фенирамин малеати ва парацетамол (тез ва деярли тўлиқ) меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) яхши сўрилади. Т1/2 2-2,5 соатни ташкил қилади. Плазмадаги Смах га (парацетамол) 30-60 минутдан кейин эришилади, қоннинг плазма оқсиллари билан кучсиз боғланади. Парацетамол организмда глюкурон ва судья кислоталари билан эфирларни ҳосил қилади, фақат 4% глютатион иштирокида фаолсизлантирилади. Биотрансформация маҳсулотлари ва ўзгармаган препарат (юборилган дозанинг тахминан 5%) буйрак орқали чиқарилади. Аскобин кислотаси МИЙ дан яхши сўрилади, унинг қолдиқлари сийдик билан чиқарилади.

Препарат 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларда: юқори тана ҳарорати;ўртача даражадаги оғриқлар ва тумов билан кечувчи ҳолатларни қисқа муддатли даволаш учун;шамоллаш касалликларида;инфекцион яллиғланиш, ҳамда аллергик табиатли ринитда ва ринофарингитда қўлланади.

Препарат ичга қўлланади. Қабул қилиш олдидан пакетча ичидагисини бир стакан илиқ сув (200 мл) да эритиш лозим. Боланинг ёшига қараб, препаратни қуйидаги дозаларда қўлланилади. 6 дан 10 ёшгача болаларга: 1 пакетчадан кунига 2 марта;10 дан 12 ёшгача болаларга: 1 пакетчадан кунига 3 марта;12 дан 15 ёшгача бўлган болаларга: 1 пакетчадан кунига 4 марта буюрилади. Препаратни қабул қилиш орасидаги интервал камида 4 соатни ташкил қилиши лозим. Даволаш давомийлиги 5 кундан ошмаслиги лозим.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, қабзият бўлиши мумкин. Тавсия этилган дозалардан юқори дозаларни узоқ муддат қўлланганда гепатотоксик таъсир бўлиши мумкин. Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдик тутилиши мумкин. Тавсия этилган дозалардан юқори дозаларни узоқ муддат қўлланганда нефротоксик таъсир бўлиши мумкин. Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – анемия, лейкопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения. Тавсия этилган дозалардан юқори дозада узоқ муддат қўлланганда – гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар: тери тошмалари, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши бўлиши мумкин. Бошқалар: уйқучанлик. Препарат тавсия этилган дозаларда яхши ўзлаштирилади.

препаратнинг ҳар қандай компонентларини шахсий ўзлаштираолмасликжигар функциясини оғир бузилишлариқон касалликлариглюкозо-6-фосфатдегидрогеназа ферменти танқислиги6 ёшгача бўлган болаларпрепарат компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Жигар ва буйрак функцияси бузилганда Жилбер синдромида, қандли диабетда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Таркибига кирувчи фенирамин малеати ҳисобига, ГриппоСтоп АТМ болалар учун седатив препаратларнинг таъсирини кучайтиради. Антипсихотик воситалар (фенотиазин ҳосилалари) билан бирга қўлланганда препаратнинг ножўя самараларини (сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзият) ривожланиш хавфи ошади. Парацетамол сақловчи ГриппоСтоп АТМ болалар учун дори воситасини барбитуратлар, трициклик антидепрессантлар, тиришишга қарши воситалар (фенитоин) зиксорин, фенилбутазон, рифампицин ва этанол билан бир вақтда қўллаганда гепатотоксик таъсирининг хавфи аҳамиятли ошади. Салицилатлар билан бир вақтда қабул қилинганда нефрототоксик таъсир хавфи ошади. Левомицетин (хлорамфеникол) билан бир вақтда қўлланганда левомицетиннинг токциклиги ошади. Препарат таркибидаги парацетамол билвосита антикогулянтларнинг таъсирини кучайтиради; сийдик кислотасини чиқарилишини кучайтирувчи препаратларнинг самарасини камайтиради.

ГриппоСтоп АТМ болалар учун дори воситасини парацетамол сақловчи дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Препаратни бир хафтадан ортиқ қўлланганда жигарнинг функционал ҳолатини ва қоннинг периферик манзарасини назорат қилиш лозим. Қандли диабети бўлган ёки қандни кам сақловчи парҳезда бўлган болалар томонидан қабул қилинганда ҳар бир пакетчада 2,4 г қанд сақланишини ҳисобга олиш лозим. Парацетамол қон плазмасида глюкоза ва сийдик кислотасининг миқдорини аниқловчи лаборатор текширувлар натижаларини ўзгартиради. Терапевтик самара йўқлигида (3 кундан ортиқ давомийликдаги гипертермия ва 5 кундан ортиқ оғриқ синдромида) шифокор маслаҳати зарур. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: анорекция, кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, кўп терлаш, тери қопламаларини оқариши, уйқучанлик. 12-суткадан кейин жигарни шикастланиш белгилари пайдо бўлади. Оғир ҳолатларда жигар етишмовчилиги, гепатонекроз, энцефалопатия ва коматоз ҳолатлар ривожланади. Даволаш: меъдани ювиш, энтеросорбитларни (фаоллантирилган кўмир, полифепан) қабул қилиш, Н-ацетил цистеин антидотини вена ичига юбориш, метионин қабул қилиш. Пациент ҳолатини назорат қилиш зарур.

Рецепциз

8 ёки 10 ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.