Гриппол плюс.рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 доза (0,5 мл) қуйидагиларни сақлайди: Фаол компонентлар: А (Н1Н1)* тип грипп вируси антигени гемагглютинин миқдори билан                        – 5 мкг А(Ҳ3Н2)* тип грипп вируси антигени гемагглютинин миқдори билан                        – 5 мкг В* тип грипп вируси антигени гемагглютинин миқдори билан                       – 5 мкг Полиоксидоний® (Азоксимер бромиди)          – 500 мкг Ёрдамчи компонентлар: Фрсфат-тузли буфер эритма                              – 0,5 мл гача Консервант сақламайди * Грипп вируси антигенлари штаммлари – ЖССТ ни жорий эпидемик мавсумга тавсияларига мувофиқ.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Гриппни олдини олиш учун вакцина [фаолсизлантирилган] + Азоксимер бромиди.

Препаратнинг савдо номи:

Гриппол плюс.

Фармакалогик гуруҳи:

ТИБП-вакцина.

Дори шакли:

мушак ичи ва тери остига юбориш учун суспензия.

рангсиз ёки сарғиш тусли бироз товланувчи суюқлик.

ТИБП-вакцина.

J07BB02.

6 ойликдан бошлаб болалар, ўсмирлар ва ёшни чекловисиз катталарда гриппни специфик олдини олишда қўлланади.

Вакцинация ҳар йили куз-қиш мавсумларида ўтказилади. Вакцинация грипп билан касалланишни эпидемик кўтарилишини бошида ўтказилиши мумкин. 3 ёшдан ошган болалар, ўсмирлар ва катталарга вакцина елканинг юқори учдан бирини ташқи юзасига мушак ичига ёки тери остига юборилади (делтасимон мушакка), кичик ёшли болаларга – соннинг олдинги ён юзасига мушак ичига юборилади.

Вакцина юқори тозаланган препарат бўлиб, болалар ва катталар томонидан яхши ўзлаштирилади. Тез-тез (>1/100, <1/10). Yuborilgan joyda og‘riq, giperemiya, zichlanish va shish kabi mahalliy reaktsiyalar. Umumiy reaktsiyalar: lohaslik, kuchsizlik, subfibril xarorat. Tez-tez emas (>1/1000, <1/100). Yengil tumov, tomoq og‘rig‘i, bosh og‘rig‘i va haroratni subfibrildan yuqori oshishi. Ko‘rsatilgan reaktsiyalar odatda 1-2 sutka davomida mustaqil o‘tib ketadi. Kam hollarda (>1/10000, <1/1000). Аллергик реакциялар, шу жумладан дархол типдаги. Жуда кам ҳолларда (<1/10000). нерв тизими томонидан: невралгия, парастезия, неврологик бузилишлар;таянч-ҳаракат аппарати томонидан: миалгия. Пациент шифокорга ҳар қандай яққол ёки ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар ҳақида хабар бериш кераклиги ҳақида хабардор қилинган бўлиши керак.

Гриппол® плюс вакцинаси профилактик эмлашларнинг Миллий тақвимини фаолсизлантирилган ва тирик вакциналари (БЦЖ ва БЦЖ-М дан ташқари) ва эпидемиологик кўрсатмалар бўйича профилактик эмлашлар тақвимининг фаолсизлантирилган вакциналари (антирабикдан ташқари) билан бир вақтда қўлланиши мумкин. Бунда хар бир қўлланаётган вакцинага қарши кўрсатмалар ҳисобга олиниши керак; препаратларни тананинг турли сохаларига турли шприцлар билан юбориш керак. Вакцина асосий касалликни базис даволаш фонида юборилиши мумкин. Иммуносупрессив даволаётган (кортикостероидлар, цитостатик препаратлар, радиотерапия) пациентларда, вакцинациянинг самараси камроқ бўлиши мумкин.

Eмлаш куни вакцинация қилинадиганлар хароратни албатта ўлчаш (фельдмаршал томонидан) билан шифокор томонидан кўрилишлари керак. Ҳарорат 37,0оС дан юқори бўлганида вакцинация ўтказилмайди. Бутунлиги ёки маркировкаси бузилган ампулалар, флаконлардаги, физик хусусиятлари ўзгарган (ранги, тиниқлиги), яроқлилик муддати ўтган, сақлаш шароитлари талаблари бузилган препарат қўллашга яроқсиз ҳисобланади. Вакцинани вена ичига юбориш ман қилинади.

Клиника олди тадқиқотлар, фаолсизлантирилган полимер-суббирлиги гриппоз вакцина эмбриотоксик ва тератоген таъсирга эга эмаслигини кўрсатган Ҳомиладорларни вакцинация қилиш ҳақида қарор шифокор томонидан грипп билан зарарланиш хавфи ва гриппоз инфекциянинг мумкин бўлган асоратларини ҳисоби билан шахсий қабул қилиниши керак. Вакцинацияни энг хавфсиз вақти ҳомиладорликни иккинчи ва учинчи уч ойликлари ҳисобланади. Эмизиш вакцинация учун қарши кўрсатма ҳисобланмайди.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2оС дан 8оС гача ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари қайд этилмаган.

Рецепт бўйича

Мушак ичига ва тери остига юбориш учун суспензия. 0,5 мл (1 доза) дан бир марта қўллаш учун шприцларда ёки ампулаларда ёки резина тиқин билан герметик беркитилган ва алюмин қалпоқчалар билан сиқиб ёпилган флаконларда. 1, 5 ёки 10 шприцлар полимер қопламали алюмин фолга ёки полимер қопламали ламинация қилинган қоғоз билан ёпилган поливинилхлорид плёнка контур уяли ўрамда. 1 (1 ёки 5 ёки 10 шприц сақловчи) ёки 2 (5 шприц сақловчи) дан контур ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 5 ампула ёки флакондан поливинилхлорид плёнка контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. Контур уяли ўрамсиз 5 ёки 10 ампула ёки флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

1 йил.